VIII.4.4. Эписомалар - кўчиб юрувчи генлар орқали ирсийланиш
Эписомалар фаолиятининг ўзига хос томонларига асосланиб, баъзи
олимлар эписома орқали ирсийланиш хромосомавий ва цитоплазматик
ирсийланишлар орасидаги ўринни эгаллайди деган хулосага келдилар.
Эписома ҳодисасига ичак таёқчаси –
E. coli
бактерияси устида ўтказилган
тажрибани келтириб ўтамиз.
E. coli
бактериясида “F
фактор” деган эписома мавжуд. У бактерия
цитоплазмасида эркин ҳолда, ҳамда унинг хромосомаси вазифасини
бажарувчи ДНК молекуласига уланган ҳолатда фаолият кўрсатади.
“F
фактор” бактериядаги жинсни белгиловчи ген ҳисобланади. Эркак
бактериялар F
+
факторига,
урғочилари – “F
–
фактори” га эга бўлади. “F
+
фактори” эписомаси одатда цитоплазмада эркин ҳолатда бўлиб мустақил
бўлиниб кўпаяди. Ҳужайраларнинг конъюгацияси олдидан эркак
ҳужайрадаги F
+
эписомаси унинг хромосомасига уланади. Бундай ҳолатга
келган эркаклик ҳужайраси (F
+
га эга) урғочилик ҳужайраси (F
–
га эга)
билан конъюгацияланади. Уларнинг орасида ҳосил бўлган цитоплазматик
найча орқали хромосоманинг F
+
жойлашган қисми урғочи ҳужайрага
ўтади. Бошқача қилиб айтганда F
+
бактерия донор, F
–
бактерияси эса
реципиент вазифасини бажаради.
VIII.4.5. Симбионт ва паразитлар орқали ирсийланиш
Цитоплазматик
ирсийланишнинг
айрим
ҳолларида
бундай
ирсийланишларнинг организм ҳужайрасига ташқаридан кирган паразит
ёки симбиотик микроорганизмлар ёки вируслар билан боғлиқлиги
аниқланди. Мисолларга мурожаат этайлик.
Инфузория - туфельканинг
Paramaecium aurelia
деб аталган
турининг баъзи линиялари заҳарли парамецин деган модда ишлаб
чиқаради ва уни яшаб турган муҳит шароити - сувга тарқатади. Бу заҳар
уларнинг ўзларига таъсир кўрсатмайди, лекин шу турга мансуб бошқа
238
таъсирчан линияларни ўлдириб юборади. Шу сабабли парамецин
ажратувчи линия “қотил” линия деб аталади. “Қотил” туфелькалар
цитоплазмасида кўп сондаги катталиги 1 мкм.гача бўлган каппа-
заррачалар деб аталган заррачалар топилган. Кейинчалик бу каппа-
заррачалар майда бактериялардан ташкил топганлиги ва бу бактериялар
томонидан парамецин заҳари ишлаб чиқарилиши аниқланди. “Қотил”
инфузорияларда каппа-заррачаларнинг цитоплазмада сақланиши ва
парамецин заҳарини ишлаб чиқариши К гени билан бошқарилади, унинг
рецессив аллели – k каппа-заррачаларнинг сақланишини таъмин этмайди.
Яратилган қулай шароит туфайли, “қотил” ҳужайра билан парамецин
заҳарига чидамсиз ҳужайранинг конъюгацияланишига эришилди.
63-расмда К-k аллеллари ва каппа-зарачаларининг тарқалиши кўрса-
тилган. Бошланғич формалар гомозиготали (КК ва kk) конъюгацияланган
дурагай ҳужайра гетерозиготали (Кk) бўлган. Кейинчалик автогамия
туфайли микронуклеус етилишининг икки бўлиниши содир бўлади. Ҳосил
бўлган тўртта гаплоид ядронинг учтаси нобуд бўлади, қолган битта ядро
митотик бўлиниб иккита гаплоидли пронуклеус ҳосил қилади. Кейин бу
икки гаплоидли пронуклеус қўшилиб диплоидли гомозиготали
микронуклеуслар (KK ва kk) ҳосил қилади. Натижада 1:1 нисбатда “қотил”
ҳужайра (KK) ва парамецияга чидамсиз (kk) ҳужайра ҳосил бўлади. Каппа-
заррачаларнинг тарқалиши ота-она ҳужайраларининг конъюгацияларининг
қанча вақт давом этганлигига боғлиқ бўлади. Агарда конъюгация қисқа
вақтли бўлган бўлса ва алмашиниш ядролар билангина чекланган бўлса,
цитоплазмалар билан алмашинишга улгурмаган бўлинса, у ҳолда каппа-
заррачалар чидамсиз ҳужайрага ўтмаган ва фақат бошланғич ота-она
ҳужайрада қолади. Агарда конъюгация етарли узоқ вақт давом этган бўлса,
у ҳолда конъюгацияда қатнашган чидамсиз ҳужайра нафақат доминант К
аллелини олиб гетерозигота бўлади (Kk), балки каппа-заррачалари
цитоплазмага ҳам эга бўлади. Кейинги бўлинишда бундай ҳужайра
“қотил” клонларни беради. Каппа-заррачалар К аллели бўлган
цитоплазмали инфузорияда кўпаяди. Агарда каппа-заррачалар чидамсиз
ҳужайра (kk) цитоплазмасига тушиб қолса, улар кўпаймайдилар,
пировардида
йўқ
бўлиб
кетадилар.
Каппа-заррачалар
ҳужайра
симбионтлари деб таҳмин қилинади.
Дрозофила пашшалари айрим турларининг табиий популяцияларида
урғочи пашшалар қандай эркак пашша билан чатишмасин урғочи жинсли
авлодлар берадилар. Бу хосса авлоддан-авлодга онадан қиз пашшаларга
берилиб келинган. Бунинг сабаби кейинчалик аниқланган бўлиб, урғочи
пашшаларнинг кўп сондаги майда спирохеталар билан зарарланганлиги
бўлиб чиқди. Спирохеталар урғочи пашшалар қўйган тухумлар ичига
кирадилар, бўлғуси эркак жинсли эмбрионларни нобуд қиладилар, урғочи
жинсли эмбрион спирохеталар билан зарарланган бўлсалар-да нормал
ривожланган индивид беради.
239
Do'stlaringiz bilan baham: |