-маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш орқали истеъмол
товарлар ҳажмини ошириш зарурлиги.
Мамлакат аҳолисининг истеъмол
26
товарларга бўлган талабининг асосий қисмини маҳаллий ишлаб чиқариш
ҳисобидан қондирилиши учун инновацион ривожланишнинг илғор
тажрибасини миллий иқтисодиѐтга жорий этиб бориш лозим. Чунки,
аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талабининг хорижий ишлаб
чиқарувчилар
ҳисобидан
қондирилиши
мамлакатда
рақобатнинг
заифлашувига ҳамда миллий валютанинг сотиб олиш қобилиятини
пасайишига олиб келади ва охир оқибат миллий иқтисодиѐтнинг барқарор
ўсишида салбий ҳолатлар содир бўлишига сабаб бўлади.
Демак, миллий иқтисодиѐтга инновацион ривожланишни жорий этиш
орқали аҳолининг истеъмол товарларга бўлган эҳтиѐжини маҳаллий ишлаб
чиқариш ҳисобидан қондиришга эришиш лозим. Замонавий шароитда
инновацион ривожланишни миллий иқтисодиѐтга жорий этиш учун
мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маълум даражага етганда уни
модернизация қилиши лозим.
Модернизация бу – иқтисодиѐтни реал секторини техник-технологик
янгилаш, уни жаҳон стандартларига мослаш, юқори технологияларга
асосланган махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек турли
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларни
такомиллаштиришдир.
Бундан
ташқари миллий иқтисодиѐтни модернизациялаш макроиқтисодий жараѐн
сифатида, анъанавий жамиятдан инновацион жамиятга ўтиш имкониятини
беради. Шундай экан, мамлакатимиз иқтисодиѐтини рақобатбардошлигини
таъминлашнинг устувор йўналиши бўлиб, хом ашѐ ва табиий бойликларни
эксплуатация қилишга асосланган иқтисодиѐтдан инновацион ривожланишга
асосланган иқтисодиѐтга ўтиш зарур. Бунинг учун албатта инновацион
иқтисодиѐтни барпо этишда давлатнинг ва хусусий бўғиннинг катта
миқдордаги молиявий маблағларини сафарбар этиш зарур бўлади.
Масалан,
бу
борада
айрим
давлатларда
инновацияларни
ривожлантиришга ажратилаѐтган умумий маблағлар ЯИМга нисабатан 10 %
дан юқоридир, шу соҳага хусусий сектор томонидан йўналтирилган
27
молиявий маблағлар мамлакат ЯИМга нисбатан Хитойда – 9 %ни, АҚШда –
8 %ни ташкил этади
32
.
Мамлакатимизда давлат томонидан инновация ва илм-фанни қўллаб-
қувватлашга ажартилаѐтган маблағлар салмоғи ЯИМга нисбатан 1,2 %ни
ташкил этгани ҳолда, хусусий секторнинг бу йўналишдаги инвестициялари
ЯИМга нисбатан 0,2% дан ошмайди.
Бунинг асосий сабаби, бизнинг назаримизда, иқтисодиѐтни
инновацион ривожлантиришга етарли даражада эътибор берилмаганлигидир.
Бундан ташқари мамлакатимизда инновацион ривожланишнинг қуйидаги
муаммолари бунга имконият бермайди.
1.Республикамизда инновацион иқтисодиѐтни шакллантириш ва
ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий муҳит етарли даражада
шаклланмаган, бунинг асосий омили трансакция харажатлари ҳисобланади.
Иқтисодиѐтни инновацион ривожлантириш йўлига фақат мамлакат саноат
салоҳиятини сифат жиҳатдан ўзгартириш, инновациялар бозорини
ривожлантириш асосида ўтиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, кичик
корхоналарни ташкил этиш (шу аснода қўшма корхоналар ҳам) ва
шакллантириш ҳамда барқарор ривожланишини таъминлаш билан узвий
боғлиқ бўлиб, уларнинг инновацион фаоллиги самарали иқтисодий ўсишнинг
энг муҳим омили ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларда кичик бизнес субъектлари ЯИМнинг
асосий қисмини ишлаб чиқаради. ИТТКИ учун сарфланадиган барча
харажатлар умумий ҳажмининг 2 %дан 5 %гача қисмини истеъмол қилган
ҳолда барча йирик технологик янгиликларнинг деярли ярми айнан улар
томонидан ишлаб чиқарилади. Бу кўрсаткич, бизнинг республикамизда, яъни
фан сиғими юқори бўлган юқори технологик тармоқларнинг ЯИМ улуши
тахминан 1 %ни ташкил этади. Реал секторда ҳалигача жисмоний ва
маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондлардан фойдаланиш юқори
32
Сиразетдинов Р.М. Необходимость формирования инновационной стратегии развития экономики. «Креативная
экономика» № 10 (46) за 2010 год, cтр. 45-48.
28
даражада қолмоқда, юқори самарадорликка эга янги қувватларни яратиш
ишлари суст кечмоқда.
Инновацион иқтисодиѐтни ривожлантириш натижасида сифати,
нархи, кўламлари ва бозорга чиқиш муддатлари (имкониятлари)га кўра
мавжуд тўлов қобилятига эга ИСО 9001 жаҳон стандартларига мос келувчи
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари юзага келади.
2.Мамлакатимизда инновацияларни ривожланишига салбий таъсир
кўрсатаѐтган омиллардан бири рақбот мухитини етарли даражада
ривожланмаганлигидир. Чунки, рақобат муҳити хўжалик юритувчи
субъектларнинг доимий янгиликка иштилишига, бозордаги улушини сақлаб
қолиш ѐки уни янада кўпайтиришга ундайдиган омил ҳисобланади. Рақобат
шароитида корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятга юқори технологияларни
жорий этиб, инновацион ишланмаларни истеъмолчисига айланади. АҚШлик
иқтисодчи олим М.Ю.Портер ҳам ўз тадқиқотлари бўйича хулоса қилиб,
―Инновациялар корхоналарга рақобатда ютиб чиқиш ва янги худудларни
эгаллаш имконини беради‖ – дея таъкидлаган
33
.
3.Инновацион ишланмалар ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун
тайѐр технологиялар таклифини пастлиги. Ҳозирда мамлакатимизда
инновацион ишланмаларга бўлган ички бозор талаби асосан бундай
технологияларни импорти ҳисобига амалга оширилмоқда.
Бизнинг назаримизда, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда
инновацияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб
олиш лозим. Чунки, молиявий-иқтисодий инқироз шароитида давлатлар
ўртасида янги бозорларни эгаллашга бўлган талаб ортиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки,
бозор иқтисодиѐти шароитида давлатнинг
иқтисодиѐтни бошқаришга аралашуви даражасини аниқлаш қийин
масалалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, иқтисодиѐтни барқарор
ўсишини таъминлашда давлат иштироки бўлиши алоҳида аҳамиятга эга.
33
М.Ю.Портер. Конкурентная стратегия. Методика анализа отраслей и конкурентов.
Конкурентная стратегия: М.:
Альпина Бизнес Букс, 2005.
29
Лекин, бизнинг фикримизча, иқтисодиѐтдаги баъзи соҳалар борки,
давлатнинг кучли даражада аралашуви ижобий натижаларга олиб келмайди.
Чунки, бундай ҳолатда маъмурий механизмлар устунлик қилади, инновация
ва янги технологиялар эса, иккинчи даражали бўлади.
Иқтисодиѐти етакчи мамлакатларда инновацияларни ривожлантириш
амалиѐтига назар ташласак, инновация ва инвестицияларни ягона йўналиш
сифатида бошқарганлигини кўришимиз мумкин. Бундай ѐндашувнинг
мавжудлиги инновацион фаолиятни ривожланиши учун зарур бўлган
молиявий муҳит яратади. Хорижда инновацион инвестицияларни асосан
венчур фондлари амалга оширади. Чунки, венчур фондлар юқори рискли
технологияларни, илмий-техникавий лойиҳаларни молиялаштиради. Ўз
навбатида, давлат томонидан венчур фондларининг фаолияти солиқ
имтиѐзлари бериш йўли билан рағбатлантирилади.
Жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви шароитида Ўзбекистоннинг
инновацион фаолияти давлат томонидан самарали ва изчил амалга
оширилаѐтган макроиқтисодий ва фаол инвестиция сиѐсати, ривожланган
хориж тажрибаси ҳамда инвестицион муҳитни янада жозибадорлигини
ошириш механизмларига боғлиқ бўлиб, кенг кўламда тадқиқот ишларини
олиб бориш ва ўрганилиши зарур бўлган долзарб илмий ҳамда амалий
соҳалардан бири ҳисобланади.
Назримизда, саноат, тадбиркорлик ҳамда инновацион ишланмаларни
таклиф этадиган тадқиқотчи олимлар мазкур муаммонинг ечимига миллий
хусусиятларни эътиборга олган ҳолда ривожланган хориж тажрибасининг
ижобий жиҳатларини қўллаш йўллари ва улар билан ўзаро ҳамкорлик
тизимини ишлаб чиқиш лозим. Чунки жаҳон иқтисодиѐтининг глобаллашуви
ва рақобат муҳитини кучайиб бориши, жаҳон бозорида маҳсулотларнинг
яшовчанлик даврини кескин қисқаришига, бозор конъюнктураси ва
истеъмолчилар эҳтиѐжларини тез ўзгаришига олиб келди.
Натижада, ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан рақобатдош
маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини
30
ишлаб чиқишни ҳаѐтий заруриятга айлантирмоқда. Бу эса, мамлакатнинг
инновацион фаолиятини ривожлантириш ва уни самарали бошқаришни талаб
этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаѐтган турли мулкчилик
шаклидаги субъектларнинг инновацион фаолияти:
1.5-расм. Ўбекистонда инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг асосий
йўналишлари
34
.
1.5-расмда, мулкчилик шаклидан қатъий назар, мамлакатимиздаги
хўжалик субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг
асосий йўналишлари келтирилган. Албатта, ушбу йўналишлар хўжалик
юритувчиларнинг инновацион фаолиятига бевосита боғлиқ бўлиб, бу
жараѐнда давлатнинг иштироки эътиборга олинмаган. Ушбу жараѐнни
ривожланишида давлатнинг иккита асосий вазифаси мавжуд бўлиб,
биринчиси 1.4-расмда келтирилган, иккинчиси молиявий маблағлар билан
қўллаб туриш ҳисобланади.
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодиѐтни модернизациялаш
борасидаги саъйи-ҳаракатларнинг янада кучайтирилиши ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион жараѐнлар узлуксизлигини
таъминлаш ва кўламини ошириш билан тавсифланади. Бу эса ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигига бевосита фан ютуқларига
34
Муаллифллар томонидан тузилди.
31
асосланган ишланмалар, ихтиро ҳамда лойиҳалар, илм-фан сиғими юқори
бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий қилиш билан белгиланади.
Мамлакатимиз корхоналарида инновацион жараѐнларни янада
ривожлантиришга таллуқли муаммоларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки,
инновацион фаолиятни самарадорлиги биринчи навбатда, мамлакатда
инновацион муҳитни яхшилашга қаратилган ягона ҳуқуқий нормалар
тизимини шакллантирадиган институционал асосларни ишлаб чиқишга
боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимиз инновацион
фаолиятини ривожлантиришда ―Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш
ташкилоти‖ (ИҲРТ) томонидан ишлаб чиқилган инновацияларни бошқариш
бўйича халқаро стандартлар ва услубий тавсияларни чуқур ўрганиш зарур.
Хусусан, уларнинг асосийлари сифатида 1995 йилда ИҲРТ томонидан
қабул қилинган ―Илмий ва илмий-техникавий соҳада банд меҳнат
ресурсларини аниқлаш‖ (Manual On The Measurement Of Human Resources
Devoted To S&T - Canberra Manual), 1997 йилда қабул қилинган ―Миллий
инновация тизими‖ (National Innovation System), 2002 йилдаги ―Илмий
тадқиқот ва ишланмалар бўйича ҳисобот стандартлари‖ (Proposed Standard
Practice for Surveys of Research and Experimental Development), ―Миллий
инновация тизимини ўзгариши‖ (Dynamising National Innovation Systems),
―Фраскати қўлланмаси‖ (Тhe Frascati Manual) каби халқаро стандартлар ва
услубий тавсияларни таъкидлашимиз мумкин.
Тадқиқотлар ва ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки,
иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг
инновацион салоҳияти биринчидан, инновацион фаолиятни тартибга солувчи
ҳуқуқий механизмларга боғлиқ бўлса, иккинчидан, инновацион лойиҳалар,
ғоялар ва ихтироларни молиялаш тизимини ривожланганлик жиҳатларига
боғлиқ бўлади. Бу инновацион жараѐнларнинг институционал асосларини
ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий ресурслар чекланган шароитда
аҳолининг талабларини чексиз ортиб бориши барқарор иқтисодий ўсишни
32
таъминлашда инновацион ривожланишнинг зарурлиги ва аҳамияти ортиб
бораверади, бундан ўз вақтида ва самарали фойдаланган ҳар қандай
мамлакатда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан турмуш даражаси
яхшиланиб бораверади.
33
Do'stlaringiz bilan baham: |