2.6-расм.
Буюк Британияда кластерларнинг ўзига хос хусусиятлари
100
2.6-расмдан кўриниб турибдики, Буюк Британияда инновацион
ривожланишда кластерларнинг қўлланилиши қатор афзалликларни беради.
Хусусан, уларнинг битта мақсад бўйича марказлашуви, ихтисолашуви, турли
фаолият турларининг мавжудлиги, ўзаро рақобат ва ҳамкорликнинг вужудга
келиши, шунингдек кластерга кирган субъектларнинг барчасини инновацион
жараѐнларга жалб қилинганлиги каби қатор афзалликларига эга.
Таъкидлаш жоизки, инновацион ривожланишни қўллашда кластерлар
жуда тез ривожланиш билан бирга, тез самара бериши билан ажралиб туради.
Натижада, бугунги кунда инновацион кластерлар сони АҚШда – 380 та,
Буюк Британияда – 168 та, Германияда – 32 та, Францияда – 96 та,
Финляндияда – 9 тани ташкил этади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича Буюк Британия иқтисодиѐтининг
деярли 50 % инновацион кластерлар хиссасига тўғри келади
101
. Қуйидаги
жадвалда Буюк Британияда инновацион ривожланишнинг мамлакат
иқтисодиѐтида тутган ўрни ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
100
Муаллифлар томонидан тузилди
101
E. B. Lenchuk and G. A. Vlaskin. The Cluster Approach in the Innovation Development Strategy of Foreign
Countries. Science and technology.
71
2.6-жадавал
Буюк Британия иқтисодиѐтининг 2011-2014 йилларда айрим
макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот
102
Кўрсаткичлар
2011
2012
2013
2014
ЯИМни ўсиши, %да
2,0
1,2
2,2
2,9
ЯИМ, млрд.доллар
2594,905 2630,473 2712,296 2988,893
Экспорт қилинган маҳсулот ва
хизматларнинг ЯИМга нисбатан
улуши, %да
30,7
30,1
30,0
28,4
Жумладан юқори технологияларга
асосланган махсулотлар экспорти
жами, млрд.доллар
69,61
67,79
69,22
70,65
Саноат товарлари экспортида юқори
технологияли махсулотлар улуши, %да
21
22
22
21
Жами экспорт махсулотлари таркибида
ахборот ва комуникация
технологиялари махсулотлари улуши,
% да
4,7
4,2
3,8
4,2
2.6-жадвалда берилган маълумотларга эътибор қаратсак, мамлакат
ЯИМ 2011 йилда 2 %га ўсган бўлса, 2014 йилга келиб ушбу кўрсаткич 2,9 %
ни ѐки 2988,893 млрд.долларни ташкил қилган. Шунингдек, 2011 йилда
ЯИМга нисбатан экспорт махсулотлари улуши 30,7 % ѐки 796,6
млрд.долларни ташкил этган. Экспорт махсулотлари таркибидаги юқори
технологияли махсулотларининг миқдори 69,61 млрд.долларни ташкил
этгани ҳолда, жамига нисбатан 8,7 %ни ташкил этган.
2014 йилда эса ушбу кўрсаткич 28,4 %ни ѐки 848,9 млрд.долларни
ташкил ташкил этган. Экспорт махсулотлари таркибидаги юқори
технологияли махсулотларининг миқдори 70,65 млрд.долларни ташкил
этгани ҳолда, жамига нисбатан 8,3 %ни ташкил этган. Бундан ташқари
ахборот ва коммуникацион технологияларга асосланган махсулотларнинг
экспорт улуши таҳлил қилинган 2011-2014 йилларда мос равишда 4,7 ва 4,2
%ларни ташкил этган.
102
Жахон
банкининг
маълумотлари
асосида
муаллифлар
ишланмаси
2016.
http://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS
72
Хулоса қилиб айтганда, Буюк Британияда инновацион ривожланиш
негизида барқарор иқтисодий ўсиш омиллари тўлиқ таъминланган бўлиб,
унинг ижобий жиҳатларини мамлакатимизда инновацион ривожланишини
йўлга қўйишда фойдаланиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
73
Do'stlaringiz bilan baham: |