Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Демак учинчиси истисно қонун



Download 0,78 Mb.
bet24/51
Sana08.02.2023
Hajmi0,78 Mb.
#909248
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
portal.guldu.uz-Мантиқ

Демак учинчиси истисно қонуни:
1. Икки зид якка мулоҳазаларга нисбатан.
2. Умумий тасдиқ ва жуъзий инкор мулоҳазаларга нисбатан.
3. Умумий инкор ва жуъзий тасдиқ мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади.
Учинчиси истисно қонунида ҳам нозидлик қонунидаги каби вақт муносабат, объект айнанлигига риоя этиш шарт акс ҳолда бу қонун ўз кучини йўқотади. Фикрнинг изчиллигига зарар етади ва мантиқсизликка йўл қўйилади. Бу қонун бошқа мантиқий қонунлар сингари зиддиятли мулоҳазаларнинг чин ёки хатолигини аниқлаб беролмайди. Бунинг учун воқеа ҳодисаларни, уларнинг ривожланиш қонуниятларини билиш талаб қилинади. Инсон ўз билимларига асосланиб зид мулоҳазалардан қай бири чин ёки хато эканлигини аниқлайди. Бу қонун ўзаро зид мулоҳазалар бир вақтда чин бўлмаслигини тасдиқлайди. Яна бу қонун муҳокама юритишда тўғри хулоса чиқариш учун муҳим бўлиб ўзаро зид қарашларни аралаштириб юборишга йўл қўймайди.
Тўғри фикрлашга хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири исботлилик, ишончлиликдир. Яъни баён қилинган фикрнинг чинлиги аввалдан маълум бўлган тасдиқланган бошқа бир фикр мулоҳаза билан таққосланади. Тафаккурнинг бу хусусияти етарли асос қонуни орқали ифодаланади.
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи бўлиб немис файласуфи ва математиги Г. Лейбниц таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. Ҳар бир буюм ва ҳодисанинг асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак. Етарли асос қонуннинг бу талаби қуйидаги формула орқали ифодаланади. «Агар В мавжуд бўлса унинг асоси сифатида А ҳам мавжуд».
Етарли асос қонунида тўғри тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлган фикрнинг изчиллик билан муайян тартибда боғланиб келиш хусусияти ифодаланади. Бу қонун юқорида кўриб ўтилган қонунлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда амал қилади.
Фикрлаш жараёнида берилган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулоҳазалар мантиқий асос деб, берилган мулоҳазанинг ўзи эса мантиқий натижа деб юритилади.
Мантиқий асос билан объектив ҳақиқий реал асосни аралаштириб юбориш мумкин эмас. Асос ва натижа орасидан мантиқий боғликликни сабаб ва оқибат алоқадорлигидан фарқлаш зарур. Масалан, «Бу киши бемор» деган мулоҳазани «У шифохонада даволанаяпти» деган фикр билан асослаш мумкин. Аслида шифохонада даволаниш дастлабки мулоҳазанинг сабаби эмас балки, оқибатидир. Кўриниб турибдики, мантиқий асос ҳамма вақт ҳам ҳодисанинг сабаби билан мос келмайди.
Инсоннинг шахсий тажрибаси макон ва замонда чегараланган бўлиб, сезгилари берган маълумот эса ҳамма вақт ҳам тўғри бўлмайди. Шунга қармасдан, мулоҳазаларни эмпирик асослашни аҳамияти катта, чунки билим жонли, ҳиссий мушоҳададан, бевосита кузатишдан бошланади. Ҳиссий тажриба инсонни ташқи олам билан боғлаб туради. Назарий билим эса эмпирик базиснинг устқурмаси хисобланади. Умумий чин мулоҳазалар сифатида фанларни қонун-қоидларидан, тушунчаларнинг таърифларидан, шунингдек аксиомалардан фойдаланилади. Буларнинг барчаси назарий асослашнинг рационал ёки демонстратив усуллари бўлиб, улар умуммиллий аҳамиятга эга бўлган исботлаш методларининг асосини ташкил этади.
Шунингдек, асослашни субъектив ҳарактерда бўлган ва бевосита тажриба натижаларига ёки назарий фикр юритишга тааллуқли бўлмаган усуллари мавжуддир. Интуицияга, эътиқодга, авторитетларга ва урф-одатларга асосланиш шундай усуллар жумласига киради. Бу усуллардан кўпроқ кундалик онг даражасида фойдаланилади.
Интуиция ҳеч қандай муҳокама ва исботларсиз тўғридан-тўғри ҳақиқатга эришиш қобилиятини ифодалайди. Интуиция лотинча – «intutio» сўзидан олинган бўлиб, «диққат билан тикилиб қарайман» деган маънони билдиради. Интуиция ҳақиқатни аниқлашда етарли асос ҳисоблансада лекин бу ҳақиқатга бошқаларни ишонтириш учун етарли ҳисобланмайди.
Эътиқод кишининг ишончини қозонган ва шунинг учун унинг фаолиятида, ҳатти-ҳаракатларини белгилаб берадиган унинг дастури бўлиб ҳизмат қиладиган қарашларни мажмуасидан иборат. Интуиция каби эътиқод ҳам субъектив ҳарактерда бўлиб, давр ўтиши билан ўзгариб туради. «Англаш учун эътиқод қиламан»-деган эди Авлиё Августин ва Ансельм Кантерберийскийлар (1033-1109) Француз файласуфи ва теологи Пеър Абеляр (1079-1142) ақл ва эътиқоднинг ўзаро нисбатини ҳаққоний кўрсатган ҳолда «Эътиқод қилиш учун тушунаман» дейди. Албатта эътиқод ҳақида фикр юритганда кўр-кўрона эътиқод билан тарихий ва ҳаётий тажриба натижаси бўлган, билимга асосланган эътиқодни фарқлаш зарур. Фақат илмий билимга асосланган эътиқодгина фикр ва мулоҳазаларнинг чинлигини аниқлашда етарли асос бўлади. Шунинг учун ҳам улар инсон қалбида мустаҳкам ўрнашиб қолади. И.А.Каримов «Миллий мафкура–бу халқни, миллатни ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқодидир» деганда айнан шуни назарда тутган1.
Авторитет (avtoritas ҳокимият, таъсир) деганидир. Авторитетларга асосланиш деганда эса, бирор фикр, мулоҳазанинг чинлигини асослашда обрўли, эътиборли нуфузли манбаларга мурожат қилиш тушунилади. Урф-одатларга асосланган ҳолда фикр юритиш ва ҳаракат қилиш кўпинча кишиларнинг турмуши, аҳлоқий меъёрлари ва халқ маросимлари доирасида намоён бўлади. Жамият ёки ижтимоий гуруҳ томонидан бирор шахс ёки воқеа ҳодисага нисбатан бўлган муносабат муайян урф-одатлар билан асосланади. Бунда бирор ҳатти-ҳаракатни асослаш учун «урф-одатларимизга кўра» деб фикр юритилади.
Фикр – мулоҳазаларни асослаш мураккаб мантиқий жараён бўлиб унда бир ёки ундан ортиқ ўзаро боғланган муҳокамалар системасидан фойдаланилади. Мулоҳазаларнинг чинлигини асослаш тафаккурнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб фикрларимизнинг мантиқли тартибли, ишонарли бўлишини таъминлайди.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish