Болалар учун амалий иш.
Болаларга қисқа ўлчамдаги ленталар, фишкалар ва рақамлар ёзилган карточкалар берилади. Болалар ленталар ёрдамида атрофдаги нарсалар: стол, стулларни бўйини, энини ўлчаб, уларни нечта ўлчам эканлигини фишкалар билан аниқлаб (ҳар битта ўлчаганда битта фишка қўяди охирида уларни санайди) ва рақамли карточкаларни қўйиб қўядилар.
Кейин болаларга картон қоғозлардан фойдаланиб каровот шаклини ясаш таклиф қилинади.
Каровотнинг икки ёни Каровотнинг ўрта қисми
Каровот
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Нарсаларнинг энини кўрсатинг.
2. Нарсаларнинг бўйи ва энини қандай ўлчаймиз?
3. Нега уларнинг бўйини ўлчаш керак?
4. Олдингиздаги стулнинг бўйи неча қарич?
5. Олдингиздаги столнинг эни неча қарич?
Фаолиятнинг давомида ва якунида ширин сўзлар билан болаларни рағбатлантириш.
Мавзу: Жойида йўл топа билиш, теварак-атрофда ўз ўрнини аниқлаш
Мақсад:
Болаларни теварак-атрофда ўз ўринларини аниқлаб, йўналишини тўғри олишга ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Теварак-атрофни билишга қизиқиш уйғотилади.
Болалар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўғри йўл топа олиш кераклигини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Ҳайвонот боғи чизмаси, топишмоқли расм (ҳар бир бола учун)
Рангли қаламлар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болалар, мен ҳозир сизларга Жамолбек ҳақида ҳикоя айтиб бераман. Жамолбек бир куни дадаси билан ҳайвонот боғига борибди. Ҳайвонот боғи жуда ҳам катта экан. Боғга катта дарвоза орқали кирилиб, чап ва ўнг томонлар бўйлаб кетган йўлаклар бўйлаб юрилар экан. Ўнг томонда биринчи катакда маймун бор экан. Кейинги катакларда ҳам турли ҳайвонлар жойлашган бўлиб ҳайвонот боғининг юқори томонида ўртада дарахт бор экан. Боғнинг дарвозасидан кириш йўлагининг чап тарафидаги катакда йўлбарслар жойлашган экан. Жамолбек дадаси билан мазза қилиб ҳайвонларни томоша қилибди. Ҳайвонот боғида Жамолбекнинг дадаси бир таниши билан суҳбатлашиб қолибди. Жамолбек бундан фойдаланиб дадасининг қўлини қўйиб юбориб, бошқа ҳайвонларни томоша қилиш учун югуриб кетибди. Ҳайвонот боғига одамлар шунчалик кўп келган эканки, Жамолбек дарров адашиб қолибди. У дадаси турган жойни аниқлай олмай роса қийналибди. Дадаси ҳам Жамолбекни топа олмай қийналибди ва ҳайвонот боғи радиосига бориб, Жамолбекни ҳайвонот боғи чиқиш эшиги олдида кутаётганини эълон қилдирибди. Жамолбек атрофга қараб катта дарахтга яқин турганини билибди ва бу дарахт ҳайвонот боғининг юқори томонида эканлигини эслаб, яна бир кичикроқ дарахтни кўзи билан излаб топибди. “Демак мен ҳайвонот боғининг ўртароғида турибман, йўлак бўйлаб юриб чап ёки ўнг йўлакларни топишим керак”,- деб ўнг йўлак қайси томон экан деб чамалаб юрибди”- Ахир ўнг томондаги қафасда маймун бор эди”- деб маймунлар турган қафасни топибди ва йўлак бўйлаб ҳайвонот боғи дарвозаси олдига келибди. Қараса дадаси жуда ҳафа бўлиб уни кутиб турган экан. Жамолбек дадасидан кечирим сўрабди. Жамолбек дадасининг қўлидан ушлаб ҳайвонот боғини яна бир марта айланиб чиқибди ва уйларига қайтиб кетишибди.
Тарбиячи, ҳайвонот боғининг тузилиши бўйича болаларга Жамолбекнинг турган жойидан қандай қилиб йўл топа олганини, ўзи аниқлай олганини тушунтириб беради.
Жисмоний дақиқа:
1-ҳаракат:
Тақ-туқ болғача,
Қурамиз уйча. (Болалар қўлларида болғачада мих қоқиш ҳаракатини бажарадилар).
2-ҳаракат:
Тақ-туқ болғача,
Учиб кел қушча. (Болалар қушнинг қанот қоқиш ҳаракатини бажарадилар).
Do'stlaringiz bilan baham: |