41
4-Мавзу. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш
ўқув курси ва унинг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг тарихи ва унинг асосий тамойиллари. Инсон ва
фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва бурчларининг
Конституцияда акс эттирилиши. Жамият ва шахс.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув
курсининг мақсад ва вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув
курси
мустақил ўқув курси сифатида ўрганилади. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясини ўрганиш ўқув курси махсус курс бўлиб, унинг асосий
вазифаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унга киритилган
ўзгартиришлар ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тартибини
ўрганишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш
ўқув курси, курсга хос ривожланиш қонуниятларини, унинг ҳусусиятлари,
белгилари, нормалари ва институтларини ҳамда уларнинг амал қилиш
механизми ўрганади. Бу ўқув курси конституцияни ўрганишга доир назарий
масалалар билан шуғулланади, конституциянинг давлатимиз ва жамиятимиз
ривожланишидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси
конституциявий ҳуқуқий институтларнинг Ўзбекистон Республикаси
мустақиллигини мустаҳкамлашдаги, ижтимоий кафолатланган бозор
иқтисодиѐтига ўтишдаги
амалий вазифаларини, ўқув курси предметига
кирадиган ҳуқуқий нормалар ва институтларнинг фаолият самарадорлигини
оширишга доир муаммоларни тадқиқ этади. Бу ўқув курси конституциявий
ҳуқуқий
нормалар
ва
институтларни
ўрганибгина
қолмасдан,
конституциявий ҳуқуқий нормалар тартибга соладиган ижтимоий
муносабатларнинг, яъни конституциявий – ҳуқуқий
муносабатларнинг
моҳияти ва хусусиятини ҳам ўрганади.
Маълумки, юридик фаннинг ҳар бир соҳаси жамиятнинг маълум бир
давлат-ҳуқуқий тузилишини ўрганади. Бу умумий ҳолат Ўзбекистон
Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсига ҳам тааллуқли,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсидаги
тадқиқот доираси (объекти) бошқа ижтимоий фанларникига нисбатан кенг
бўлиб, ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларнинг муайян бир томонинигина эмас
балки ҳамма асосий томонларини ўз ичига олади. Бу ўқув
курсининг
тадқиқот
доирасига
жамиятнинг
муҳим
соҳаларидаги
ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи нормалар ҳам киради. Ушбу нормалар
давлат конституциявий тузумининг асосий тамойилларини, давлат ва
жамиятнинг сиѐсий, иқтисодий ва ташкилий тамойилларини:
инсон ва
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини, давлатнинг
тузилиши, маъмурий-ҳудудий бўлиниши, давлат ҳокимияти тизимини,
давлат
органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари, иш тартибини акс
эттиради.
42
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курси
амалдаги конституциявий ҳуқуқий нормалардан ташқари
уларнинг
ривожланиш тарихини ҳам ўрганади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш ўқув курсининг
предмети ўзи ўрганадиган жамиятнинг тузилишига доир сиѐсий ва ҳуқуқий
қарашларни ҳам қамраб олади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясини ўрганиш ўқув
курси конституция тушунчаси, моҳияти ва
аҳамияти, конституциявий ҳуқуқий нормалар ҳамда институтларини,
уларнинг амалга ошиши натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий
муносабатларни ўрганади ва ушбу курснинг ривожланиш истиқболини
кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: