259
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШДА
ЕНГИЛ АТЛЕТИКАНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ
(ЮГУРИШ МАШҚЛАРИ)
ШАКИРЖАНОВА К.Т., Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Долзарблик. Жамият тараққиѐти ва давлат сиѐсатида хотин-қизларни ҳар
томонлама етук, соғлом ва
жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш, уларни муҳофаза қилиш энг асосий тадбирлардан биридир. Бунинг учун
эса қизларни илк болалик давридан бошлаб жисмоний тарбия машқ-ўйинлари билан қизиқиб шуғулланишга
ўргатиш ҳаѐтий эҳтиѐж ҳисобланади. Бу йўлда бошқа спорт турлари қисмлари (элементлари) қаторида енгил
атлетика турлари (сакраш, улоқтириш, ирғитиш, ғов ва тўсиқлардан югуриб ўтиш) муҳим аҳамиятга эга. Ёш
болаларнинг (қизалоқлар мустасно эмас) секин ва тез юришлар ҳамда югуриш ҳаракатларини доимо бажариши
табиий бир ҳол. Уларни жисмоний тарбия ва педагогик таълим асосида тарбиялаш эса қизларнинг тез
ҳаракатчанлиги, эпчиллиги, чидамлилигини ошириш асосида спорт турларига қизиқиш ва бевосита
шуғулланишларига имконият яратади.
Бу ижтимоий-педагогик жараѐнларни ўқув машғулотлари ва оила шароитида ташкил этиш билан
уларни мақсад йўлида тарбиялаш лозим бўлади. Тадқиқотнинг бу масалаларга қаратилиши
мавзунинг
долзарблигини исботлаш билан бир қаторда ишнинг мақсад ва вазифаларини ҳам белгилаб беради.
Тадқиқот усули:
- хотин-қизлар спорти, ўқувчи қизлар жисмоний тарбиясидаги инновацион технологиялардан
фойдаланишга доир расмий манбалар, ўқув-услубий қўлланмалар билан изчил танишиш;
- бошланғич ва юқори синф мактаб ўқувчи қизлари билан суҳбат, мулоқотлар ўтказиш;
- ўқувчи қизларнинг енгил атлетика турларига бўлган қизиқишларини аниқлаш;
- олинган маълумотларни техник воситалар орқали ишлаб чиқиш каби тадқиқот усуллари
қўлланилди.
Тадқиқот натижалари ва хулосалар.
- Тадқиқот ишлари Тошкент шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида 2014-2016 йилларда олиб
борилди.
- Тадқиқот ЎзДЖТИ III-IV босқич талабаларининг ўқув амалиѐти давридаги бевосита фаолиятларида
амалга оширилди.
- Тадқиқот натижалари ва амалий тавсиялар бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятида қўлланилиши
мумкин.
Асосий фикр-мулоҳазалар йўналиши.
1. ЎзРнинг ―Таълим тўғрисида‖ (1997) ва ―Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида‖ги (2015 й. янги
таҳрир) қонунлар, умумтаълим мактабларининг ―Жисмоний тарбия‖ давлат дастури узлуксиз жисмоний тарбия
таълимидаги таълимнинг асосини ташкил этади.
ЎзР ВМнинг 2017 й. 14 январдаги кенгайтирилган мажлисида Президент Ш.Мирзиѐев
таъкидлаганидек: ―Умумтаълим мактабларидаги ўқитиш сифати..., замонавий ўқув режа ва услубларни жорий
этиш талаб даражасида эмас. ... Педагоглар таркибининг профессионал даражаси, уларнинг махсус билимлари,
таълим олиш, маънавий-маърифий ишлар масалаларини ҳал этишга ва ҳақиқий қадриятларни
шакллантириш
жараѐнларига фаол кўмак берадиган муҳитни яратиш зарур‖ (1).
Табиийки, бу муаммолар негизида мамлакатимиз хотин-қизлар спортини ривожлантириш, ўқувчи
қизларни жисмоний тарбиялаш масалалари ҳам мужассамдир. Шу билан бир қаторда охирги Олимпиадада
фақатгина оғир атлетика, бокс, кураш ва дзюдо бўйича совринли ўринлар эгалланганлиги, қолган
спорт
турларида яхши натижалар кўрсатилмаганлигига жиддий эътироз ҳам билдирилди. Маҳаллий миллат спортчи
қизлари ўз мақсадларига эриша олмаганлиги ҳам бу танқидга тўғри келади.
2. Умумтаълим мактабларнинг ―Жисмоний тарбия‖ дастури бўлимларида барча ўқувчилар каби
қизларнинг жисмоний тайѐргарлик даражаларини узлуксиз (I-IX синфлар) ошириб бориш тадбирлари биологик,
педагогик, психологик жараѐнларни ўз ичига олиб, яхлит жисмоний тарбия таълимида ташкил этилиши ҳар
томонлама (шакл, мазмун, мақсад, усул) талабга жавоб беради. Аммо уларни ташкил этиш жараѐнлари (жойлар,
мавсум, педагог-устоз маҳорати, тажрибаси, ўқувчилар эътиқоди ва ҳ.к.) ҳамма ўқув муассасаларида бир тарзда
(усул, восита, инновацион технологиялар) ўтказилмайди. Бунинг асосий сабаблари:
- дарсларни лойиҳалаш (режалаштириш);
- жадвалларга жойлаштириш (сўнгги дарс);
- ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги;
- ноанъанавий усуллар ва воситалардан фойдаланиш;
- инновацион технологиялар ҳамда педагогик маҳоратларни ишга солиш каби энг муҳим
фаолиятларда катта фарқлар давом этмоқда.
Яна бир томони шундаки, ўқитувчининг касбий ихтисослиги (спортнинг бир тури) барча спорт турдаги
(гимнастика, енгил атлетика, кураш ва ҳ.к.) техник-тактик амаллардан устун қўйилади. Яъни гимнастика, енгил
атлетика турлари ўрнига ўз ихтисослигидаги (футбол, волейбол, баскетбол ва ҳ.к.) тур бўйича дарслар ташкил
қилинади. Шунингдек, баъзи пайтларда (об-ҳаво очиқ ѐки ѐғингарчилик бўлганда) ўқувчиларнинг, айниқса
юқори синф (VII-IX) ўқувчи қизларининг хоҳиши,
илтимоси билан югуриш, сакраш, улоқтириш, гимнастика
260
снарядларида бажариладиган машқлар ўрнига спорт ўйинлари ташкил этилмоқда. Бу каби ҳолатлар, энг аввало,
ўқувчилар, айниқса қизларнинг енгил атлетика, гимнастика машқларини тўла ѐқтирмаслигига олиб келмоқда.
Натижада эса, уларнинг тезлик, чаққонлик, эпчиллик, чидамлилик (ўрта масофаларга югуриш) каби жисмоний
сифатларининг тўла такомиллашувига салбий таъсир қилмоқда. Буни дарслардаги тест-синовлари, ―Умид
ниҳоллари‖ спорт мусобақалари ва бошқа оммавий соғломлаштириш-спорт тадбирлари якунидаги спорт
кўрсаткичларининг (разряд ва ўқув дастури талаби) пастлиги исбот этмоқда.
Масалага шу тарзда назар солинса, маҳаллий миллат қизларининг
енгил атлетика, гимнастика спорт
турлари бўйича БЎСМ, Олимпия заҳиралари коллежлари, Олий спорт маҳорати мактабларида
шуғулланувчилар сони ҳам, спорт кўрсаткичлари ҳам юқори эмаслиги сезилади.
3. Маълумки, яқин ўтмишда фаолият юритган ва халқаро (Россия, Украина)
андозалар асосида етук
енгил атлетикачиларни тарбиялаб етиштирган Н.Н.Быков, Ю.Н.Пузанов, Г.Г.Арзуманов, В.И.Барышев,
А.А.Винк, Р.Ф.Фазилакбаров, В.А.Бурматов, В.А.Баллод, Ю.Н.Яшин, Р.А.Мухамеджанов, Ю.А.Шкляр,
А.П.Шербина, Н.Г.Скориков, В.И.Татчина, Ш.М.Капкаев, В.В.Андреев ва б.қ. каби атоқли мураббийларнинг
иш услублари ва тажрибалари қанчалик устувор бўлмасин, улардан андоза олаѐтган ҳозирги ѐш иқтидорли
мураббийлар давр талабларига жавоб берувчи истеъдодли спортчиларни тайѐрлаш, селекция ўтказишда
эътиборга лойиқ натижаларни кашф этмаѐтир.
Ғарб (Германия, Италия, Франция, Англия) ва Шарқ (Хитой, Корея, Япония) мамлакатлари
тажрибаларига эътибор берилса, енгил атлетикачиларни (хотин-қизлар мустасно эмас) халқаро спорт
мусобақаларига тайѐрлашни ―Болалар енгил атлетикаси‖дан (7-11 ѐш) бошлашмоқда. Бунда эса:
- 3-5, 6-9 ѐшдаги ўғил-қизларнинг ҳаракатчанлигини тарбиялаш ва ривожлантиришда турли машқ-
ўйинлар таркибига 30, 50, 60, 100 м масофаларга тез югуриш, вақтга югуриш;
-
ноанъанавий текислик, адир, қиррали, тўсиқли жойлардан тез юриб ўтиш ва югуриш;
- ўйин майдонлари, стадион ва дала-яйловларда қир-адирга тез чиқиш ҳамда тушишда елкада юк
(рюкзак шакли) орқалаб юриш;
- ўқув ва машғулотларда югуриш йўлаклари, майдонларда бир-бирини орқалаб кўтариб юриш,
югуриш каби анъанавий ва ноанъанавий фаол ҳаракатлардан кўпроқ фойдаланишни тавсия этмоқда.
Бу каби машғулот усулларини баъзи бир ўқитувчи ва мураббийларимиз ҳам аҳѐн-аҳѐнда қўлламоқда.
Уларга тавсия қилинган ѐки ўзлари кашф этган ноанъанавий машқ-ўйинларни узлуксиз равишда қўллашмайди.
Чунки:
- оддий, ўрта ва тез юриш ҳамда югуришдаги машқлар ижросининг ижобий ѐки салбий томонларини
илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш жараѐнлари оммалашмаѐтир (60-65%);
- компьютер тизимида технологик воситаларни (видеотасвирга олиш, ягона портал орқали сайтга
ўтказиш, уларни қайта кўриш ва ҳ.к.) ишга солиш амалларидан фойдаланиш талаб даражасида эмас (50-60%);
- ўқувчи қизлар билан алоҳида дарс ўтказиш ва машғулотлар, мусобақаларда уларга енгил
атлетиканинг техник-тактик амалларини чуқур ўргатишда ўқитувчи ва мураббий аѐллар тажрибаси етишмайди,
илмий-назарий жиҳатдан салоҳият камлик қилмоқда (60-65%);
- БЎСМ, Олимпия заҳиралари, Олий спорт маҳорати спорт мактабларида енгил атлетика бўйича
истеъдодли, тажрибали мураббийлар, айниқса маҳалллий миллат хотин-қизлари етишмайди (70-75%).
Умуман олганда, мамлакатда ўқувчи қизларни енгил атлетикага жалб этишда муаммолар кўп бўлса
кўпки, кам эмас.
Пировардида таъкидлаш лозимки, оила, боғча ва таълим муассасаларида ўқувчи қизларнинг жисмоний
тайѐргарлик даражасини кўтариш учун:
1. Енгил атлетиканинг соғломлаштириш ва жисмоний камолотга
етказишдаги хусусиятларини
телерадио, оммавий ахборот воситалари ва турли мулоқотлар ташкил қилиш орқали тарғибот этишни
кенгайтириш лозим.
2. Хотин-қизлардан мутахассис кадрлар тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишда енгил атлетикага
кўпроқ эътиборни қаратиш.
3. Ўқув муассасалари ―Жисмоний тарбия‖ дастурида енгил атлетика бўлимига ажратилган соатлар
миқдорини кўпайтириш.
4. Дам олиш кунлари ва таътил жараѐнларида табиат манзараларига оммавий шаклда чиқиб, пойгалар
(кросс), марафонлар уюштириш.
5. Эрталаб оила бўлиб ҳиѐбонлар, ўйин майдонларида (стадион) югуриш машқлари билан кўпроқ
шуғулланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: