Замонавий интеллектуал салоҳиятли ёшлар тарбиясида маънавий ахлоқий фазилатларнинг ўрни



Download 21,72 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,72 Kb.
#28137
Bog'liq
kril


Замонавий интеллектуал салоҳиятли ёшлар тарбиясида маънавий ахлоқий фазилатларнинг ўрни.
Сафаров Толиб Тожиевич – Бухоро муҳандислик технологиялари институти, тарих фанлари номзоди, дотсент
Ҳозирги даврдаги жамият тараққиёти интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялаш муаммосини ниҳоятда долзарблигини таъкидламоқда ва у ҳам миллий, ҳам умумбашарий мазмун-моҳиятга эга, унинг ижроси инсониятни маънавият ва маърифатга, юксак баркамолликка, эзгуликка олиб боради. Шу сабабли ҳам интеллектуал салоҳиятли авлод ва уни шакллантириш муаммосининг ечимлари азал-азалдан халқимизнинг эзгу-орзуси бўлиб келган. Умуман олганда интеллектуал салоҳиятли авлодни тарбиялаш, ўзининг маънавий-маърифий, ташкилий-услубий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари билан мураккаб ва масъулиятли динамик жараёндир.
Замонавий интеллектуал салоҳиятли ёш авлод – бу юксак ақл заковат соҳиби, мустақил фикрни эркин билдира оладиган, миллий ғоянинг туб маъно мазмунини англаб ётган ва уларга содиқ бўлган, дунёқараши кенг, соғлом фикрли, маҳаласи, уйи тинчлиги учун жонини фидо этишга тайёр турувчи ўз Ватани довруғини жаҳон узра кенг ёядиган ҳақиқий бунёдкор шахс. Ҳозирги пайтда бу соҳада кенг кўламли маънавий – маърифий ишларни олиб боришда миллий қадриятларни миллий ғоя уйғунлиги асосида ташкил этишга аҳамият берилаётгани интеллектуал салоҳиятли ёшлар онгининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки тарбияланаётган баркамол авлоднинг онги ва дунёқарашини замон талабларига мувофиқ тарзда шакллантирмасдан мақсадга эришиб бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда изчил амалга оширилаётган “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” Давлат дастурлари, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури шакилланаётган баркамол авлодни ҳеч кимдан кам бўмай вояга етиши ҳақидаги яхлит таълимотнинг энг муҳим амалий йўналишидир. Айни пайтда долзарб бўлиб келаётган бир муҳим йўналиш борки, у бевосита ёшларнинг қалби ва онгини миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳамда миллий ғоя руҳида тарбиялаш, уларни замонавий билим, касб – ҳунарни эгаллаган, ақлли, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Модамики, давлатимиз келажагимиз ворислари бўлган замонавий интеллектуал салоҳиятли ёшлар таълим тарбиясига ҳеч нарсани аямаётган экан, ўз умрини бундай улуғ ва масъулиятли ишга бағишлаган ҳар бир педагог давлат ва жамият томонидан билдирилган ишончга муносиб бўлиш, педагогик фаолиятида юксак самарадорликка эришиш билан жавоб бериши, ХХИ аср авлодини тарбиялашда фаол қатнашиш лозим.
Бугунги кун ёш мутахассисларнинг янги авлоди олдига яна ҳам долзарб вазифаларни қўймоқда. Изчил ва аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳатлар натижасида ёшларнинг нафақат энг юксак талабларга жавоб бера оладиган умумий маълумот олиш, балки аниқ мутахассисликка ҳам эга бўлиши имконини берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими яратилганлиги кадрлар тайёрлаш миллий моделида аниқ ифода этилган. Бу эса ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши, жамиятда ўз ўрнини топишда муҳим омилдир. Инсон олий таълим орқали бирор касбнинг назарий ва амалий муаммоларини пухта биладиган етук кадр бўлиб етишади, тараққиётининг аниқ бир соҳасига ихтисослашиб, ишлаб чиқариш ва тажриба жараёнида камол топади. Шунинг учун ҳам Президентимиз интеллектуал салоҳиятли ёшлар ҳақида гапирганда масаланинг ана шу жиҳатларига алоҳида эътибор беради.
Бизга маълумки, миллий моделнинг асосий хусусиятларидан бири ҳам инсонга интеллектуал салоҳиятли, маънавий – ахлоқий жиҳатдан тарбиялашни узлуксиз таълим тизимида маънавий баркамол шахс, яъни маънан етук – ўз касбининг мутахассисини тарбиялашни назарда тутади.
Касбга йўналтириш тамойилларига қуйидагиларни асос қилиб олиш мумкин:
- касбга бўлган онглилик муносабати;
- интеллектуал салоҳиятли авлоднинг ўз касбига қизиқиши билан жамият учун керак бўлган эҳтиёжга мос тушиши;
- интеллектуал шахс касб танлашида фаоллик тамойилига эътибор бериш;
- интеллектуал салоҳиятли шахсни ғоявий – сиёсий, иқтисодий – ҳуқуқий, маънавий
- ахлоқий жиҳатдан тарбиялашда уйғунликка аҳамият бериш.
Бугунги кун ёш мутахссисларнинг янги авлоди олдига яна ҳам долзарб вазифаларни қўймоқдаки, бу изчил ва аниқ мақсадга йўналтирилган ислоҳатлар натижасида ёшларнинг нафақат энг юксак талабларга жавоб бера оладиган умумий маълумот олиш, балки аниқ мутахассисликка ҳам эга бўлиш имконини берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими яратилган. Бу эса ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён этиши, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим омилдир.
Мамлакатимизнинг илғор ёшлари фақат ўқиш билан чегараланиб қолмай, балки ўзларининг маданий савияларини ошириши, фан, санъат, бадантарбия ва шу каби ишлар, ижодий фаолият билан машғул бўлсалар, шунингдек жамият ва халқ манфаатлари йўлида турли жомоат топшириқларини бажарсалар булар фойдадан хали бўлмайди, албатта. Жамият қурилиши ва ёшларнинг маънавий камолотида ҳар бир вақтдан унумли фойдаланиш жуда муҳимдир. Айниқса, ёшларнинг чуқур билим эгаллашлари нуқтаи назаридан бутун ўқув жараёнини расионал ташкил этиш, фаолиятнинг ҳамма турларидан ҳам вақтни тежаш, уларда вақтдан унумли фойдаланишга нисбатан кўникмалар ҳосил қилишнинг йўл ва воситаларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак жамият тараққиёти учун аввало маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, баркамол шахсни тарбиялаш масаласига асосий эътибор қаратилиши лозим ва шунинг билан бирга ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбияланганлик даражасини ошириш даркор. Яъни, ахлоқий жиҳатдан тарбияланган шахсларсиз жамият тараққиётини тасаввур этиб бўлмайди. Ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун энг аввало, тарихимизга, миллатимиз маънавиятининг тарихий илдизларига бир эътибор қаратиш керак. Чунки, бу заминда азал-азалдан инсон маънавий камолоти ахлоқий фазилатларига алоҳида эътибор бериб келинганлигини биз ёшлар яна бир бор тасаввур қилмоғимиз лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни // “Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиёти пойдевори” -Тошкент: Ўзбекистон, 1997.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”//Олий таълим (меъёрий ҳуқуқий ва услубий ҳужжатлар тўплами). -Тошкент: 2004.
3. Авлоний А. Танланган асарлар. 2 жилдлик. 2-жилд. Пандлар, ҳикоятлар, ибратлар. Тошкент: Маънавият, 1998. 304 б.
4. Бекмуродов А. Таълимнинг устувор йўналишлари Халқ таълими. – Тошкент: 2004.- №1. –Б. 20-24.
5. Маънавият юлдузлари: (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар). Тўпловчи ва масъул муҳаррир: М.М.Хайруллаев. – Тошкент: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. – 480 б.
6. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. - Тошкент: Ўзбекистон, 2000.
7. Қуранов М. Маънавий юксалиш йўлида. Т.: “Маънавият”, 2008.
Download 21,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish