201
ўқувчиларига сакрашда юмшоқ қўнишни ўргатиш). Ҳаракатларга ўргатиш умумий дидактик принципиларига
асосланади, бу принциплар жисмоний тарбия соҳасида ўз специфик ифодасини топади. Бу специфика ҳаракати
кўникмалари ва малакаларини ҳосил қилиш қонуниятларидан келиб чиқади.
Бошланғич таълимда ҳаракат кўникмалари ва малакалари. Ҳар хил машқларни ҳаракат кўникмаси ва
ҳаракат малакаси бўлган тақдирдагина бажариш мумкин. Бу кўникма ва малакалар ҳаракатларни бажаришнинг
муайян усулларни ифода этади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракат тажрибаси ва билимлари аста-секин тўпланиб, жисмоний
жиҳатдан зарур даражада ривож топгач, болада бирор бир ҳаракат вазифаси ҳал қилиш имконияти яратилади.
Бирор ҳаракат фаолиятида (уй ишида, мустақил, яккама-якка курашишда ва х.к.). Қатнашишни амалга ошириш
учун илгари ҳосил қилган кўникмалар ва малакалардан жисмоний ва маънавий сифатларда ижодий фойдалана
олади. Кейинчалик эса, янги илгари таниш бўлмаган ҳаракат фаолиятини бажаришга имкон яратади. Бунда
ҳамиша бутун фаолият давомида маълум даражада ақлий мехнат билан иш куриш талаб қилинади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ҳаракат малакакалари. Ҳаракатли машқларни кўп маротаба стереотип
тарзда такрорлаш малака ҳосил қилишга олиб келади. Ҳаракат малакаси бу-бир бутун ҳаракат актида
ҳаракатларни автоматлашган усулида олиб боришга айтилади.
Ҳаракат акти стереотип равишда такрорланаверса, унинг бажарилишини аста секин одатга айланиб
қолади: ҳаракат актининг бирор бир қисми қандай бажарилиш устида тобора камроқ фикр юритилади: етарли
даражада ўйлаб синаб кўрилган ва одат бўлиб қолган ҳаракатларга фикрни қаратишга эндиликда зарурият
қолмайди ва аста-секин ҳаракат автоматлашиб боради. Шундай қилиб кўникма рефлекторли ҳаракат актлари
тизими билан мустаҳкамланган малакага айланади. Автоматлашган билан умуман ҳаракат актини онгли
равишда бажаришга онгнинг иштирокига ихтиѐж қолмайди. Малака ҳосил бўлиш даврида онг йўқ бўлиб
кетмайди, балки ўз ролини алмаштиради.
Малаканинг - ҳосил бўлиши жараѐнида алоҳида ҳаракатларининг автоматлашиши билан бирга бу
ҳаракатлар тузилишнинг нисбатан доимий фазовийлиги, вақтлигиги ва кучлилиги билан бир бутун актга
ҳаракатларга бирлашиш юзага келади. Бу ҳаракатларнинг енгил, ритмик, тежамли бўлишини таъминлайди.
Ҳаракат фаолиятининг ўзгарувчанлиги олий тарбиядаги янги кўникманинг ҳосил қилинган малаканинг
бир бутун фаолиятида қулай бўлиш кўникмасининг ҳар бир ҳолат учун ҳаракатни бажаришнинг энг яхши
вариантларини танлай олиш кўникмасининг ўзаги келишиб боғлиқ бўлади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ўрганилаѐтган ҳаракат акти билан илгари ўзлаштирилган бирор акти
тузилилишлари ўртасида ўхшашлик қанча кўп бўлса, янги ҳаракат актини ўрганиш шунча енгил бўлади. Бунга
асос ҳаракатларни ўрганиш кетма-кетлигини шундай режалаштириш зарурки, бунда бир ҳаракатни
ўзлаштириш кўникма ва малаканинг бошқа характерни ўрганишга ―ижобий кўчишга‖ имконият яратсин. Бу
жихатдан қараганда, актлари ҳар хил бўлган машқ турларида (гимнастика, акробатика, сакраш ва х. к.), айниқса
катта имкониятлар мавжуддир. Ҳаракат фаолиятининг бундай турларида ҳаракатларни тузилишининг
ўхшашлигига ќараб гурухларга, уларнинг мураккаблигига қараб жойлаштирилса, бу гурухларнинг навбатдаги
ҳаракатларига тайѐрланиш гурухи бўлиб қолади. Кўчиш одатда, ҳаракат актларини асосий фазалари ўхшаш
бўлганда ижобий самара беради. Турли ҳаракатли машқлар учун кўп бўлмаган спорт турларида ―ижобий
кўчиш‖ ҳолатида махсум тайѐргарлик, яъни имитацияли машқ ѐрдамида фойдаланилади.
Шуни назарда тутиш керакки, ―ижобий кўчиш‖ ўрганиш босқичларида айниқса кенг намоѐн бўлади.
Масалан: теннис улоқтириш масаласи, гранатаа улоқтиришда дастлаб ѐрдам беради.
Тузилиши дастлабки фазилатларига ўхшаш ва кейингилари ўртасида катта фарқлар бўлган ҳаракат
актларни ўзлаштириш жараѐнида малакаларнинг ўзаро салбий таъсири кўпинча сезилиб туради. Агар навбат
билан бундай ҳаракат актларини таркиб топтириб кўрилса, у вақтда бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга, яъни
янги ўрганилгандан ва дастлабки фаза бўйича ўхшаш бўлган ҳаракатга беихтиѐр ўтиш мумкин.
Қуйидаги жадвалда бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний кўникмаларга ўргатиш тартиби
тўғрисида кўрсатиб ўтилган.
ДАСТЛАБКИ ЎРГАТИШ
ЧУҚУРЛАШТИРИБ ЎРГАТИШ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА
МУСТАХКАМЛАБ ЎРГАТИШ
Мақсад-ўргатиш жараѐнида
Шуғулланувчилар техникасининг
асосини
ўзлаштириш.
Шу
босқичнинг мустақил вазифалари
қуйидагилардан иборат:
а) шуғулланувчиларда ҳаракат
акти бўйича тўлиқ тасаввур ҳосил
бўлиши учун у тўғрисида асосли
тушунча ҳосил қилиш.
б) янги ҳаракатларни ўргатиш
учун
шуғуланувчиларнинг
билимини ҳаракатлар тўғрисида
керак
Мақсад илгари ҳато қилинган
―қўпол‖ техника кўникмаларини
аниқлашдир.Бу
босқичнинг
асосий вазифалари:
Do'stlaringiz bilan baham: