Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
БОБОШЕВ З.Н., ТАЙЛҚИ 
 
Миллий ўйинлар жисмоний тарбия дарсларида, спорт машғулотларида, айрим спорт малакасини 
ҳосил қилиш, ривожлантириш ва такомиллаштиришда қўлланилади. 


182 
Ўқув ишларида, спортнинг миллий турларини режалаштиришда бошқа бўлинмалар бўйича дастур
материаллари ўрганилади ва жисмоний машқларнинг турлари ҳисобга олинади. Шунингдек, кўпгина 
миллий ўйинлар ўқувчиларда жисмоний ҳаракат сифатларини, у ѐки бу кўникма ва қобилиятни ривожлантириш 
учун фойдаланилади. Машғулотнинг фойдали бўлиши ўқув жараѐнида халқ ўйинларининг рағбатлантиришига 
боғлиқ. Масалан, ўзбек миллий ўйинлари - "Бўш жой", "Қопқон", "Бўри ва қўчқорлар", "Қувлашмачоқ" ва
бошқалар киради. 
Мувозанатни сақлаш машқларидан "Дорбоз", "Бир оѐқда" каби ўзбек миллий ўйинларидан фойдаланиш 
мумкин. Сакрашга оид ҳаракат элементларини ўрганишда ўзбек миллий ўйинларидан "Оқсоқ қарға" , "Оқсоқ
бўри ва қўйлар" каби ўйинлар тавсия қилинади. 
Ўқиш жараѐнида халқ ўйинларини муваффақиятли тадбиқ қилиш бутун дастур материалини ўргатишда 
ғоят фойдали асос яратиш мумкин. 
Ўзбек халқ миллий ўйинларининг жисмоний тарбия дарсларида қўлланилиши ўқувчи ва
талабаларнинг ўз миллий маданиятига бўлган қизиқишини янада кучайтиради ҳамда ѐш авлоднинг ўз
ватанини севишга, уни кўз қорачиғидек асрашга ва мудофаа қилишга тайѐрлайди. Шунингдек, шу ҳаракатли 
ўйинлар орқали республикамиз ҳудудидаги халқларни жисмоний маданият тарихига қизиқишини кучайтиради. 
Жисмоний тарбиянинг асосий вазифаси, инсонни соғломлаштириш, жисмоний ва ақлий камолотга 
етказишташқари иборат. Ўйинлар билан шуғулланганда майдонча ва заллар озода бўлмоғи зарур. Яшайдиган, 
меҳнат қиладиган, дам оладиган ва ўйнайдиган жойлар тоза баҳово бўлиши зарур. 
Гардишни мўлжалга олиш. Бу ўйинда бир неча ўқувчи қатнашади. Болалардан бири девор, тахта ѐки 
бино бурчаги орқасига яшириниб, тахтадан (темирдан ѐки пластикадан) ясалган кичик элак катталигидаги 
гардишни (тўртбурчак шаклида бўлса ҳам бўлади) чирпирак қилиб тепага кетма-кет отиб туради. Мерган) 
чирпирак бўлиб учаѐтган гардиш ни мўлжалга олиб катта тенис коптогини отадилар. Ким гардишга кўпроқ 
копток тегизса у ютган ҳисобланади. Бу ўйин асосан мерганлар сифатини тарбиялаши билан бирга, енгил 
атлетиканинг найза улоқтириш спорт турида ҳам машқ ўрнида қўлланилиши мумкин. 
Ким чаққон? Бу ўйин майдончада ўтказилади. Майдонгача чизилган доиранинг ўлчами ўйинчиларнинг 
сонига (4-5 нафар) боғлиқ бўлади. Бошловчи майдон ўртасида туради, ўйинчилар эса ўз доираси чизиғи 
ташқарисига ўтирадилар. Бошловчи ва ўйинчилар олдиндан сигналлар турига қараб ким-кимнинг ўрнини
эгаллашини келишиб оладилар. Келишилган сигналлар тури қўйидагича бўлиши керак: чапак чалиш, ҳуштак 
чалиш, бошловчининг турли ҳаракат қилиши. 
Бошловчи ўйин бошланишига сигнал беради. Шундан кейин ўйинчи лар ўзаро келишилган 
сигналларга мувофиқ жойларини алмаштирадилар. Бошловчи шу пайтда биронта ўйинчинининг жойини 
эгаллаб олишга интилади. Жойсиз қолган ўйинчи бошловчи бўлиб қолади. Ўйин давом эттирилади. Бирон 
марта ҳам жойсиз қолмаган ўқувчи ѐки эпчил талаба чаққон ва ғолиб деб эълон қилинади. Бу ўйин талабаларда 
эпчиллик, чаққонлик сифатини тарбиялайди.Спорт машғулотларида бу ўйин баскетбол, қўл тўпи, футбол, 
ўйинчиларининг маҳоратларини оширишда яхши ѐрдам беради. 
Копток ўйини. Бу ўйин қиз балалар ўртасида кенг тарқалган. Ўйинчи коптокни ерга уриб бир 
айланиб, гавда мувозанатни сақлаб бориши шарт, бунда ўйинчи ҳар бир айланиб коптокни ерга урганда
копток ўйинчининг бўйи билан баровар кўтарилиши керак. Шу тарзда айланиб коптокни тўхтамасдан бир 
меъѐрда энг кўп ерга урган қиз бола ўйинда ютиб чиққан ҳисобланади. 
Ушбу миллий ўйинимиз ҳозирги замон бадиий гимнастикасининг копток билан машқ бажариш 
белгиси ҳисобланади. Бу ўйин ѐш қизларда мувозанат сақлаш қобилиятини мустаҳкамлашга ѐрдам беради. 
Миллий ўйинлар ўз ўрнида замонавий спорт турларида: баскетболчилар, волейбол, гимнастикачилар,
енгил атлетикачиларнинг профессионал маҳорати ошишига ѐрдам беради.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish