Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
БАЙМУРАДОВ Р.С. БухДУ. 
 
Ўзбекистоннинг қудратини белгилайдиган омиллардан бири шу юртда вояга етаѐтган юксак 
маънавиятли, жисмонан соғлом, ҳар томонлама баркамол ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айланди. 
2002 йил 24октябрдаги ―Ўзбекистон Болалар спортини авлоддир. Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури 
асосида ѐш авлодни юксак интелектуал салоҳиятли, замонавий билим ва тафаккурга эга, айни пайтда соғлом 
турмуш тарзига риоя қиладиган, жисмонан соғлом, руҳан тетик инсонлар этиб вояга етказишнинг самарали 
тизими ҳаѐтга изчил татбиқ этилмоқда. Бу жараѐнда ўғил - қизларимизни жисмонан соғлом, кучли ирода ва 
юксак интелектуал салоҳиятга эга инсонлар этиб тарбиялашнинг бош омили, ўзбек спортининг келажаги, 
халқаро майдондаги обрў - эътиборини юксалтиришнинг асоси бўлган болалар спортини ривожлантириш 
жамғармасини тузиш тўғрисида‖ги ва 2004 йил 29авустдаги ―Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш 
жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида‖ги фармонлари болалар спортини 
ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлаѐтир. 


180 
Буюк аллома Абу Али ибн Сино яратиб колдирган бой, маънавий мерос узоқ асрлар оша бизгача етиб 
келиб, бутун жаҳон халқларига хизмат қилиб келмоқда. Алломанинг тиббиѐтда эришган ютуқлари, саломатлик, 
жисмоний тарбия ва тиббиѐт каби тушунчаларни ўзаро боғлаган холда яхлит бир тизим яратганлиги айниқса 
диққатга сазовор.
Ибн Сино болага жисмоний тарбия беришни қачон бошлаш ва қандай усуллар билан олиб бориш 
тўғрисида ҳам муҳим фикрларни баѐн қилган. Чунончи у болани туғилган пайтидан бошлаб, оѐққа тургангача 
бўлган давридаги бадан тарбия қилиш ҳақида гапириб, бу даврда бола организмини чиниқтириш йўллари ва 
усулларни кўрсатди. 
Бундан ташқари у инсон организмининг аҳволига қараб, жисмоний машқларни бўлиб чиқди. Буюк 
олим жисмоний тарбияни боланинг ѐшига, жисмоний қувватига, олдин ҳосил бўлган кўникма ва тажрибасига 
қараб олиб борилиши кераклигини, жисмоний машқлар киши соғлигини мустаҳкамлаши билан бирга, бола 
ақлий қобилиятини ҳам ўстириши ва руҳини тетиклаштиришини қайд қилади. 
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш ѐшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал 
салохиятини руѐбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган
ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш 
бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. 
Фарзандлар тарбияси, одоби, уларнинг маънавий ва жисмоний жихатдан баркамоллигини таъминлаш 
бугун учун хам, келажак учун хам энг долзарб вазифалардан бир бўлиб қолаверади. 
Фарзандлармизни юксак маънавиятли, баркамол авлод қилиб вояга етказиш ишида нафақат тарбиячи 
ва устоз мураббийларимиз балки жамиятнинг барча аъзолари фаол қатнашишлари лозим. Хозирги кунда ўзбек 
халқи маънавияти таркибига кирувчи ахлоқий қадриятлар мазмуни жиҳатидан янада кенгайиб бормоқда, 
таълим тарбия жараѐнида бу қад-риятлар доимий равишда эътиборга олинмоқда. Таълим-тарбиянинг асосий 
мақсади ҳар бир шахсда юксак аҳлоқий фазилатларини шакллантиришдан иборатдир. Ахлоқ бўлмаса инсон 
ижтимоий шахс сифатида шаклланмайди. Ахлоқ инсон хаѐтида ўз-ўзини идора қилиш меъѐрларини, бошқалар 
билан муносабатда бўлиш маданиятини, ҳалол ишлаб тўғри турмуш кечириш меъзонларин белгилайди. 
Ҳар томонлама ривожланган етук ва баркамол авлодни вояга етказиш, жисмоний камолотни 
шакллантиришга ва тараққий эттиришга алоҳида аҳамият бериш, омма орасида жисмоний тарбия ва спорт 
маданиятини юқори савияга кўтариш бугунги кунда мазмун ва моҳияти билан ажралиб туради. 
Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг ―Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида‖ ги Қонуни муҳим 
аҳамиятга эга. Бу қонунда ѐшларни соғ-ломлаштириш шакллари ва усулларини мунтазам такомиллаштириш 
ҳақида алоҳида таъкидланади. Чунки давлат келажаги ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом ѐшлар қўлидадир. 
Соғлом баркамол авлод-нафақат жисмонан, балки ақлан етук авлод ҳисобланади. 
Бугунки кунда ўқувчи ѐшларни мунтазам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун 
керакли шарт-шароитларни яратиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш ўз танасининг ҳолатини,
овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш, ухлаш, жисмоний машқлар қилиб туриш тартибини яхши билишлари 
мактаб ва олий ўқув юртлари жисмоний тарбия ўқитувчилари ва турли спорт ўйинлари бўйича мураббийлардан 
тарбияланувчилар вужудининг руҳий ва жисмоний имкониятларини пухта ўрганиш талаб этилади. Жисмоний 
тарбия ва спорт билан шуғулланиш жисмоний соғлом ва ҳаѐтий фаолиятнинг барча турларини шахснинг олий 
даражада шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўқувчи-ѐшларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда босқичма-босқич ѐндошиш ўзига хос 
хусусиятларга эга. Соғлом турмуш тарзини ўқувчи ѐшларда таркиб топтиришда энг аввало оиладаги муҳитни, 
болаларни истиқомат қиладиган маҳалла шароитларини, болалар боғчаларида, уларнинг тарбияси учун олиб 
бориладиган тадбирларини, умумтаълим мактабларда тахсил олишлари жараѐнини, акдемик лицей, касб-хунар 
коллежлардаги фаолиятларини ва Олий ўқув юрти даргоҳларида тахсил олишларида иштирок этадиган 
тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish