Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниш 
тарихи ва унинг асосий тамойиллари. 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи 
ҳақида сўз юритишдан олдин ―Конституция нима?‖ деган саволга жавоб 
бериш мақсадга мувофиқдир. Конституция (лотинча ―Constitution‖ – 
тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, 
ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда 
шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд 
тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб 
беради. 
―Конституция‖ атамаси Қадимги Римдаѐқ маълум бўлган (император 
Конституцияси деб аталган қонун). Амир Темур ―Тузуклар‖и Шарқ ва Осиѐ 
мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий 
ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда 
Марказий Осиѐ минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган. 
Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда 
шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон 
Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари 
натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз. Авваламбор, конституциявий 
―бино‖ни қуришда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига 
таянилган. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиѐна, Қорахонийлар, 
Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, 
маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг 
мустақил давлат ҳақидаги кўп асрли орзусини мужассам этган. Қолаверса, 
манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий 
Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган 
илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган. 
Шу ўринда Суверен Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини 
тайѐрлаш, муҳокама этиш, қабул қилиш ва унинг амал қилиши йўлидаги 10 
та ҳуқуқий қадамни бу борадаги энг муҳим тарихий воқеалар сифатида санаб 
ўтиш лозим. Зотан, Конституцияни яратиш тарихи – бу мустақиллик учун 
курашнинг узвий таркибий қисмидир.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish