I-босқич симпатоадренал тизимнинг активлашуви.
Стресс, психоэмоционал зўриқишлар натижасида МНТда узоқ муддатли патологик учоқ пайдо бўлади. Ушбу холатда кўплаб катехоламинлар ажралади. Бунинг натижасида, артериал гипертензияни келиб чиқиши учун эффект юзага келади: а) юракни минутли ҳажми ортади б) умумий периферик қаршилик ортади в) буйракка олиб келувчи артериолалар спазми, бевосита юкстагломеруляр аппаратга таъсир этиб, қонга ренин чиқишини таъминлайди.
II-босқич ренин-ангиотензин тизимни активлашуви.
Ренин қонга тушгандан сўнг, бир қатор биохимик жараёнлар рўй беради, қон-томир деворида ангиотензин I, ангиотензин II га айланади ва ушбу пептидлар қуйидаги ўзгаришларни юзага чиқаради:
а) артериолаларни силлиқ мушакларини қисқариши (ангиоспазм)
б) МНТни артериал босимни идора этишда иштирок этувчи қисми қўзғалади.
в) буйрак усти безини пўстлоқ қисмидан қонга кўплаб альдостерон чиқиши кузатилади.
III-босқич альдостеронни вазопрессин тизимни активлашуви.
Қонга альдостеронни кўп тушиши, ҳамда организмга овқат билан NaCl кўп кириши, гипонатриемияни чақиради, бу эса қон плазмасининг осматик босимини оширади. Ушбу шароитда марказий ва периферик осморецепторларни қўзғалиши, гипоталамусдан вазопрессин секрецияни фаоллаштиради. Вазопрессин, буйракда факультатив реабсорбцияни кучайтиради, бу ўз навбатида ҳаракатдаги қон миқдорини ортишига (гиперволемия) олиб келади. Оқибатда юракнинг минутли ҳажми ортади ва артериал гипертензия юзага келади.
Гипокинетик фазада, резистив қон томирларда қайтмайдиган деструктив ўзгаришлар юзага келади, оқибатда умумий периферик қаршилик ва артериал босимни ортиши узоқ муддат сақланиб қолади. Ушбу фазани ривожланиши бир неча босқичда кетади:
а) артериолаларни ауторегулятор спазми, юракнинг минутли ҳажмини ортишига жавобан, тўқималарда нормал қон айланишни таъминлашга қаратилган реакциядир (тўқималарга ортиқча қон келишини олдини олади).
б) артериолалар силлиқ мушагини гипертрофияси
в) артериосклероз гипертрофияланган силлиқ мушак толаларда аста-секин дистрофик ўзгаришлар рўй беради, кейин ўлади, сўнгра бириктирувчи тўқима билан алмашинилади, натижада артериосклероз юзага келади. Артериолалар қаттиқ бириктирувчи тўқимадан ташкил топган трубкага айланади, бу вақтда улар на бўшашиш, на қисқариш имкониятига эга бўлади. Шундан, умумий периферик қаршилик ва артериал босим доим юқори бўлади. Ҳаётий зарур марказларни қон билан таъминланиши бузилади. Ўзгарган артериолалар ёрилиб кетиши ҳам мумкин, айниқса қон бош мияга қуйилса, геморрагик инсульт келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |