150
ва билвосита мамлакатда инновацион тадбиркорликни шакллантириш ва
вужудга келтиришга таъсир қилади.
5.1-расм. Бизнес муҳит ва инновацион тадбиркорликнинг ўзаро боғлиқлиги
155
Юқорида қайд этилган ҳолатларга таяниб, мамлакатда бизнес муҳит
инновацион тадбиркорликка:
корхонада инновацион жараѐнларни жорий этиш ва мавжуд
захираларни ишга тушириш;
корхона инновацион ғояларни амалга ошириш ва замонавий
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ички ва ташқи ҳамкорлар билан шартномалар
тузиш;
инновацион ғояларни амалга ошириш ва замонавий маҳсулотларни
ишлаб чиқариш бўйича молиявий ҳамкорларни
топиш ва венчур фондлари
маблағларидан фойдаланиш каби қатор имкониятларни беради.
Демак, мамлакатда инновацион тадбиркорликни жорий этишда бизнес
муҳитининг ўрни жуда юқори бўлиб, бизнес муҳит қатор ташкилий
155
Муаллифлар томонидан тузилди
151
элементлардан ташкил топган, унинг таркибий тузилиши ва унга таъсир
этадиган омиллар қуйидаги расмда келтирилган.
5.2-расм. Бизнс муҳитга таъсир этувчи омиллар
156
5.2-расмдан кўриниб турибдики, бизнес муҳит ташқи ва
ички
муҳитлардан ташкил топган бўлиб, унга бевосита (микромуҳит) ва билвосита
(макромуҳит) таъсир қиладиган омиллар мавжуд.
Микромуҳит бевосита инновацион ривожланишнинг ташкилий-
ҳуқуқий асосларига хизмат қилувчи қонунчлик ва меъѐрий ҳужжатлар,
меҳнат бозори, таъминотчилар, истеъмолчилар ва рақобат муҳитини ўз ичига
олади. Макромуҳит эса мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий ҳолат,
фан ва тадқиқотга қаратилган эътибор, демография, географик жойлашув,
иқтисодий ресурслар кабилардан ташкил топади.
3.Инновацион муҳитни яратиш борасидаги вазифалар
.
Мамлакат
миллий иқтисодиѐтини барқарор ўсишида инновацион ривожланишнинг
ролини ошириш учун аввало инвестицион муҳит, бизнес муҳит сингари
зарур эканлиги олдинги мавзуларда асослаб берилди.
Инновацион муҳитнинг ташкилий тузилиши ва асосий элементлари
4.1-расмда келтирилган, демак мамлакатимизда инвестицион муҳитни
яратиш билан боғлиқ асосий вазифа шу элементларни
амалий ишлашини
таъминлашдан иборат бўлади. Хусусан, мамлакатда бозор механизмларини
156
Муаллифлар томонидан тузилди
152
жорий этиш ва шаффофлигини ошириш, миллий инновацион тизимни
ташкил этиш ва ташкилий-ҳуқуқий базани шакллантириш каби масалалар
инновацион муҳитни яратишнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
4.Инновацион инфратузилмани шакллантиришдаги вазифалар.
Бозор
иқтисодиѐти шароитида бозор инфратузилмаси муҳим бўғинлардан бири
бўлгани сингари, инновацион ривожланишни
таъминлашда инновацион
инфратузилмани шакллантириш ва унинг амалий фаолиятини таъминлаш
муҳим ҳисобланади.
Инновацион инфратузилманинг назарий ва таркибий тузилиши билан
боғлиқ масалалари олдинги мавзуларда етарли равишда тадқиқ этилди ва
ўрганилди. Ушбу мавзуда унинг назарий ва таркибий жиҳатларига эмас,
балки амалиѐтга қўллаш жиҳатларига эътибор қаратамиз.
5.3-расм. Инновацион инфратузилмани ишлашини таъминлашда давлат ва
ителлектуал маҳсулотлар бозори ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
157
.
5.3-расмдан мамлакатда инновацион инфратузилманинг асосий
маҳсулоти инсонларнинг интеллектуал билимларининг натижаси эканлигини
кўриш мумкин. Давлат айнан шу бозорни
шакллантириш ва инновацион
инфратузилмани амалий жиҳатдан ишлашида бевосита иштирок этади.
157
Муаллифлар томонидан тузилди
Давлат
Инновацион фаолиятининг
ташкилий-ҳуқуқий асоси
МИТнинг
инфратузилмаси
Субъектларнинг
инновацион фаолияти
Do'stlaringiz bilan baham: