Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 74,57 Mb.
bet18/135
Sana24.02.2022
Hajmi74,57 Mb.
#208382
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   135
Bog'liq
ЯНГИ МАЖМУА ХФХ

Электр хавфсизлиги - одамларни электр токи, электр ёйи, электромагнит майдон ёки статик электрнинг инсонга хавфли ва зарарли таъсиридан аниқ эҳтимоллик билан ҳимоя қилишни таъминловчи ташкилий ва техник тадбирлар тизими.
Электр токи инсон организимига термик (яъни иссиқлик), электролитик ва биологик таъсир кўрсатади.
Электр токининг термик таъсири инсон танасининг баъзи жойларида куйиш, қон томирлари, нерв ва хужайраларнинг қизиши сифатида кузатилади.
Электролитик таъсир эса, қон таркибидаги ёки хужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида қоннинг физик ва кимёвий ҳусусиятларининг ўзгаришига олиб келади. Бунда электр токи марказий асаб тизими ва юрак-қон тизимини кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир қисмларигагина таъсир кўрсатиши мумкин.
Электр токининг биологик таъсири натижасида мускулларнинг кескин қисқариши туфайли инсон организмидаги тирик хужайралар тўлқинланади, бунда асосан организмдаги биоэлектрик жараён бузилади. Маълумки, инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарилади. Ташқи муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг таъсири натижасида биотоклар режими бузилади ва оқибатда инсон организмида ток уриш ҳолати вужудга келади. Бошқарилмай қолган организмда ҳаёт фаолиятининг баъзи бир функциялари бузилади: нафас олишнинг ёмонлашуви, қон айланиш тизимининг ишламай қолиши ва бошқалар.
Электр токининг инсон организмига таъсирини икки гуруҳга бўлиб қараш мумкин: маҳаллий электр таъсири ва ток уриш.
Маҳаллий электр таъсири - куйиб қолиш, электр белгилари ҳосил бўлиши, терининг металлашиб қолиши ҳолларидир.
Электр таъсирида куйиш асосан организм билан электр ўтказгичи ўртасида волта ёйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Электр ўтказгичдаги кучланишнинг таъсирига қараб бундай куйиш турлича бўлиши мумкин. Енгил куйиш фақат яллиғланиш билан чегараланади, ўртача оғирликдаги куйишда пуфакчалар ҳосил бўлади ва оғир куйишда хужайра ва терилар кўмирга айланиб, оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
Электр белгилари терининг устки қисмида аниқ кулранг ёки оч сарғиш рангли 1-5 мм диаметрдаги белги пайдо бўлиши билан ифодаланади. Бундай белгилар хавфли эмас.
Терининг металлашиб қолишида, одатда эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган метал тери ичига кириб қолади. Бу ҳолат ҳам электр ёйи ҳосил бўлганда рўй беради. Маълум вақт ўтгандан кейин бу тери кўчиб тушиб кетади ва ҳеч қандай асорат қолдирмайди.

Download 74,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish