5-мавзу.
Инновацион
иқтисодиѐтнинг
Буюк
Британия
иқтисодиѐти ўсишини таъминлашдаги аҳамияти
Ривожланган мамлакатлар инновацион ривожланиш йўлининг бир
қатор ўхшаш жиҳатлари мавжуд бўлиб, миллий иқтисодиѐтда илм-фанни
самарадорлигини
ошириш
мақсадида
узоқ
муддатли
инновацион
ривожланиш дастурларини қабул қилинишидир. Шунингдек, инновацион
ривожланиш стратегияси иқтисодиѐтни у ѐки бу тармоғинигина
ривожлантиришга
қаратилмай,
макроиқтисодий
даражада
барча
йўналишларга тааллуқли ҳисобланади. Яъни, мамлакатнинг инновацион
дастурлари миллий иқтисодиѐтнинг барча соҳаларида янги технологияларни
жорий этиш ва илм-фан ютуқларидан фойдаланишни тақозо этади.
Биз юқорида АҚШ миллий инновация тизимини шаклланишида ―Уч
ѐқлама спираль‖ моделини жорий этганига, яъни илм-фан, давлат ва бизнес
ўртасидаги алоқаларни чуқурлашуви инновацион технологияларни самарали
ривожланишига олиб келганлигининг гувоҳи бўлган эдик.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, амалиѐтда миллий инновация тизимини
шакллантиришнинг турли хил моделлари мавжуд. Жумладан, Буюк
Британия, Германия, Франция ва х.к каби Ғарбий Европа давлатларида
инновацион ривожланишнинг ―Евроатлантика‖ модели амал қилади. Ёки,
Япония, Жанубий Корея, Гонконг, Тайван каби осиѐ давлатларида
―Шарқийосиѐ‖ моделини ҳам таъкидлаш мумкин
79
.
Инновацион ривожланиш бўйича турли моделларнинг алоҳида
хусусиятлари 1–иловада келтирилган, иловадан кўриниб турибдики, Буюк
Британияда инновацион ривожланиш моделининг асосини таълим
муассасалари ташкил қилади. Инновацион цикл босқичлари ҳам тўлиқ бўлиб,
амалий, фундаментал илмий-тадқиқотларни амалга оширилиши ва уларни
тижоратлаштириш учун етарли шарт-шароит яратилган. Шунингдек, солиқ
имтиѐзлари, интеллектуал мулкни ҳимоялаш, лойиҳаларни имтиѐзли
79
Модели формирования национальных инновационных систем // Капитал страны http://kapital-
rus.ru/articles/article/236495/ 13.09.2013
61
молиялаш орқали давлат томонидан инновацион фаолият қўллаб-
қувватланади.
Бундан ташқари, ўтмишда мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти юқори
даражада бўлиб, аксарият мустамлака мамлакатларнинг илмий манбаларини
ўзида мужассамлаштирган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, мамлакатнинг
инновацион ривожланиш моделининг алоҳида хусусиятларидан бири илмий
ишланмаларнинг кўпроқ мудофаа аҳамиятига эгалигидир. Чунки, ҳарбий
тадқиқотлар бўйича Буюк Британия Ғарбий Европа давлатлари орасида
етакчи, дунѐда эса АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради
80
.
Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Ғарбий Европа
мамлакатлари каби Буюк Британия инновацион ривожланиш циклига
иккинчи жаҳон урушидан кейин ўта бошлади. Чунки, 1940 йилдан кейинги
даврда АҚШнинг ядро қуроли ҳимояси остида Буюк Британия мудофаа
харажатларини қисман қисқартириш эвазига илм-фанга сарфланадиган
харажатларини оширишга эришди
81
.
Хусусан, 1945 йилда Буюк Британия ҳукумати ядрофизика
тадқиқотлардан воз кечиш ҳисобига радиоастрономия ва юқоримолекуляр
моддаларнинг хусусиятларини ўрганишга эътибор қаратиб, бу ўзининг
ижобий самарасини берди. Бугунги кунда астрофизика ва молекуляр
биология соҳасидаги тадқиқотлар бўйича Буюк Британия дунѐда етакчи
давлат ҳисобланади
82
.
Буюк Британия университетлари дунѐнинг энг қадимги таълим
муассасалари сифатида мамлакатнинг инновацион ривожланиши бўйича
муҳим бўғинлардан биридир. Жумладан, жаҳон рейтингида юқори ўринларда
турувчи Оксфорд, Кембридж, Лондон каби университетлари қошида илмий-
тадқиқот марказлари амал қилади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, Буюк
Британия олий таълим муассасаларида минглаб хорижий талабалар тахсил
80
Колесова В.П., Осьмова М.Н. Национальные инновационные системы: монография. М.: МАКС
Пресс, 2011.
81
Глобальная трансформация инновационных систем. Под ред. Н.И.Ивановой, М., ИМЭМО РАН, 2010
82
Типология моделей инновационного развития. В.М.Сергеев, Е.С.Алексеенкова,В.Д.Нечаев. Полития
4(51) 2008. Стр 10
62
олади. Дунѐнинг турли ҳудудларидан келган битирувчиларнинг аксарият
қисми ўз илмий фаолиятини мамлакатнинг ўзида давом эттиради. Қуйидаги
расмда дунѐнинг айрим ривожланган мамлакатлари олий таълим
муассасаларида таълим олаѐтган хорижий талабалар тўғрисида маълумотлар
келтирилган.
2.4-расм.
Дунѐнинг айрим ривожланган мамлакатлари олий таълим
муассасаларида таълим олаѐтган хорижий талабалар сони. 2015 йил 31 декабрь ҳолатига,
минг киши ҳисобида
83
.
2.4-расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Буюк Британияда
тахсил олаѐтган хорижий талабалар сони бўйича АҚШдан кейинги иккинчи
ўринда туради. Жумладан, мамлакатнинг нуфузли таълим даргохларида
йилига 420 минг нафардан кўп хорижий талабалар тахсил олади. Ўз
навбатида давлат томонидан юқори малакали кадрларни жалб қилиш
мақсадида турли грантлар берилади. Шунинг учун Буюк Британияда илмий
салоҳиятли кадрлар сонининг ўсиши, умумий меҳнат ресурсларининг ўсиш
темпига нисбатан тезроқ ҳисобланади. Масалан, ўтган асрнинг 60-80
йилларида иқтисодий фаол аҳоли таркибида инженер-техник кадрлар улуши
2,2 баробарга ортиб, жамига нисбатан 4,4 %ни ташкил этган
84
.
Фикримизча, малакали ва илмий салоҳиятли кадрлар салмоғини
ортиши мамлакат миллий инновация тизимини самарали ишлашини
таъминлайди. Улар томонидан яратилаѐтган илмий ишланмаларнинг миллий
иқтисодиѐтдаги ўрни беқиѐсдир. Бугунги кунда Буюк Британия олимлари
83
National Science Board | Science & Engineering Indicators 2016.
84
Huggins R. The evolution of knowledge clusters: Progress and policy // Economic development quarterly. –
L., 2008. – Vol. 22, N 4. – P. 277–289.
63
инсонларнинг
ДНК
таркибини
ўрганиш,
клонлаштириш,
юқори
ўтказувчанлик, радиофизика, озон туйнуги, компьютер томографияси,
молекуляр биология, фармацевтика борасидаги кашфиѐтлари учун олинган
Нобель мукофотлари АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради
85
.
Буюк Британияда интеллектуал мулкка эгалик хуқуқи бевосита
таълим муассасалар ѐки илмий тадқиқот институтларига берилган. Шунинг
учун илмий ходимлар ва олимларнинг ишланмалари учун олий таълим
муассасалари масъул ҳисобланади. Ўз ўрнида илмий ишланмалардан
олиналиган фойдани тақсимлашда ҳам ҳар бир муассасада қатъий
белгиланган меъѐрлар мавжуд. Масалан, Лафборо
Do'stlaringiz bilan baham: |