161
Тола чиқишининг ирсийланиши.
Ғўзада миқдор белги бўлган тола
чиқишининг ирсийланиш қонунлари билан чигитнинг тукланиши ва тола
чиқиши жиҳатидан ҳам генотипи, ҳам фенотипи билан альтернатив бўлган
генетик коллекциянинг иккита изоген линияларини ўзаро чатиштиришдан
олинган дурагай авлодларининг генетик таҳлили мисолида танишиб
чиқамиз.
Она сифатида олинган Л-70 линия чигити туксиз (яланғоч),
толаси
бутунлай йўқ - 0% (31-расм). Ота сифатида олинган Л-47 линиянинг чигит
тукланиши қалин ва текис, тола чиқиши 40%. Уларни ўзаро чатиштирилиб
олинган F
1
дурагайларининг барчаси туксиз (яланғоч), тола чиқиши 28%.
Л-70 линия чигитининг туксизлик белгиси Л-47 линия чигитининг
тукланиши устидан тўлиқ доминантлик қилади. Тола чиқиши бўйича эса F
1
ўсимликлари ота-она линиялари кўрсаткичларига нисбатан оралиқ ҳолатни
эгаллаганликлари ҳолда тола чиқиши юқори бўлган Л-47 линия томон ён
босганликларини кўрамиз.
Иккинчи авлод (F
2
) дурагайларида ҳар икки белги бўйича, яъни чигит
тукланиши ва тола чиқиши бўйича ажралиш кузатилади. F
2
да чигит
тукланишининг типлари бўйича иккита катта фенотипик синф ажратилди:
а) дурагайларнинг 3/4 қисми туксиз, яланғоч чигитли ўсимликлар;
б) дурагайларнинг 1/4 қисми у ёки бу даражада тук билан қопланган
ўсимликлар.
Тукли чигитга эга бўлган F
2
ўсимликлари ўз
навбатида учта синфга
ажралган:
тукланиш фақат чигитнинг микропиле қисмида ривожланган
ўсимликлар. Бу синф доирасида белгининг ривожланиш
даражасига қараб ўз навбатида яна ажралиш кузатилади;
чигит туки микропиледа қалин, чигитнинг қолган қисмларида эса
нотекис ривожланган ўсимликлар;
чигит юзаси қалин ва тўлиқ тукланган ўсимликлар.
F
2
да тола чиқиши бўйича ҳам кўп полигенлар иштирокида намоён
бўлувчи мураккаб ажралиш кузатилади. Бунда ҳам тола, ҳам туки
бўлмаган яланғоч чигитли ўсимликлар ҳамда тола чиқиши 40
фоиз ва
чигит қалин, текис тук билан қопланган ўсимликлар синфлари ажралиб
чиқади. Тола чиқиши бўйича ота-она линияларига ўхшаш альтернатив
(кескин фарқланувчи) фенотипга эга бўлган F
2
синфлари
орасида тола
чиқиши ҳар хил, уларнинг чегарасини аниқлаб бўлмайдиган фенотипга эга
F
2
ўсимликлари синфи ҳам ажралиб чиққан. F
2
ўсимликларида тола
чиқиши бўйича содир бўлаётган ажралишни чигит тукланишининг бор ёки
йўқлигига қараб икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1.
Чигити туксиз F
2
ўсимликларида тола чиқиши бўйича ажралиш
кўп полимер генлар фаолияти билан амалга ошувчи ажралишга ўхшаш
бўлади. F
2
нинг бу гуруҳи даражасида бутунлай
толасиз ва жуда кам
толали ўсимликлар ажралиб чиқади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки F
2
ўсимликлари орасида толаси йўқ, чигити тукли бирорта ҳам ўсимлик