Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Номоддий активларнинг инвентаризацияси



Download 5,13 Mb.
bet67/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

5.5. Номоддий активларнинг инвентаризацияси.
Бухгалтерия маълумотларининг номоддий активларга нисбатан ҳақиқийлиги, бошқа мулк каби вақти-вақти билан ўтказилиб туриладиган йўқлама(инвентаризация)лар билан тасдиқланиши лозим. Активларнинг инвентаризацияси «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти билан тартибга солинади.16
Мазкур стандартнинг 30-бандида номоддий активлар инвентаризация қилинганда қуйидагилар ҳисобга олиниши кўзда тутилган:
- субъектларнинг улардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигини;
- номоддий активларни балансда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлигини текшириш.
Текширишда патент, лицензия, гувоҳномалар ва шартномалар ҳақиқатда мавжудлиги, улардан фойдаланиш муддатлари, олинган маҳсулот (ишлар, хизматлар)лар миқдори, келтирилаётган даромад (зарар)лар ҳам кўриб чиқилади. Бунда инвентаризация ўтказишнинг асосий манбаси «Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш» далолатномаси ( НМА-1 шакл) ҳисобланади.
Жорий этилган «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш» (19-сон БҲМС) стандартнинг умумий қоидалар бўлимида субъектнинг барча мол-мулк таркиби бўйича инвентаризация ўтказиш муддатлари белгилаб берилган, аммо, молия-хўжалик фаолиятда номоддий активларнинг инвентаризациясини ўтказиш муддати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Номоддий активлар узоқ муддатли активларнинг асосий қисмини ташкил этар экан, уни доимо назорат қилиб туриш зарурияти келиб чиқади. Назорат эса, белгиланган вақтлардаги инвентаризация ўтказиш орқали амалга оширилади. Номоддий активларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг инвентаризацияси муддати камида бир йилда бир марта ўтказилиши керак. Шу билан биргаликда, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси17да инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари, инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ белгиланади деб таъкидланади.


5.6. Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тартиби ва ҳисоби.
Иқтисодиётни юксалиш даврида бозор рақобатига жавоб берадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ларни ишлаб чиқаришда эски мулк ўрнига янгисини сотиб олиш, эскисини сотиш ҳисобига даромадлар олиш ҳар бир тадбиркорнинг муҳим вазифасидир.
Номоддий активлар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади:
- тўлиқ амортизацияланганда:
- қисман амортизацияланганда:
- сотилганда:
- текинга берилганда:
- устав сармоясига қўшилганда.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  • эгалик қилиш ҳуқуқи бошқаларга берилганида - ҳуқуқни бошқа бировга бериш тўғрисидаги шартнома, ҳақ олинганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар, ҳуқуқни бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, чиқиб кетиш далолатномаси;

  • амал қилиш муддати тугатилганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганида - ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома;

  • бошқа корхоналарнинг устав капиталига қўйганида - таъсис ҳужжатлари, фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўғрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўғрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси;

  • текинга берилган тақдирда - фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўҒрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси.

Бу «Номоддий активлар» бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 47-48 бандларида ва «Номоддий активларни баҳолаш, Интеллектуал мулкни баҳолаш» стандартларида ҳам ўз ифодасини топган. Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришнинг молиявий натижалари балансдаги ва солиққа тортиладиган фойданинг миқдорига бевосита таъсир кўрсатади.
Номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда ҳисобдан чиқариш далолатномаси (НМА-3 шакл) тузилади. Бу активлар бошқа активлардан фарқли ўлароқ тўлиқ амортизациялангандан сўнг улардан қайта фойдаланилмайди ва қолдиқ қиймати нолга тенг бўлади.
Номоддий активлар тўлиқ амортизацияланганда ҳисобдан чиқариш қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади;
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» счёти
Кредит: 0410-0490-«Номоддий активлар» счёти.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish