198
болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фалиятини такомиллаштириш тўғрисида‖ги ПФ-3481-сонли
Фармони билан жамғарма Марказий ижроия аппаратини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
қарамоғига ўтказилганлиги бу фикрни яна бир марта тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги ―Ўқувчи ва талаба ѐшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз
спорт мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида‖ги 244-сонли қарор ва фармонлари бу борада муҳим
ўрин эгаллайди. Вазирлар Маҳкамаси болалар спортини ривожлантиришнинг турли аспектлари бўйича қатор
қарорлар қабул қилиб мазкур соҳага катта имкониятларнинг сафарбар этилишини таъминлади.
Спорт бу комил инсон руҳан тетик, ақлан етук, жисмонан бақувват бўлмоғи керак. Инсоннинг ақлий,
аҳлоқий ва жисмоний сифатларни ривожлантириш, саломатлигини мустахкамлаш, иш қобилиятини ошириш,
жамоаларга қулай соғлом психологик муҳитни яратишнинг кўп қиррали жараѐнида жисмоний тарбия ва
спортнинг аҳамияти ортиб бораѐтганлиги кўзга ташланмоқда.
Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрлари ―Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунѐга
тезда машҳур қила олмайди‖ спорт нақадар оламшумул аҳамиятга молик эканлиги, мамлакатимизнинг жаҳон
томонидан тан олинишида юртимизни маданий-маънавий меросини уларга кўрсата билишда спорт ўзига хос
тинчлик, миллатлараро бирдамлик гаровини ўзида акс этилган ижтимоий ҳаѐтнинг жисмоний фаолияти тури
эканлиги ўз баѐнини топган.
Ушбу концептуал хужжатлар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида улкан ислохатлар, беқиѐс
бунѐдкорлик ишларини амалга ошириш имкониятини яратди. Сўнгги йиллар ичида юртимиз худудларида,
ҳатто узоқ қишлоқ ва туманларда ҳам кўпдан-кўп замонавий спорт иншоотлари барпо этилди ва айни кунда
улар фарзандларимиз, ҳалқимиз хизматида фаолият кўрсатиб келмоқда. Кундан-кунга жисмоний тарбия ва
спорт, жумладан миллий спорт турлари ва миллий ҳаракатли ўйинлар миллий қадриятлар сифатида ҳалқимиз,
айниқса ўқувчи-ѐшларнинг кундалик хаѐтий эҳтиѐжига айланиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларини ривожлантириш билан бир
қаторда, ―катта‖ спорт мавқеини кўтаришга ҳам устивор аҳамият қаратилмоқда. Йилдан-йилга
Республикамизда ҳалқаро ва жаҳон миқѐсидаги нуфузли мусобақаларни ўтказиш анъанавий тадбирлар
таркибидан жой олмоқда. Ўзбек спортчилари Осиѐ, Жаҳон ва Олимпия мусобақаларида юксак натижаларга
эришиб, юртимиз шуҳратини жаҳон ҳамжамияти олдида тараннум этиб келмоқда.
Шуни эътироф этиш керакки, спорт ѐшларни фақат жисмонан ривожлантириш билан бир қаторда
уларни фаолиятини тўғри ташкил этишида, бекорчиликнинг олдини олишда, шунинг билан бир қаторда
инсонпарварликни, Ватанни севиш, маъсулиятни англаш, қатъиятлилик, ҳис-туйғуларни шакллантиришда
асосий имкон бўлиб саналади.
1. Умумий ўрта таълим мактаблари "Умид нихоллари", "Қувноқ стартлар", "Алпомиш" ва "Барчиной"
махсус тестлар бўйича тадбирлар каби расмий мусобақалар.
2. Касб-ҳунар коллежлари, лицейлар ва ўрта махсус ўқув юртлари учун "Баркамол авлод" спорт
мусобақалари, "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари бўйича мусобақалар.
3. Олий ўқув юртлари учун "Универсиада" ҳамда "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестлари бўйича
мусобақаларбугунги кунда катта аҳамият эгадур.
Шунинг учун ҳам спортни халқ ўртасида ҳам,жумладан, оилаларда ҳам кенг ривожлантириш
зарур.Бунда қуйидагиларга эьтибор бериш зарурлиги кўринади:
1. Болаларда спортга меҳр уйғотиш,ўсиб келаѐтган ѐш авлод онгида спорт билан шуғулланиш,соғлом
турмуш тарзига амал қилиш.
2. Маьнавий ва жисмоний камолотга интилтириш,уларни салбий таьсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли
одатлардан халос этиш,болаларни барқарор феьл-атворли, меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор
руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.
3. Биринчи навбатда жойларда, маҳалла ва оилаларда, қишлоқ жойларида болалар спортининг моддий
базасини шакллантириш.
4. Аҳоли манзилгоҳларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни
замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таьминлашга
кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш ишларини олиб бориш керак.
Хулоса қилиб айтганда жисмоний таълим тарбия инсоннинг барча табиий ва ижтимоий
қобилиятларини рўѐбга чиқарувчи, омил ҳисобланиб уни тобора мукаммаллаштириб ҳамда юксалтириб
борувчи мезони ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: