3.Инновацион
ривожланиш
даражасини
баҳоловчи
индикаторларни жорий этиш муаммолари.
Маълумки, макроиқтисодий
даражадаги иқтисодий индекаторларни ҳисоблашнинг турли йўллари ва
методологияси мавжуд. Масалан, мамлакат ЯИМ ѐки инфляция даражасини
ҳисоблашнинг турлича методологияси ва ѐндошувлари мавжудки, уларни
амалиѐтда қўллаганда турлича натижаларни олиш мумкин. Таъкидлаш
жоизки, мазкур индекаторларни ҳисоблашнинг ягона методологияси халқаро
ташкилотлар томонидан андоза сифатида ишлаб чиқилган, бироқ улар
кўпчилик ҳолатда тавсиявий характерга эг бўлганлиги туфайли мамлакатдаги
у ѐки бу иқтисодий индикеторларни аниқлашда жорий этиш бўйича
мажбурият юкламайди. Бу албатта, халқаро андозалрни ҳисоблашнинг ягона
методологиясини қўлламаган мамлакатларнинг инвестицияларни жалб
45
қилиш ва асосий фондларни модернизация қилиш муҳитига салбий таъсир
кўрсатади
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиѐтга инновацион иқтисодиѐтни
жорий этишнинг қатор белгилари мавжуд бўлиб, халқаро амалиѐтда уларни
ҳолатига баҳо берадиган индикаторлар қўлланилади. Мазкур иқтисодий
категорияларнинг миллий иқтисодиѐтда қўллаш ва улар орқали баҳолаш
учун мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиѐсий вазият мавжуд бўлиши
жуда муҳим ҳисобланади.
46
4-мавзу Инновацион иқтисодиѐтнингАмерика Қўшма штатлари
иқтисодиѐтнинг ўсишини таъминлашдаги ўрни
Халқаро амалиѐтда мамлакатлар миллий инновация тизимини
шакллантириш бўйича турли моделлар мавжуд. Айниқса, АҚШ Стенфорд
университети профессори Генри Ицковиц томонидан таклиф қилинган ―Уч
ѐқлама спираль‖
(Triple Helix)
модели энг самарали моделлардан
ҳисобланади. АҚШнинг миллий инновация тизими ушбу модель асосида
шакллантирилиб, бугунги кунда инновацион ривожланиш бўйича етакчи
давлатлардан ҳисобланади. Ушбу модель моҳиятига кўра, худудни
ривожлантириш ва билимга асосланган иқтисодиѐтни барпо этишда
университет, тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги ўзаро алоқаларга аҳамият
берилади.
Моделнинг самарадорлигини муаллифлар ўтган асрнинг 30 йилларида
«буюк инқироз» даврида саноат ишлаб чиқариш пасайиб бораѐтган
АҚШнинг Янги Англия ҳудуди мисолида илмий асослаб берган. Бундай
вазиятда ҳукумат вакиллари ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида
илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратди. Ўз
навбатида бу жараѐнларда Массачусет технология институти
(Massachusetts
Institute of Technology, MIT)
ҳал қилувчи роль ўйнади
53
.
1930 йиллардан бошлаб, Массачусет технология институти нафақат
фундаментал балки, амалий тадқиқотларни олиб боришда ҳам АҚШда етакчи
таълим муассасалардан ҳисобланган. Бундан ташқари институт раҳбарияти
тадқиқотларга дунѐнинг турли давлатларидан физика, химия, математика ва
бошқа йўналишлардаги етакчи олимларни жалб қилиб, тадқиқотларни
амалиѐтга жорий қилишга аҳамият қаратган. Мамлакатнинг илмий
салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ишлаб чиқариш билан
53
H. Etzkowitz, L. LeydesdorffrResearch Policy 29 2000 page. 115
47
интеграциясини чуқурлаштириш борасидаги қарашлар дастлаб MIT асосчиси
У.Б.Роджерс
(Barton Rogers)
томонидан 1846 йилда илгари сурилган
54
.
Таъкидлаш жоизки, илмий асосланган янгиликларни ишлаб
чиқаришга жорий этиш иқтисодчи У.Б.Роджерснинг ―университет-ишлаб
чиқариш‖ концепциясида ўз аксини топган бўлиб, улар ўртасидаги алоқалар
фақатгина маслаҳат кўринишида қисқа муддатли эмас, балки узоқ муддатга
мўлжалланган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилишини таъкидлайди.
Бугунги кунда жаҳон бозоридаги инновацион технологиялар ва илмий
ишланмаларнинг йиллик айланмаси 4,5 трлн АҚШ долларидан ортиқ
ҳисобланади
55
.
Фикримизча, ушбу кўрсаткич кейинги йилларда ортиб бориш
тенденциясига эга бўлиб, бозор иқтисодиѐти шароитида давлатнинг
инновацион сектори бошқа тармоқларни ҳам ривожланишига замин яратади.
Шунингдек, иқтисодий адабиѐтлардаги таҳлиллар миллий инновация тизими
ривожланган давлатларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий
оқибатлари сезиларсиз даражада бўлганини кўрсатмоқда
56
.
Миллий инновация тизими – бу давлат, хусусий сектор ва жамоат
ташкилотларининг янги билим ва технологияларни яратиш, сақлаш ва
тарқатиш фаолияти доирасидаги механизмлар, ўзаро алоқалар
мажмуасидир
57
, - дея таъриф берилган.
Американинг AUTM
(Association of University Technology Managers)
ассоциацияси маълумотларига кўра, 1991 – 2009 йилларда АҚШда давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан 588 млрд АҚШ доллари миқдоридаги илмий тадқиқотлар
молиялаштирилган. Бунинг натижасида 249 минг ихтиролар амалга оширилди,
жумладан 130 мингтаси ихтиро учун лицензияга ариза бериш, 51 мингтаси
патентлар кўринишида расмийлаштирилган. Буларнинг натижасида 2009 йил
54
В. А. Сергеев, Е. В. Бабкина. Тройная спираль инновационного развития: опыт США и Европы,
возможности
для
России.
IX
Международная
конференция
«Тройная
спираль».
http://
www.triplehelixconference.org/ru/the-triple-helix-concept.html
. 2011 г. стр 69
55
Сайт РАН: URL: http://www.ras.ru
56
НТР и мировая политика: Учеб. пособие / Под ред. А.В. Бирюкова, А.В. Крутских. Моск. гос. ин-т
межд. отношений (Ун-т) МИД России. М.: МГИМО – Университет, 2010. Стр 36
57
НТР и мировая политика: Учеб. пособие / Под ред. А.В. Бирюкова, А.В. Крутских. Моск. гос. ин-т
межд. отношений (Ун-т) МИД России. М.: МГИМО – Университет, 2010. Стр 7
48
ҳолатига АҚШда 38030 та янги ишланмаларга лицензиялар берилган бўлиб, 6272
та янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 300 мингдан
зиѐд иш ўринлари яратилган
58
.
2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |