Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ХУСУСИДА



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ХУСУСИДА 
 
ИБРАГИМОВ А.К., БухДУ 
 
Республикамиз мустақиликка эришиши шарофати билан болалар ўртасидаги жисмоний маданият ва 
спортга эътибор сезиларли даражада кучайди.Ўқувчиларнинг спорт мусобақаларида қатнашиши, ўсиб 
келаѐтган ѐшларимизнинг спортга бўлган муҳаббатини ошириб бориши каби умуминсоний фазилатларнинг 
ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатаѐтганлиги олиб борилган кузатишлар ва илмий-тадқийқот ишларида 
кўринади. Баъзида жисмоний тарбия машғулотлари талаб даражасида олиб борилмаѐтганлиги ҳам сир эмас. 
Бироқ, шу билан биргаликда ўқувчиларнинг мусобақаларга катта иштиѐқ ва завқ билан қатнашаѐтганлиги ҳам 


199 
кузатилади. Ёш болалар мусобақа деган тушунчани эшитиб,-―Бу нима‖,-деган саволни беришлари табиий. 
Мусобақа тушунчасига ҳар хил ѐндашиш мумкин. Масалан, жамоалар ўртасида спорт турлари бўйича 
мусобақаси якка тартибда кураш мусобақаси ѐки иш жараѐнида олдидан белгиланган спорт турлари асосида 
ўзаро мусобақалашув кабилар. 
Спорт мусобақаси мураккаб жараѐн бўлиб, унда спортчининг кўп йиллик машаққатли меҳнати 
натижалари ўзининг амалий ифодасини топади. Спорт мусобақаси ўқув машғулоти жараѐнида қўйилган 
мақсадларнинг бажарилиши, эришган амалий натижаларни ҳам ойдинлаштиради. Спорт мусобақаси, жараѐнида 
тарбиялашда қуйидаги фазилатларни: 
- ўсиб келаѐтган ѐш авлодни Ўзбекистоннинг миллий истиқлол ғояларига таянган ҳолда тарбиялаш ѐш 
авлоднинг соғлигини муастаҳкамлаш иссиқ–совуққа чидамли, ўсиб келаѐтган организимни янада 
ривожлантириш, ҳаѐтда учрайдиган турли – туман жисмоний сифат ва йўналишларини таркиб топтириш. 
-умумтаълим мактабларида тахсил олаѐтган ўқувчиларни спорт машғулотларига мунтазам жалб қилиш, 
жумладан, шарқона якка кураш спорт турларини ривожлантириш, бу борада ўқувчиларнинг яшаш жойларида 
машғулотлар ташкил қилиш. 
-ѐш спортчиларнинг спорт машғулотларига қизиқишларини ривожлантириш ва уларда соғлом турмуш 
тарзини шакиллантириш; 
-умумтаълим мактабларида оммавий спортни ривожлантириш, спорт машқ жарѐнини ташкил қилиш 
тўғрисидаги ишларни маромига етказиш; 
-ўқувчилар ўртасида спорт турларини кенг кўламда оммавий тус олишини тарғибот қилиш ва ҳаказо... 
Мусобақалар мувоффақиятли ўтиши учун қуйидаги педагогик талабларга жавоб бериши керак: 
-ўқув – машқ, тўгарак жараѐнининг якуни бўлиши; 
-мусобақа олдидан иштирокчиларга, яъни ўқувчиларга етказилган дастур-режа асосида бўлиши; 
-мусобақаларда спорт турлари бўйича қонун-қоидаларга риоя этилиши; 
Мусобақаларда ҳакамлик қилиш вазифалари профессионал спорт – педагогик тамойилларга ва уларга эга 
бўлган спорт натижалари унинг учун ҳамма нарсадан юқори турадиган, спортда ҳалолликни, адолатни бош 
мезон деб биладиган ҳакамлар томонидан бажарилиши керак. 
Мусобақа ўтказишда мусобақа дастури қатнашчиларнинг ѐши, жинси ва спорт тайѐргарлигини ҳисобга 
олган ҳолда тузилиши керак бўлади. Бироқ ўқувчиларининг ѐш хусусиятлари ҳисобга олинишидан олдин 
мусобақа вақтини меъѐрлаш, яъни мусобақа режаси ва мусобақа шароитини ишлаб чиқиш талаб этилади. 
Мусобақа дастурига мусобақа қатнашчилари сони, мусобақа характери ва мусобақани ташкил қилиш даврлари 
хисобга олинади. Ўқувчиларнинг мусобақага тайѐргарлик кўриш жараѐнида уларни қатий тиббий кўрик 
назоратга олиш талаб этилади. 
Ёш болалар учун ўтказиладиган мусобақалар сони, уни ўтказиш қонун-қоидалари, вақти ва бошқа 
хусусиятлари ҳисобга олиниши муҳим вазифалардан биридир. Мусобақани ўтказишда унинг жараѐни, ўзига 
хос миллий хусусиятлар ҳисобга олиниши керак. Мусобақа тез – тез ўтказилиб турилиши лозим. Улар спрот 
турлари бўйича мусобақа қоидалари асосида турли тизимларда ўтказилади ва бу узоқ вақт юқори энергия талаб 
этади. Катта куч-иродани мустаҳкам қиладиган спорт турларидан мусобақаларни ҳар 2-3 ойда бир маротаба 
ўтказилиши талаб этилади. Чунки бундай мусобақалар жисмоний сифатларнинг ривожланишини талаб қилади. 
Мусобақада спортчининг фаол қатнашаѐтганлиги ҳам ҳисобга олиб борилади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ѐш спортчи узоқ вақт спорт турларидан пухта машқ қилганлиги 
сабабли, спорт турининг техник ва тактик томонларини яхши эгаллаганлиги туфайли тез-тез турли-туман 
мусобақаларга қатнашишига имкон яратади. Буни аниқлаш жисмоний маданият ўқитувчилари ва устоз-
мураббийлар томонидан амалга оширилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish