Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 74,57 Mb.
bet19/135
Sana24.02.2022
Hajmi74,57 Mb.
#208382
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   135
Bog'liq
ЯНГИ МАЖМУА ХФХ

Электр уриши (ток уриши) тўрт даражага бўлинади:
1-даража: мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва ҳушини йўқотмайди.
2-даража: мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади, аммо юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради.
3-даража: ҳушини йўқотиб нафас олиш тизими ёки юрак уриши тўхтаб қолади.
4-даража: клиник ўлим ҳолати, бунда инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмай қолади.
Клиник ўлим ҳолати бу ҳаёт билан ўлим оралиғи бўлиб, маълум вақтгача инсон ички имкониятлар хисобига яшаб туради. Бу вақтда унда ҳаёт белгилари яъни, нафас олиш, қон айланиш бўлмайди, ташқи таъсирларга фарқсиз бўлади, оғриқ сезмайди, кўз қорачиғи кенгаяди ва ёруғликни сезмайди. Аммо бу даврда ҳали ундаги ҳаёт бутунлай сўнмаган, хужайраларда маълум модда алмашинув жараёнлари давом этади ва бу организмнинг минимал ҳаёт фаолиятини давом эттиришига етарли бўлади. Шунинг учун ташқи таъсир натижасида ҳаёт фаолиятини йўқотган организмнинг баъзи бир қисмларини тиклаш натижасида уни ҳаётга қайтариш имконияти бўлади. Клиник ўлим ҳолати 5-8 минут давом этади. Ҳеч қандай ёрдам бўлмаган тақдирда энг олдин бош мия қобиғидаги хужайралар парчаланади ва клиник ўлим ҳолати биологик ўлим ҳолатига ўтади.
Биологик ўлим - қайтариб бўлмайдиган жараён бўлиб, организмдаги биологик жараёнлар бутунлай тўхташи билан характерланади, шунингдек, организмдаги оқсил парчаланади. Бу клиник ўлим вақти тугагандан кейин рўй беради.
Электр токининг инсон организмига таъсири бир неча омилларга боғлиқ. Асосий омиллардан бири инсонга ток таъсирининг давомлилиги, яъни одам ток таъсирида қанча кўп қолиб кетса, у шунча кўп зарарланади. Иккинчи омил сифатида одам организмининг шахсий хусусиятлари, токнинг тури ва частотаси катта роль ўйнайди.
Инсон организмининг ток таъсирига қаршилиги ва токнинг кучланиши унинг таъсир даражасини белгилайди. Инсон организмининг қаршилиги ўзгармаган ҳолда, кучланиш кўпайиши натижасида организмдан оқиб ўтган ток миқдори ошиб кетади. Инсон организмининг қаршилиги тери қаршилиги ва ички органлар қаршиликлари йиғиндиси сифатида олинади.
Тери асосан, қуруқ ва ўлик хужайраларнинг қаттиқ қатламларидан ташкил топганлига сабабли катта қаршиликка эга ва у инсон организмининг қаршилигини ифодалайди.
Организм ички органларининг қаршилиги унча катта эмас.
Одамнинг қуруқ, зарарланмаган териси 2000 дан 20000 Ом гача ва ундан юқори қаршиликка эга бўлгани ҳолда, намланган, зарарланган тери қаршилиги 40-5000 Ом қаршиликка эга бўлади ва бу қаршилик инсон ички аъзолари қаршилигига тенг ҳисобланади.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда техник ҳисоблар учун инсон организми қаршилиги 1000 Ом деб қабул қилинган.
Инсон организми орқали оқиб ўтган токнинг микдори унинг асоратини белгилайди, яъни оқиб ўтган ток қанча катта бўлса, унинг асорати ҳам шунча катта бўлади.
Инсон организми орқали 50 Гц ли саноат электр токининг 0,6-1,5 мА оқиб ўтса, буни у сезади ва бу микдордаги ток сезиш чегарасидаги электр токи деб аталади.
Инсон организмидан оқиб ўтган токнинг микдори 10-15 мА га етса, унда организмдаги мускуллар тартибсиз қисқариб, инсон ўз организми қисмларини бошқариш қобилиятини йўқотади. Агар у электр токи бўлган симни ушлаб турган бўлса, панжаларини оча олмайди, шунингдек унга таъсир кўрсатаётган электр симини олиб ташлай олмайди. Бундай ток чегара микдордаги ушлаб қолувчи ток дейилади.
Ток миқдори 25-50 мА га етса, унда ток таъсири кўкрак қафасига таъсир кўрсатади, бунинг натижасида нафас олиш қийинлашади. Ток таъсири узоқ вақт давом этса, яъни бир неча минутга чўзилса, унда нафас олишнинг тўхтаб қолиши натижасида одам ўлиши мумкин.
Ток миқдори 100 мА ва ундан ортиқ бўлса, бундай ток юрак мускулларига таъсир кўрсатиб, унинг ишлаш ритмини бузади, натижада қон айланиш тизими бутунлай ишдан чиқади ва ўлимга олиб келади.
Токнинг тури ва частотаси ҳам зарарли таъсир кўрсатишда муҳим роль ўйнайди. Энг зарарли ток 20-100 Гц атрофидаги электр токи ҳисобланади. Частотаси 20 Гц дан кичик ва 100 Гц дан катта токларнинг таъсир даражаси камаяди. Катта частотадаги электр токларида ток уриш бўлмайди, лекин куйдириши мумкин.
Агар ток ўзгармас бўлса, унда токнинг сезиш чегарасидаги микдори 6-7 мА, ушлаб қолувчи чегара миқдори 50-70 мА, 0,5 с давомида юрак фаолиятини ишдан чиқариши мумкин бўлган микдори 300 мА гача ортади.

Download 74,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish