Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#825141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 4969788288350028294

-мамлакат иқтисодиѐтини рақобатбардошлигини ошириш зарурлиги.
Бозор иқтисодиѐтининг асосий механизмларидан бири рақобат ҳисобланади. 
Маълумки, рақобат бўлмаган шроитда ва муҳитда ишлаб чиқариш 
муносабатлари 
ривожланмайди, 
истеъмол 
маҳсулотлари 
турлари 
кўпаймайди, сифати ошмайди ва баҳолари пасаймайди. Ушбу масалага 
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишнинг инновацион-инвестиция шаклини 
жорий этиш нуқтаи-назаридан ѐндашадиган бўлсак, инновацион-инвестиция 
мамлакат иқтисодиѐтининг барқарор ўсишини таъминловчи асосий 
шаклларидан бири бўлиб, унинг ривожланиши учун мамлакатда кучли 
рақобат муҳити зарур бўлади. Рақобат бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар шахсий манфаатини реализация қилиш 
ҳаракати табиий равишда курашга тортилишига мажбур этади.
Мазкур масалага Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов 
рақобатнинг бозор иқтисодиѐтидаги аҳамиятига бундан ўн беш йил олдин 
алоҳида эътибор қаратиб: «Рақобат бўлмаса, бозор иқтисодиѐтини барпо этиб 
бўлмайди. Рақобат – бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг 
қонунидир»
28
, деб таъкидлаган эди.
Рақобат, бозор иқтисодиѐти шароитида хўжалик юритаѐтган
мамлакатлар тажрибасига кўра биринчидан, бозорда ҳар қандай маҳсулот ѐки 
ресурсни эркин равишда сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқи берилган жойда, 
иккинчидан эса сотувчи ва сотиб олувчиларга шу ѐки бошқа бозорда 
27
The Guardian газетаси. Ларри Эллиотт и Эд Пилкингтон. 2015 йил, январь. Давос, Бутун дунѐ 
иқтисодий форуми. 
28
Каримов И.А. «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
мажлисининг ўн тўртинчи сессиясидаги маърузаси, -Т.: 1999. 34-бет.


23 
иқтисодий муносабатга киришиши ѐки чиқиб кетишида тўлиқ эркинлик 
берилган шароитда мавжуд бўлади. Демак, юқорида қайд этилган 
ҳолатларнинг 
қўлланилиши, 
шунингдек 
мамлакатда 
инновацион 
ривожланишни жорий этилиши рақобат муҳитини шаклланиши ва 
мустаҳкамлигига беосита ва билвосита таъсир кўрсатади.
-давлат бюджети даромадлари ҳажмини ошириш зарурлиги. 
Давлат 
ўзининг ташқи ва ички сиѐсатини амалга оширишда етарли даражадаги 
молиявий маблағларга кучли эҳтиѐж сезади. Бизнинг назаримизда, бозор 
иқтисодиѐти шароитида давлатнинг ташқи ва ички сиѐсати қуйидаги расмда 
келтирилган асосий йўналишларга қаратилиши лозим.
1.4-расм. Давлатнинг ташқи ва ички сиѐсатининг асосий йўналишлари
29

1.4-расмдан кўриниб турибдики, давлат ўзининг қатор ички ва ташқи 
сиѐсатини амалга оширади, бунинг учун албатта зарур даражадаги молиявий 
маблағларга кучли эҳтиѐж сезади. Бу давлат бюджети даромдлари сифатида 
тушадиган солиқларнинг ҳажмига бевосита боғлиқдир. Солиқларнинг ҳажми 
ва ўз вақтида тўланиши эса мамлакатда ишлаб чиқаришни, хусусан 
инновацион ривожланишни жорий этилганлиги билан ҳам бевосита 
боғлиқдир.
-миллий валютанинг барқарорлигини ошириш зарурлиги. 
Биринчи 
Президентимиз Ислом Каримов миллий валютанинг барқарорлиги юзасидан, 
бундан йиргирма йил бурун: ―Бугунги кунда энг муҳим вазифа – 
29
Муаллифлар томонидан тузилди. 


24 
валютамизни бақувват, дунѐда обрули валютага айлантиришдир. У юксак 
қиймат ва катта кучга эга бўлиши лозим. Сўмнинг барқарорлигини 
таъминлаш ва қадрини ошириш – умуммиллий вазифа.
30
‖ дея билдирган 
фикрлари ҳозирги кунда ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган. Бу борада 
амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар сифатида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йи 30 июндаги ―Валюта бозорини янада 
эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга 
доир чора-тадбирлар тўғрисида‖ги № 250 сонли Қарори ҳамда 
президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг 
2017 йил 2 сентябрдаги ―Валюта 
сиѐсатини эркинлаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар 
тўғрисида‖ги Фармонини қабул қилинишини таъкидлаш жоиз. Ушбу 
фармонга асосан, 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси 
резидентлари — жисмоний шахслардан валюта алмаштириш шохобчаларида 
эркин равишда валюта сотиш ва сотиб олиш бошланади.
Валюта сиѐсатини 
эркинлаштирилиши натижасида,
―Юридик ва жисмоний шахслар хорижий 
валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш 
имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми 
либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард 
долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта 
захиралари йил давомида 1,1 миллиард долларга кўпайди. Жорий йилда 
мамлакатимизда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти 
йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш 
имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил 
этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.‖ 
31
Замонавий 
шароитда 
миллий 
валютанинг 
барқарорлигини 
таъминлашнинг асосий шартларидан бири инновацион ривожланишни жорий 
этиш ҳисобланади. Чунки, ҳозирги пайтда аҳолининг эҳтиѐжлари чексиз 
30
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.–Т.:―Ўзбекистон‖ –1995, 
218 б.
31
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим 
устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2018 йил 28 декабр. 


25 
ортиб бораѐтган шароитда уни инновацион ривожланишни жорий этмасдан 
туриб қондиришнинг имконияти мавжуд эмас. Бунинг асосий шартларидан 
бири, мамлакат аҳолисининг истеъмол товарларга бўлган талабини маҳаллий 
ишлаб чиқариш ҳисобидан қондириш ҳисобланади. Айнан шу жараѐн 
миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга бевосита ижобий таъсир 
кўрсатади. Чунки, аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талаби тўлиқ 
маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондирилса, импорт товарлар учун 
сарфланадиган хорижий валюталарга бўлган талаб камаяди, бу албатта 
миллий валютанинг барқарорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида миллий валюта иқтисодиѐтни ҳаракатга 
келтирувчи муҳим молиявий дастак бўлиб, унинг барқарорлик даражаси 
қанчалик мустаҳкам бўлса, мамлакат иқтисодиѐти ҳам шу даражада 
рақобатдош ва мустаҳкам бўлади. Ўз навбатида иқтисодиѐтнинг 
барқарорлиги ва рақобатдошлиги миллий валютанинг барқарорлигига 
ижобий таъсир кўрсатади. 
Инновацион ривожланишни жорий этиш орқали мамлакатда миллий 
валютанинг барқарорлиги ва унинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлик 
даражаси қуйидагиларда намоѐн бўлади: 
-аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи мустаҳкамланади, товарлар 
ва муҳсулотлар баҳоси барқарорлашади; 
-хорижий инвесторлар ва иқтисодий ҳамкорлар билан ўзаро 
муносабатлар ҳажми ортади, ташқи савдо балансида барқарор ижобий 
қолдиқ сақланишига эришилади; 
-иқтисодиѐтда банкдан ташқари нақд пул айланмалар ҳажмининг 
миқдори пасаяди, товарлар ва маҳсулотларнинг нақд ва нақдсиз пулдаги 
баҳолари ўртасидаги фарққа барҳам берилади; 
-нақд пулларни нақдлаштириш масаласи ва хорижий валюталарнинг 
қора бозордаги ноқонуний олди-сотдиси орқали операцияларга чек қўйилади. 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish