264
2-2,5 мгр ташкил этади. Бу витамин балиқ ѐғи, жигар, тухум, сут, сариѐғ, пишлоқ, қаймоқ, сабзи, яшил нўҳот,
кўк пиѐз, помидорда мўл бўлади.
В
1
витамин (тиамин, аневрин ) асаб тизими фаолиятида катта роль ўйнайди. У оғир машғулотларга
бардош беришига кўмаклашади. Одатда машқ пайтида В
1
витаминнинг кунлик истеъмол меъѐри 2-3 мгр бўлса,
ҳаддан ташқарисида бу кўрсаткични 5-10 мгр кўтариш талаб этилади. В
1
витаминга бой маҳсулотларга
қуйидагилар киради: хамиртуруш, ачитқи, йирик тортилган ундан тайѐрланган нон, нўҳот, ловия, жигар ва
буйракда бўлади.
Шунингдек минерал ва қўшимча моддалар ҳам футболчиларнинг ақлий ва жисмоний иш қобилиятига
ижобий таъсир кўрсатади.
Микроэлементлардан энг муҳимларидан бири бу - темир бўлиб, у қон ҳосил бўлишида ва моддалар
алмашинувида алмаштириб бўлмайдиган микроэлемент ҳисобланади. Соғлом кишида унга бўлган бир кунлик
талаб 10- 20 мг га тенг ва бу миқдор кундалик истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар ҳисобидан тўлиқ
қопланади.
Қуритилган оқ қўзиқорин, жигар, буйрак, шафтоли, ўрик, петрушка, картошка, пиѐз, қовоқ, лавлаги,
олма, беҳи, нок, ловия, нўхот, товуқ тухуми ва шовуллар таркибида кўп миқдорда темир моддаси мавжуд.
Аммо қайд этилган маҳсулотлар таркибидаги ушбу модда бир хилда инсон организмига сўрилмайди. Масалан,
гемоглобин ва мушаклар таркибига кирувчи темир гўшт, балиқ маҳсулотларидан ингичка ичак шиллиқ
қаватида деярли тўлиқ сўрилади. Улардан фарқли ўлароқ ўсимликлар, товуқ
тухумидаги темир эса яхши
сўрилмайди ва унинг учун аскорбин, лимон, олма, сут кислоталари талаб этилади. Чунки сўнгги моддалар
темирни уч валентликдан яхши сўрилувчи икки валентликка ўтишида хизмат қилади. Умуман олганда инсон
ичакларида овқат таркибидаги мавжуд темирнинг сўрилиши 20% дан ошмайди. Таркибида салмоқли миқдорда
темир моддаси бўлган мева сабзавотлар таркибидаги ушбу микроэлемент етарли даражада бўлса ҳам С
витамини танқислиги унинг сўрилишига тўсқинлик қилади. Бундан таом тайѐрлаш жараѐнида ҳам маҳсулотлар
таркибидаги аскорбин кислотаси парчаланиб кетишини ѐдда тутиш керак.
Мевалардан олма, ноклар йиғиб
олингандан сўнг 3-4 ой ўтгач улар таркибидаги С витамин 50-70% гача камаяди, бинобарин бу ҳол улар
таркибидаги темирнинг сўрилишига салбий таъсир этади. Темир фақат аскорбин кислотаси бўлганда сўрилади
[1].
Истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлар таркибида темирнинг камлиги унинг ошқозон-ичак тизимида
сўрилишининг пасайиши, организмда ошиқча сарфланиши ѐки кўп йўқотилиши темир танқислиги
юзага
келишига сабаб бўлади. Тиббиѐт тили билан айтганда темир танқислиги камқонлиги ривожланади.
Футболчиларнинг таомномаси хилма-хил, сабзавот ва мевалар, гўшт, сут ва сут маҳсулотларига бой
бўлиши керак. Овқатланишни қатъий тартиб асосида, муайян вақтда йўлга қўйилиши футболчиларнинг
жисмоний ва ақлий иш қобилиятини янада ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: