Мажидий Иброхимжон
Кон-томир касалликлари
(Гипертония ва гипотония холатлари)
7-лекция
Қон-томирлар девори тонусини ўзгариши, унинг идора этилишини бузилишидан келиб чиқади, гоҳ қон-томирларда артериал босимни ортишига, гоҳ эса камайишига олиб келади. Томирлар тонусини идора этилишида организмни турли звенолари иштирок этади. МНТ, ички секреция безлари, буйраклар ва бошқалар иштирокида кетади.
Резистив қон-томирларни функциясини бузилиши, периферик қаршиликни ўзгариши билан боғлиқ холда ўзгаради.
Артериал босимни ортиши, организмнинг прессор тизимини активлашуви натижасида юзага келса, артериал гипотония эса, депрессор тизимни фаолияти билан боғлиқ бўлади.
Прессор тизимга:
а) симпато-адренал тизим,
б)ренин-ангиотензин тизим,
в) альдостерон-вазопрессин тизим,
г) глюкокортикоидлар киради.
Депрессор тизим:
а) аорта равоғи ва каротид синуси барорецепторларидан бошланувчи рефлекслар,
б) простагландинлар А, Е, J,
в) калликреин-кинин тизим,
г) бўлмачанинг натрийуретик гормонлари ташкил қилади.
Артериал гипертензияни бирламчи ва иккиламчи турлари тафовутланади.
Бирламчи артериал гипертензия, бирор орган ва тизимларда учрайдиган касаллик ёки патологик жараёнлар билан боғлиқ бўлмаган тарзда юзага келади. Ушбу артериал гипертензияни сабаблари аниқ эмас. Турли давлатларда артериал гипертензиянинг ушбу формасини “идиопатик” “эссенциал гипертония” ёки “гипертоник касаллик” деб номланади.
Иккиламчи артериал гипертензия эса, орган ва тизимларда учрайдиган касаллик ёки патологик жараёнлар билан боғлиқ тарзда юзага чиқади ва қуйидаги касалликларга хос:
а) буйрак касалликлари (гломерулонефрит, пиелонефрит, буйрак поликистози ва бошқалар).
б) буйрак устибези ўсмалари (феохромоцитома, альдостерома)
в) юрак ва қон-томирларни зарарланиши (айрим юрак нуқсонлари, аорта коарктацияси)
г) нерв тизиминининг касалликлари (бульбар полимиелит, энцефалитлар, травмалар, мия чайқалиши ва бошқалар).
Ушбу холатларда гипертензияни келиб чиқиши аниқ, касаллик даволанса, артериал гипертензия ҳам нормаллашади. Барча артериал гипертензияларни яқин 80% бирламчи, 20%ни эса иккиламчи гипертензиялар ташкил қилади.
Маълумки, артериал босимнинг катталиги, умумий гемодинамик қонунга боғлиқ холда белгиланади. Шунга кўра, артериал гипертензияни учта гемодинамик типи тафовутланади.
1. Гиперкинетик тип. Ушбу типда юракни зўр бериб ишлаши туфайли, унинг минутли ҳажми ортади.
2. Эукинетик тип. Ушбу типда юракнинг минутли ҳажми ҳамда қон-томирларда периферик қаршилик бир оз ортади.
3. Гипокинетик тип. Унинг ривожланиши умумий периферик қаршиликни кескин ортиши билан боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |