Муҳокама учун саволлар:
3.1. Янги даврда мантиқ илмида қандай методлар яратилди?
3.2. Р. Декарт ва Ф. Бекон методларининг бир-биридан фарқи нимада?
3.3. Формал мантиқ терминини фалсафага ким киритган?
3.4. ХIХ-ХХ асрларда мантиқ илмида қандай йўналишлар вужудга келди?
Мавзу юзасидан мустақил иш топшириқлари:
1-топшириқ: Мантиқий фикрлар ривожида қадимги Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг тутган ўрни.
Қадимги Ҳинд мантиқшуносларининг мантиқ фанига қўшган хиссаларини тушунтириб беринг?
Қадимги юнон мутафаккирлари мантиқий таълимотларининг асосий жиҳатлари нимадан иборат?
Логика атамасини муомалага биринчи бўлиб қайси мактаб вакиллари киритган?
2-топшириқ: Ўрта асрлар ва янги давр мантиқ тараққиётига хисса қўшган мутафаккирлар.
Ўрта асрларда мантиқ фани ривожига салмоқли хисса қўшган Марказий Осиё мутафаккирларининг таълимотларини тушунтиринг?
Янги даврда индуктив ва дедуктив методларни ишлаб чиққан мутафаккирлар кимлар, ҳамда бу илмий методларнинг асосий хусусияти нимадан иборат?
ХIХ-ХХ асрларда мантиқ ривожини тушунтиринг?
Мавзу юзасидан якуний хулосалар:
Мантиқ фанининг ривожланиш босқичларини ўрганиш ҳар биримиз учун муҳим ҳисобланиб, аждодларимиз бой илмий, маданий меросидан баҳраманд бўлиш ва бугунги кунда мустақил юртимизнинг ҳар томонлама етук, баркамол фарзандларини уларнинг маънавиятини шакллантириш, ҳамда уларни ғоявий қуроллантиришга хизмат қилади.
Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар:
Қадимги Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари мантиқий таълимотини чуқурроқ таҳлил этиш.
Ўрта асрлар Марказий Осиё мутафаккирлари ва Европа мутафаккирлари мантиқий қарашларини ўрганиш ва бир-бир билан боғлиқ томонларини янада чуқурроқ таҳлил қилиш.
XIX-XX аср мантиғи туб моҳиятини тушуниб етиш.
Адабиётлар:
И.А.Каримов. “Ўзбекистон буюк келажак сари” Т.: “Ўзбекистон”, 1998 й.
И.А.Каримов. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. “Мулоқот”, 1998 й. № 5.
И.А.Каримов. “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” Т.: “Ўзбекистон”, 1999 й.
М.Хайруллаев, М.Ҳақбердиев. Мантиқ. “Ўқитувчи”, 1993 й. 3 боб.
Ўзбекистонни ижтимоий фикрлар тарихидан лавҳалар. М. Ҳайруллаев таҳрири остида Т.: 1995 й.
И. Раҳимов. Мантиқ. Т.: “Университет” 1994 й. 8-26 бетлар.
И.Раҳимов. Логикадан амалий машғулотлар билан методик тавсиялар. Т.: “Ўқитувчи” 1998 й. 1-боб.
Т.Ёқубов. Математик логика элементлари. Т.: “Ўқитувчи”, 1983 й.
М.Шарипов, Д.Файзихўжаева. Мантиқ. Т. 2001 й., 16-47 бетлар.
С. Йўлдошев ва бошқалар. Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси. Т .: “Шарқ” 2002 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |