439
ахборот оқими координатори бўлиши керак. Тараққиѐт билан бир хил қадам ташлаѐтган ўқитувчиларнинг
кўпчилиги бугун ўқитиш жараѐнида ахборот технологияларидан, техник ва психологик турли шаклларидан
фойдаланишга, ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини фаоллаштиришга ва аниқ мақсадга йўналтиришга имкон
яратишга интилмоқда.
Тараққиѐт меваси бўлмиш замонавий технологиялар инсониятнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш
мақсадида яратилган. Айниқса, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ҳар соҳа
тараққиѐтига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Инкор этиб бўлмас бир ҳақиқат бор, бугунги давр
вакилининг ўз замонаси технологияларидан фойдалана олмаслиги, уларни ўз ҳаѐти, касби ва ҳунарига тадбиқ
этмаслиги нуқсон саналади.
Таъкидлаш жоизки, умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаѐтган ўқитувчи-
педагогларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан турли ўринларда унумли
фойдаланишлари уларнинг маҳоратли мутахассис эканлигидан далолат беради.
Ўқитувчи дарс ўтар экан, у дарснинг ихтиѐрий босқичини янги техник воситаларни жорий этиш орқали
жонлантириши мумкин. Ўқув жараѐнига ахборот - коммуникация технологияларини татбиқ қилиш ўқитувчига
дарсларда ўқув - билув фаолиятининг технологияларини ўқув ахборотидан фойдаланишга имконият берувчи,
ахборотни қидириб топиш, йиғиш ва ахборот манбаси билан ишлаш, шу жумладан интернет тармоғидаги
манбалар, шунингдек ахборотни сақлаш ва етказиб бериш воситаси сифатида қараш мумкин. Ўқув жараѐнида
ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқув материали сифатини оширишга ва
таълим
самарадорлигини кучайтиришга ѐрдам беради.
Дарс жараѐнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқувчиларга ўзларини ўраб
турган оламнинг ахборот оқимида тўғри йўналишга
тушиб олишларига, ахборот билан ишлашнинг амалий
усулларини эгаллашга, замонавий техник воситалар ѐрдамида ахборот алмашишга имконият берувчи
кўникмаларни ривожлантиришга ѐрдам беради. Дарсларда ахборот-коммуникация
технологияларининг
қўлланилиши таълим олиш учун ижобий мотивацияни кучайтиради, таълим олувчиларнинг билим олиш
фаолиятини оширади. Ахборот - коммуникация технологиялари дидактик материали мазмуни ва шакли бўйича
турли - тумандир: электрон дарсликлар, видеоролик, мусиқа, маълум мавзудаги тақдимотлар, ривожлантириш
хусусиятига эга турли тестлар, топшириқлар ва бошқалар. Дарсларда ахборот технологияларини қўллаш билиш
фаолиятини фаоллаштирувчи асосий принциплар - ишониш ва тескари алоқа, тадқиқотчиликни тўлиқ амалга
ошириш имкониятини беради.
Ахборот - коммуникация технологияларини қўллаб ўтиладиган дарс ишлаб чиқилаѐтганда таълим
олувчилар соғлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Дарс режасига физик ва динамик паузалар киритиш, кўз
учун машқлар ва бошқа соғликни сақлашга қаратилган технологиялар элементларидан фойдаланиш керак.
Шундай қилиб, билиш фаолиятини ахборот - коммуникация технологиялари воситалари ѐрдамида ташкил
қилиш барча йўналишларда ўзини оқлайди: боланинг умумий ривожланишида кўмаклашади, қийинчиликларни
енгиб ўтишда ѐрдам беради, бола ҳаѐтига қувонч олиб киради, ўқув жараѐнида ўқувчи ва ўқитувчи
ҳамкорлигига ва уларнинг бир - бирини яхшироқ тушунишига қулай шароит яратади.
Ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг афзалликларига қуйидагиларни
келтириб ўтиш мумкин: таълимни шахсга йўналтириш, ўқувчилар мустақил фаолиятини интенсивлаштириш,
дарсда бажарилган топшириқлар ҳажмининг ортиши, интернетдан фойдаланганда ахборот оқимининг ортиши,
компьютер ўқитувчига
янги имкониятлар беради, янги технологиялар ѐрдамида ўқувчилар билан биргаликда
қизиқарли билиш жараѐнидан лаззатланиш, ѐрқин рангли янги дунѐга киришга шароит яратади. Бундай
машғулот болаларда руҳий кўтаринкилик келтириб чиқаради, ўзлаштиришда ортда қолаѐтган ўқувчилар ҳам
қизиқиш билан компьютерда ишлашади.
Ахборот - коммуникация технологияларини қўллашни жорий этишда
мавжуд камчиликлар ва
муаммоларга қуйидагиларни келтириб ўтишимиз мумкин: кўпчилик ўқитувчи ва ўқувчиларда уйда
компьютердан фойдаланиш имконияти йўқ; компьютердан фойдаланиб ўтиладиган дарсларга тайѐрланиш учун
ўқитувчиларда етарли даражада бўш вақтнинг йўқлиги; ўқитувчилар иш графигида интернет имкониятларидан
фойдаланишни ўрганиб чиқиш учун вақт ажратилмаганлиги; дарс жадвалига компьютердан фойдаланишни
жойлаштиришнинг қийинлиги; ҳамма учун компьютердан фойдаланиш вақтининг етмаслиги; компьютерда иш
бажариш жараѐнида етарли даражада мотивация пайдо қилинмаганлиги сабабли ўқувчиларнинг ўйин, мусиқа,
компьютер техник характеристикаларини текшириб кўриш ва ҳоказоларга эътибор қаратиши; дарсларга
ахборот - коммуникация технологияларини татбиқ қилишга берилиб кетган ўқитувчининг
ривожлантирувчи
таълимдан кўргазмали - иллюстратив методга ўтиб, унга боғланиб қолиш ҳолатининг мавжудлиги.
Таълимда ахборот - коммуникация технологияларининг қўлланилиши таълим жараѐнининг энг муҳим
масалаларидан бири–ўқувчилар билимлари даражасини оширишга катта имкониятлар беради. Бундан
фойдаланиш эса фаол, ижодкор, изланувчан ўқитувчиларимизга боғлиқдир. Ўқитувчиларнинг турли фаолият
йўналишларида ахборот - коммуникация технологияларидан фойдаланиши
уларнинг методик ва илмий -
тадқиқот ишлари даражаси ва ўқув жараѐни самарадорлигининг ошишига ѐрдам беради.
АКТнинг тармоқ воситалари кўмагида ўқув-методик ва илмий ахборотларни олиш, оператив маслаҳат-
ѐрдамини ташкиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятини лойиҳалаштириш, виртуал ўқув машғулот (семинар,
маъруза)ларини реал вақт режимида ўтказишнинг имкони туғилди.