Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 74,57 Mb.
bet21/135
Sana24.02.2022
Hajmi74,57 Mb.
#208382
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   135
Bog'liq
ЯНГИ МАЖМУА ХФХ

Муҳофаза воситалари шартли равишда уч турга бўлинади: муҳофаза қобиқли, тўсиқ ва сақловчи воситалар.
1. Муҳофаза қобиқли электрдан сақловчи воситалар икки турга бўлинади:
а) асосий муҳофаза қобиқли воситалар - узоқ вақт электр кучланишлари таъсирида ишлаши мумкин бўлган ва электр кучланишидан муҳофаза қилиш қобилиятига эга бўлган воситалар. Улар билан электр кучланишга эга бўлган ўтказгичларда электрни узмасдан ишлашга рухсат этилади. Бундай воситаларга резинадан қилинган қўлқоплар, дастаси муҳофаза қобиқлари билан жиҳозланган электр асбоблари, муҳофазаланган штангалар, электр ўлчаш асбоблари, шунингдек, муҳофазаланган кучланишни ўлчаш асбоблари киритилади.
б) ёрдамчи электр токидан муҳофаза қилувчи воситалар - электр токидан тўлиқ ҳимоя қила олмайдиган, лекин электр таъсирини қисман камайтириш имкониятига эга бўлган воситалар. Улар асосий воситаларга қўшимча равишда уларнинг муҳофаза қобилиятини ошириш учун хизмат қилади. Ёрдамчи муҳофаза воситаларига диэлектрик калишлар, гиламчалар оёқ остига қўйиладиган қуруқ тахтадан қилинган тагликлар ва бошқалар киради.
2. Тўсиқ муҳофаза воситалари электр токи таъсиридан вақтинча тўсиш йўли билан муҳофаза қилади. Масалан, панжара сифатидаги тўсиқлар, ток тақсимлагич шкафлари ва бошқалар. Баъзи ҳолларда эса огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилади.
Бундан ташқари электр таъминоти воситалари баланд симёғочларда ва чуқур ер ости кабеллари орқали амалга оширилади. Булар ҳам ўз навбатида тўсиқ воситалар вазифасини бажаради.
3. Сақловчи муҳофаза воситалари ишчиларни нур, иссиқлик ва механик жароҳатлардан сақлаш вазифасини бажаради.
Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам курсатиш
Электр токи таъсирига тушган кишига тиббиёт ходими келгунга қадар кўрсатиладиган ёрдамни икки қисмга бўлиб қаралади:

  1. ток таъсиридан қутқариш;

  2. биринчи ёрдам кўрсатиш.

Ток таъсиридан қутқариш ўз навбатида бир неча хил бўлиши мумкин. Энг осон ва қулай усули бу электр қурилмасига келаётган токни ўчиришдир.
Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан, ўчириш қурилмаси узоқда бўлса), унда ток кучланиши 1000 В дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини сопи ёғочли бўлган болталар билан кесиш ёки зарарланган кишининг кийими қуруқ бўлса, унинг кийимидан тортиб ток таъсиридан қутқариб олиш мумкин. Агар электр токининг кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, у ҳолда диэлектрик қўлкоп ва электр изоляцияси мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак.
Агар жароҳатланган киши баландликда бўлса кучланишни ўчиришдан олдин унинг хавфсизлигини таминлаш, йиқилиб тушишини олдини олиш керак. Баданнинг ток тегиб яраланган жойига қуруқ стерилланган боғлам қўйиш лозим.
Электр токидан шикастланишнинг барча ҳолатларда жароҳатланган кишини ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар врачга мурожаат қилиш лозим.
Электр таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш унинг ҳолатига қараб белгиланади. Агар таъсирланган киши хушини йўқотмаган бўлса, унинг тинчлигини таъминлаб, врач келишини кутиш ёки тезда даволаш муассасасига олиб бориш зарур.
Агар ток таъсирида хушини йуқотган, аммо нафас олиши ва юрак тизими ишлаётган бўлса, уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, камари ва ёқасини бўшатиш ва соф ҳаво келишини таъминлаш зарур. Нашатир спирти хидлатиш, юзига сув пуркаш, танасини ва қўлларини ишқалаш яхши натижа беради.
Агар жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашса, қалтираш ҳолати бўлса, аммо юрак уриш ритми нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш зарур.
Клиник ўлим холати юз берган тақдирда сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юракни устки томондан массаж қилиш керак.
Сунъий нафас олдириш жароҳатланган кишини ток таъсиридан қутқариб олиш, унинг ҳолатини аниклаш биланоқ бошланиши керак. Сунъий нафас олдириш "оғиздан-оғизга" деб аталувчи усул билан, яъни ёрдам кўрсатувчи киши ўз ўпкасини ҳавога тўлдириб, жароҳатланган киши оғзи орқали унинг ўпкасига бу ҳавони ҳайдайди. Одам ўпкасидан чиққан ҳаво, иккинчи одам ўпкаси ишлаши учун етарли миқдорда кислородга эга бўлиши аниқланган. Бу усулда жароҳатланган киши чалқанча ётқизилади, оғзи очиб тозаланади, ҳаво ўтиш йулини очиш учун бошини бир қўл билан кўтарилади, иккинчи қўл билан даҳанидан тортиб, даҳанини буйни билан тахминан бир чизиққа келтирилади. Шундан кейин кўкрак қафасини тўлдириб нафас олиб, куч билан бу ҳавони жароҳатланган киши оғзи орқали пуфланади. Бунда ёрдам кўрсатаётган киши оғзи билан, жароҳатланган кишининг оғзини бутунлай беркитиши ва бармоқлари ёрдамида унинг бурнини беркитиш керак.
Шундан кейин ёрдам кўрсатувчи бошини кўтариб, яна ўпкасини ҳавога тўлдиради. Бу вақтда жароҳатланган киши пассив равишда нафас чиқазади.
Бир минутда тахминан 10-12 марта пуфлашни дока, даструмол ёки бошқа сунъий нафас бериш мосламалари орқали ҳам бажариш мумкин. Агар жароҳатланган киши мустақил нафас олишини тиклаган тақдирда ҳам, сунъий нафас олдиришни бемор ўзига келгунча давом эттирилади.
Юракни ташқаридан массаж қилиш жароҳатланган киши организмидаги қон айланишни сунъий равишда тиклаб туриш мақсадида амалга оширилади.
Қорин бўшлиғидан кўкрак қафасига ўтгандан кейин 2 бармок юқоридан массаж қилинадиган жойни белгилаб, қўлни бир-бири устига тўғри бурчак шаклида қўйиб, жароҳатланган кишининг кўкрак қафаси тана оғирлиги билан 15-25 кг миқдордаги куч билан босилади.
Босиш секундига 1 марта кескин куч билан бўлиши керак. Бунда кўкрак қафаси ичкарига қараб 3-4 см пасайиши керак ва бу юрак уриши ритмига мослаб давом эттирилади.
Массаж қилиш сунъий нафас олдириш билан биргаликда олиб борилиши керак. Агар ёрдам кўрсатаётган киши бир ўзи бўлса, ҳар икки марта пуфлагандан кейин 15 марта кўкрак қафасини босиши керак. Жароҳатланган кишининг юрак уриши мустақил бўлганлигини унинг пульсини текшириб билинади. Бунинг учун юқоридаги вазифаларни 2-3 секундга тўхтатиб, томир уриши санаб кўрилади.



Download 74,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish