Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,78 Mb.
bet22/51
Sana08.02.2023
Hajmi0,78 Mb.
#909248
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
portal.guldu.uz-Мантиқ

Муҳокама учун саволлар:


1.1. Тафаккур қонунлари нималарни акс эттиради?


1.2. Диалектик қонунлар ва формал мантиқ қонунларининг фарқи нимадан иборат?
1.3. Тафаккур қонунларини объективлиги ва универсаллиги нимада?


2-савол бўйича дарс мақсади. Талабаларга айният ва нозидлик қонунларини тушунтиради. Бу қонунларнинг инсон учун муҳимлигини асослаб беради.
Идентив ўқув мақсадлари:

2.1. Айният қонунини тушунтиради.


2.2. Нозидлик қонунини изоҳлаб беради.


2-асосий саволнинг баёни:

Бирор буюм ёки ҳодиса ҳақида фикр юритилганда уларга хос бўлган барча муҳим белгилар, томонлар қамраб олинади. Предмет ҳақидаги фикр неча марта ва қандай ҳолатларда такрорланишига қарамасдан доимий ўзгармас ва қатъий мазмунга эга бўлади. Тафаккурга хос бўлган бу аниқлик хусусияти айният қонунининг моҳиятини ташкил этади.


Айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни вақтда ўз-ўзига тенгдир Бу қонун формал мантиқда «А-А дир» формуласи орқали ифодаланади.
Айният қонунининг асосий талаби қуйидагича; Фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. Бу мантиқий тафаккурнинг муҳим шартларидан биридир. Фикрлаш жараёнида бу қонунни билиб ёки билмасдан, бузиш ҳолатлари учрайди. Баъзан бу ҳолат бир фикрнинг тилда турли хил ифодаланиши билан боғлиқ бўлади. Масалан, «Диалетика қонунлари» ва «Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг умумий қонунлари» тушунчалари шаклига кўра турлича бўлсада мазмунан айнандир.
Тилда мавжуд бўлган омоним ва синоним сўзларининг қўлланиши ҳам баъзан турли фикрларнинг ўзаро айнанлаштирилишига, яъни нотўғри муҳокамага олиб келади. Масалан, фалсафий нуқтаи назардан «Сифат» тушунчаси ўзига хос мазмунга эга бўлса, бирор ҳунарманд томонидан бу тушунча, бошқа мазмунда (яроқли, фойдали) қўлланилади.
Баҳс мунозара жараёнида қандай қилиб бўлса ҳам рақибни алдаш ва ютиб чиқиш мақсадида айният қонунининг талабларини атайлаб бузувчилар софистлар деб аталади. Уларнинг таълимоти софистика дейилади.
Баъзан турли маънодан турли сўзларни моҳирлик билан ишлатиш орқали ажойиб шеърий мисралар яратилади. Шарқ адабиётида «Туюқ» номи билан маълум бўлган бу шеърий мисралар гўзаллиги, инсоннинг ўзига хос завқ бериши билан ажралиб туради. Шунингдек ўзбек халқига хос бўлган аския санъатида айният қонунлари атайлаб бузилишини, тушунчаларни ўз маъносида эмас балки, кўчма маънода қўлланилишини кузатиш мумкин.
Демак ҳаётда, амалиётда тушунчалар турли маъноларда қўлланишида ғаразли ёки беғараз, яхши ёки ёмон мақсадлар учун фойдалиш мумкинлигини кўрамиз.
Айният қонуни предмет ва ҳодисаларнинг нисбий барқарорлигини ифода этган ҳолда тафаккурнинг ривожланишини тушунчалар ва билимимизнинг ўзгариб бойиб боришини инкор этмайди. Бу қонун фикрнинг мазмуни предмет ва ҳодисаларни тўлароқ билиб боришимиз билан ўзгаришини эътироф этади ва уни ҳисобга олишни тақозо этади. Бу қонуннинг талаблари тафаккурнинг ҳар бир шаклига хос бўлиб конкрет қоидаларида аниқ ифодаланади. Тафаккурнинг тушунча, мулоҳаза(ҳукм), хулоса чиқариш шакллари улар ўртасидаги муносабатлар шу қонунга асосланган ҳолда амалга ошади.
Инсон тафаккури аниқ равшан бўлибгина қолмасдан зиддиятсиз бўлиши ҳам зарур. Зиддиятсизлик инсон тафаккурига хос бўлган энг муҳим хислатлардан биридир. Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ҳодисалар бир вақтда бир хил шароитда бирор хусусиятга ҳам эга бўлиши ҳам эга бўлмаслиги мумкин эмас. Масалан, инсон бир вақтда ва бир хил шароитда ҳам ахлоқли, ҳам ахлоқсиз бўлиши мумкин эмас. У ё ахлоқли ё ахлоқсиз бўлади. Бир вақтнинг ўзида бир предметга икки зид хусусият тааллуқли бўлмаслиги тафаккурда нозидлик қонуни сифатида шаклланиб қолган. Бу қонун фикрлаш жараёнида зиддиятга йўл қўймасликни талаб қилади ва тафаккурда зиддиятсиз изчил бўлишини таъминлайди.
Нозидлик қонуни айни бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини, хеч бўлмаганда улардан бири албатта хато бўлишини ифодалайди. Бу қонун «А ҳам В,ҳам В эмас бўла олмайди» формуласи орқали ифодаланади.
Нозидлик қонуни қарама-қарши зид мулоҳазаларга нисбатан қўлланилади. Бунда қарама-қарши мулоҳазаларнинг ҳар иккаласи ҳам бир вақтда хато бўлиши мумкин. Ўзаро зид мулоҳазалар эса бир вақтда хато бўлмайди. Улардан бири чин бўлса иккинчиси албатта хато бўлади. Масалан, «Гулистон- Сирдарё вилоятининг маркази» ва «Гулистон-Сирдарё вилоятининг маркази эмас» бу ўзаро зид мулоҳазалар улардан биринчиси чин иккинчиси хато. Ўзаро қарама-қарши бўлган «Бу олма ширин» ва «Бу олма нордон» мулоҳазаларининг икаласи бир вақтда ва бир хил нисбатда хато бўлиши мумкин. Чунки олма ширин ва нордон бўлмаслиги балки бемаза ва аччиқ бўлиши мумкин.
Баъзида икки қарама-қарши фикр айтилганда мантиқий зиддият бўлмаслиги мумкин. Бунда бир масала юзасидан баён қилинган қарама-қарши фикрлар турли вақтда ва турли нисбатда айтилган бўлади. Масалан, «Талаба А мантиқ фанидан имтиҳон топширмади» ва «Талаба А мантиқ фанидан имтихон топширди». Бу зид мулоҳазалар турли вақтга нисбатан чин бўлади, яъни улар ўртасида зиддият бўлмайди.
Демак фикрлаш жараёнида вақт, муносабат ва объект бирлигининг сақланиши нозидлик қонунининг амал қилиши учун зарурий шарт-шароит ҳисобланади. Нозидлик қонуни тўғри фикр юритиш жараёнида амал қилади.
Мантиқ илми умуман ҳар қандай зид мулоҳазаларни таъқиқламайди, балки бир масала юзасидан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид, қарама-қарши мулоҳазаларни баён қилиш мумкин эмаслигини таъкидлайди.
Нозидлик қонунини билиш ва унга амал қилиш рақибнинг суҳбатдошнинг фикрларидаги мантиқсизликни аниқлаш илмий таҳлилни изчил ва чуқур мантиқий асосда олиб бориш имконини беради.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish