Махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#825141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
1 4969788288350028294

 
 
 



КИРИШ 
Дунѐ миқѐсида иқтисодий ресурслар ҳажмининг қисқариб 
бораѐтганлиги, халқаро иқтисодиѐтнинг глобаллашуви мамлакатда 
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инновацион иқтисодиѐтни 
жорий этилиши долзарблигини янада оширмоқда.
Жаҳон иқтисодиѐтининг ўсиш тенденденциялари ва омилларига 
эътибор қаратадиган бўлсак, дунѐнинг жуда кўп мамлакатларида 
инновацион иқтисодиѐт асосида ривожланиш даражаси ва улуши 
йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, халқаро глобал инновацион 
индекси кўрсаткичларига биноан ҳозирги кунда Швецария, Буюк 
Британия, Швеция, Голландия, АҚШ, Финландия, Ирландия, 
Люксембург ва Дания инновацион ривожланиш бўйича дунѐнинг энг 
ривожланган ўнта мамлакати ҳисобланади
1
.
Ўзбекистон иқтисодиѐти ўтган асрнинг 90 йилларига қадар хом 
ашѐ ва қишлоқ хўжалигига асосланган хўжаликдан, бугунги кунда 
ишлаб чиқариш ресурс тежамкор ва илмсиғимли бўлган тайѐр истеъмол 
моллари ишлаб чиқарадиган ва хизматлар кўрсатадиган инновацион 
хўжалик юритиш тизимига босқичма-босқич ўтмоқда. Айниқса, 
мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл 
берилиши миллий иқтисодиѐтнинг йилдан-йилга ўсишига ижобий 
таъсир кўрсатмоқда.
Мазкур масалага Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 
алоҳида эътибор қаратиб: ―Ана шу йўналишдаги ислоҳотлар 
натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 
фоизга етгани ѐки 1,8 баробар ошганини алоҳида таъкидлашни 
1
The Global Innovation Index 2015 ―Effective Innovation Policies for Development‖. Tech Connection 2015, 
Taylor Vinters Eden Hall September 22, 2015 



истардим. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг 
учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб 
чиқарилмоқда
2
.‖, дея алоҳида таъкидлаб ўтганлар. 
Инновацион ривожланиш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг 
барқарор ўсишини таъминлаш, ЯИМ таркибида инновацион товар, иш ва 
хизматлар улушини ошириш, шунингдек инновацион ривожланишнинг 
назарий масалаларини тадқиқ қилиш, инновацион иқтисодиѐтни назарий ва 
амалий жиҳатларнини ўрганиш зарур ҳисобланади. Хусусан, мамлакатда 
энергия ҳажмини тежайдиган техника ва техник жиҳозларни ишлаб чиқариш,
муқобил энергия манбаларини ривожлантириш
3
, мамлакат экспорти 
таркибида хомашѐ ресурслари ҳажмини кескин қисқартириш, интеллектуал 
инновацияни амалиѐтга кенг қўллаш кабилар шулар жумласидандир. 
Жаҳонда иқтисодий ресурслар чекланган шароитда инновацион 
ривожланиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлашнинг назарий ва амалий 
жиҳатдан тадқиқ қилиш, шунингдек юқорида қайд этилган масалалар ушбу 
мавзунинг долзарблиги ва зарурлигини белгилайди. 
2
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораѐтган ислоҳотларни, 
иқтисодиѐтимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва 
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Хлақ сўзи газетаси. 2016 йил 16 
январ, №11 (6446). 
3
Ўбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ―Муқобил энергия манбаларини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони. 




Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish