Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ГИМНАСТИКА МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИДА ЎРГАТИШНИНГ ДИДАКТИК



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ГИМНАСТИКА МАШҒУЛОТЛАРИ ЖАРАЁНИДА ЎРГАТИШНИНГ ДИДАКТИК 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
 
БУЗРУКОВ Б., ГулДУ. 
Гимнастикада ўқув жараѐнини ташкил этишда ўргатишнинг дидактик тамойиллари асосий фаолият 
қўлланмаси ҳисобланади. Гимнастика машқлари спортчиларнинг жисмоний ҳаракат ва иродавий хислатларига 
катта талаблар қўяди. Янги машқларни ўзлаштириш жараѐнидаги онглилик ва фаоллик тамойили талабалардан, 
энг аввало, ҳаракатни тушуниб ўрганишни, қўйилган вазифага қизиқиб ва ижодий ѐндашишни тарбиялашни 
талаб этади. Ўқиш жараѐнида ҳаракат кўникмаларини онгли ўрганиб олишлари учун шуғулланувчиларга 
қуйидагиларни билиш талаб этилади:. 
•ўз фаолиятининг натижаларини бахолаш; турли (оғзаки, чизма, ѐзма ҳолда такрорлаш) усуллардан 
фойдаланиб, ҳаракат техникасини тасвирлаш;
•янги ҳаракатни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган турли қийинчиликларни енгиш;
•кундаликларини тутиш ва машқларни ўзлаштириш режаларини тузиш;
Ўргатишда кўргазмали бўлишига эришиш учун мураббий қуйидаги бир қанча восита ва усуллардан 
фойдаланади:
•ҳаракатнинг мукаммал ижросини намойиш қилиш, кино ва фото материалларни, расмлар, жадваллар ва 
намунавий моделларни кўрсатиш;
•айрим ҳаракат топшириқлари техникасининг деталларини оқзаки тасвирлаб бериш ва бошқа ҳаракатлар 
билан таққослаш;
•қўшимча воситалар ишлатиш (фазадаги намуналар, ҳаракатларга овоз билан жўр бўлиб туриш, секин 
кўтариб юбориш ва қўл теккизиб қўйиш);
•тренажѐр қурилмаларда, одам гавдаси намуналарида ўрганилаѐтган машқ ѐки унинг элементлари 
техникасини кўрсатиб бериш;
•алоҳида холатларни тўхтатиб кўрсатиш, тақлид қилиш, мураббий ѐрдамида бажартириш ва бошқа 
осонлаштирилган ҳаракатлар натижасида ҳаракатни алоҳида, эътибор билан ҳис этишни ҳосил қилиш.
Ўқитувчи талабаларнинг нимага қодирлигини, уларнинг аниқ бир машқларни ўзлаштириш 
имкониятларини узлуксиз чуқур ўрганиб бориши керак. Масалан, яккачўпда катта айланишни бажариш учун 
талабада бир қанча бошқа машқларни бажара олиши, қўлида етарлича куч бўлиши, дадиллик ва қатъиятлилик 
сингари кўп жисмоний сифатлар қосил қилинган бўлиши зарурлигини билиши лозим. Талабада шундай 
хислатларнинг мавжудлиги ана яккачўп машқлари учун осон эканлигини кўрсатадиган ўлчов бўлади. 
Осон тушунарлилик тамойили дидактиканинг маълумдан номаълумга, осондан қийинга, соддадан 
мураккабга қоидалари билан чамбарчас боғлиқ. Шуғулланувчиларда турли ҳаракат вазифаларини ҳал қилиш 
қобилиятини ривожлантириш учун харакат техникасини мунтазам равишда такомиллаштириб бориш ва янги 
машқлар ўрганишни; талабаларнинг меҳнатсеварлиги ва фаоллигини сўндирмаслик мақсадида ўргатиш 
жараѐнида иш билан дам олишни алмаштириб туришни назарда тутади. Ўргатиш усулларидан энг самарали 
усули оғзаки усулидир. 
Оғзаки усул универсал усуллардан бири бўлиб, талабаларга дарс жараѐнида янги машқ бажаришни 
ўргатишни идора қилиш имконини беради. Бунда гимнастика атамаларидан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга 
бўлади, чунки атамалар ѐрдамида ўқитувчининг талабаларга нутқ орқали таъсир этишини аниқ ва қисқа 
бўлишига эришиш мумкин. Ҳаракат техникаси тўғрисидаги маълумотни билдириш усулини, намойиш қилувчи 
томонидан машқларни бажариш, кўргазмали қуроллар кўрсатиш, аудио ва видео материаллар, шартли белгилар 
бериш, ҳаракатнинг айрим қисмлари, миқдори талаба томонидан ҳаракат техникаси элементларини бажариш 
йўли билан намоѐн қилинади.


185 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish