Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти ҳамдамов б.Қ., Исломов ф. Р



Download 1,99 Mb.
bet1/61
Sana18.07.2022
Hajmi1,99 Mb.
#822695
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Молиявий хисобот дарслик




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
ҲАМДАМОВ Б.Қ., ИСЛОМОВ Ф.Р.,
АВЛОҚУЛОВ А.З.


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА


Тошкент – 2008
Ҳамдамов Б.Қ., Исломов Ф.Р., Авлоқулов А.З. Молиявий ҳисобот. Ўқув қўлланма. -Т.: Тошкент Молия институти, 2008. 176 бет.
«Молиявий ҳисобот» номли мазкур ўқув қўлланма олий таълимнинг иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда молиявий ҳисоботнинг барча шакллари - бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот, пул оқими тўғрисида ҳисобот, хусусий капитал тўғрисида ҳисобот, эслатмалар, ҳисоблар ва изоҳларни тўлғазиш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Ўқув қўлланма Тошкент Молия институти қошидаги Олий ўқув юртлариаро илмий-услубий Кенгаш мажлисида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган. «4» апрел 2008 йил 6-сон мажлис баёни.


Кенгаш раиси: Ш.Шаякубов










Тақризчилар




Ибрагимов А.К.
Ҳакимов Б.Қ.

ТМИ, 2008






КИРИШ
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг қарор топиши, кўп укладли иқтисодиётнинг вужудга келиши барча жабҳада бўлгани каби, бухгалтерия ҳисоби борасида ҳам улкан ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келди. Кейинги йиллар мобайнида халқаро андозаларга тўла-тўкис жавоб берувчи бухгалтерия ҳисоби тизимини яратиш борасида кўпгина ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бухгалтерия ҳисобидан фойдаланувчилар доираси анча кенгайиб бораётганлиги, интеграция жараёнлари чуқурлашаётганлиги, қўшма корхоналар барпо этилаётганлиги, жаҳон молия бозорига чиқилаётганлиги сармоялар, ишчи кучи ва валютанинг айрим мамлакатлар ўртасида эркин ҳаракатланиши зарурлиги бухгалтерия ҳисоби тизимини жаҳон андозаларига кўчиришни янада қаттиқроқ талаб қилмоқда. Қолаверса, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро талабларга мувофиқ ўзгартириш кейинги вақтларда Ўзбекистон учун ҳам тобора долзарб вазифага айланмоқда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида республикада халқаро андозаларга тўла-тўкис мос келувчи бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари ишлаб чиқилмоқда ва амалиётга кенг татбиқ этилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу андозалар бухгалтерия ҳисоби шакллари ва усулларини танлашда корхоналарнинг мустақиллигини кенгайтирибгина қолмасдан, ҳисоб ахборотининг ишончлилиги учун уларнинг маъсулиятини ҳам оширмоқда.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилишда халқаро тамойилларга асосланган ҳисобварақлар режасининг қабул қилиниши навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Мазкур ҳисобварақлар режаси, бир томондан, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро андозаларга яқинлаштирса, иккинчи томондан, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги муаммоларни барҳам топтиришга кўмаклашади.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиниши, энг аввало, хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботни тўғри тузиш ва ўз вақтида тақдим этилишини такомиллашувига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар ёрдамида молиявий ҳисоботни тузишни халқаро талабларга яқинлаштирди.
Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш тартибини талабаларга ўргатиш долзарб ҳисобланади. Айнан ушбу қўлланма иқтисодиёт йўналишидаги талабларга молиявий ҳисобот шаклларини тузиш ва тақдим этиш тартибини чуқур ўрганишига муҳим ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish