Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#825141
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
1 4969788288350028294

7. Марказий банк пул-кредит сиѐсати самарадорлигини ошириш 
борасидаги вазифалар
. Маълумки, биринчидан, инновацион ривожланиш 
йирик миқдорда молиявий маблағларни талаб этса, иккинчи жиҳатдан 
миллий валютанинг барқарорлиги жуда муҳим рол ўйнайди. Шу жиҳатдан, 
мамлакатда инновацион ривожланишида Марказий банкнинг пул-кредит 
сиѐсати самарадорлигини ошириш асосий вазифалардан ҳисобланади. 
Фикримизча, бу борада Марказий банкнинг пул-кредит сиѐсатини 
амалга оширишда унинг мустақиллик даражасиини ошириш ва миллий 
иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга эътибор қаратиш 
лозим. 


157 
Бозор иқтисодиѐти шароитида банк тизими икки поғонадан иборат 
бўлиб, унинг биринчи поғонасида Марказий банк фаолият олиб боради. 
Марказий банк миллий валютани муомалага эмиссия қилиш ва унинг 
барқарорлигини таъминлаш бўйича мамлакатдаги ягона молия муассаса 
ҳисобланади. 
Мамлакатимиз Марказий банки 
ўз фаолиятини Ўзбекистон 
Республикасининг 1995 йилда 21 декабрда қабул қилинган «Марказий банк 
тўғрисида» ги қонуни асосида ташкил этади. Марказий банк иқтисодий 
жиҳатдан мустақил ташкилот бўлиб, унинг харажатлари ўз даромадлари 
ҳисобидан қопланади. Банк даромадлари харажатларни қоплашга етмаган 
ҳолларда ушбу фарқ бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади, бироқ, 
ҳисобот йилининг сўнггида, унинг ихтиѐрида қолган ортиқча маблағлар 
(фойда) тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади.
Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашдан иборат. Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири 
Мамлакатда монетар сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этишдан 
иборат. Ҳозирги пайтда Марказий банк қуйидаги пул-кредит сиѐсатини 
амалга оширади:
5.5-расм. 
Марказий банкнинг пул-кредит сиѐсати усуллари
160
Марказий банкнинг 
қайта молиялаш сиѐсати
анаънавий монетар 
инструментларнинг турларидан бири ҳисобланади. Марказий банк қайта 
молиялаш сиѐсати орқали инновацион ривожланишни молиялаштирадиган 
160
Расм муаллифлар томонидан тузилди 


158 
молия муассасаларини арзон ва тез олиш мумкин бўлган маблағлар билан 
таъминлайди, бу ўз-ўзидан мамлакатда инновацион муҳит ва инновацион 
инфратузилмаларни самарали ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш 
имкониятини беради 
Мажбурий захира сиѐсати
Марказий банк пул-кредит сиѐсатининг 
анъанавий инструментларидан бири ҳисобланади. Марказий банк ушбу 
сиѐсати орқали тижорат банкларининг инновацион иқтисодиѐтни кредитлаш 
ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш имкониятларини ошириши ѐки 
пасайтириши мумкин. Фикримизча, ҳозирги пайтда Марказий банк тижорат 
банкларининг 
инновацион 
иқтисодиѐтни 
молиялаштиришдаги 
имкониятларини оширишга қаратиш лозим. Бунинг учун амалдаги (9 фоиз) 
қайта молиялаш ставкасини янаям пасайтириш чораларини кўриш лозим. 
Чунки, айрим мамлакатлар Марказий банклари амалиѐтида пул-кредит 
сиѐсатининг ушбу инструментидан фойдаланилмайди, мавжудлари ҳам жуда 
паст даражада. Масалан, Европа Марказий банки томонидан 2,0 фоиз, 
АҚШда 2016 йилнинг бошидан 0,25 пунктга кўтариб, 0,5 фоиз этиб 
белгилади
161
.
Маълумки, Марказий банк очиқ бозор сиѐсати орқали қимматли 
қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни сотади ѐки сотиб олади. Бироқ, 
таҳлиллар ва ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, инновацион 
ривожланишнинг муҳим молиявий дастаги ҳисобланган қимматли қоғозлар 
бозорининг ривожланиши мамлакатимизда заифлигича қолмоқда. Агар бу 
борада рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак тижорат банкларининг жами 
ресурслари 
таркибида 
қимматли 
қоғозлар 
эмиссияси 
ҳисобидан 
шакллантирилган маблағлар улуши 0,4 фоизни ташкил этади, худди 
шунингдек уларнинг инвестицион опрациялари жами активлари ҳажмида 
мамлакат ЯИМга нисбатан 0,5-1,0 фоиздан ортмайди
162

161
European Central Bank Report 2015. –Fr/M.: 2016. 
162
Марказий банк ва тижорат банкларининг 2015 йил якунлари бўйича расмий ҳисоботлари ва Давлат 
статистика қўмитасининг ахборотномаси асосида муаллифнинг ҳисоб-китоби.


159 
Марказий банкнинг валюта ва депозит сиѐсати унинг анъанавий пул-
кредит инструментларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, валюта ва 
депозит сиѐсатининг пировард мақсади миллий валютанинг барқарорлигини 
таъминлашга қаратилиши лозим. 
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон миллий иқтисодиѐтига инновацион 
ривожланишни жорий этишнинг қатор вазифалари мавжуд бўлиб, уларни 
самарали ишлаши инновацион ривожланиш негизида миллий иқтисодиѐтни 
барқарор ўсишини таъминлашга кенг имконият беради. 


160 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish