Муҳокама учун саволар:
2.1. Айният қонунидан келиб чиққадиган асосий талаб нималардан иборат.
Нозидлик қонунининг моҳияти нимада.
3-савол бўйича дарс мақсади: Учинчи истисно ва етарли асос қонунини мисолар орқали тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
3.1. Учинчиси истисно қонунини таърифлаб, уни асослаб беради.
3.2. Етарли асос қонуннинг аҳамиятини мисоллар орқали тушунтиради.
3-асосий саволнинг баёни:
Учинчиси истисно қонуни нозидлик қонунининг мантиқий давоми бўлиб, фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато учинчисига ўрин йўқ эканлигини ифодалайди.Бу қонун «А В ёки В эмасдир» формуласи орқали ифодаланади.
Учинчиси истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. Агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса икки зид белгилардан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда учунчиси истисно қонуни амал қилмайди. Масалан, Талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олди. Талаба имтиҳонда «икки» баҳо олди. Бу мулоҳазалар муносабатида нозидлик қонуни амал қилади. Чунки бу мулоҳазаларнинг ҳар иккиси ҳам хато бўлиши талаба имтиҳонда «ўрта» ёки «яхши» баҳо олиши мумкин. Агар талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олди ва талаба имтиҳонда «аъло» баҳо олмади, мулоҳазаларни таҳлил қилсак бири чин бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқ эканлиги маълум бўлади. Чунки, «яхши», «ўрта», «икки» баҳолар «аъло» баҳо эмас.
Учинчиси истисно қонуни қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:
Алоҳида олинган якка буюмга нисбатан бир хил вақт ва муносабат доирасида ўзаро зид фикр билдирилганда.
Масалан: Тошкент -Ўзбекистоннинг пойтахти.
Тошкент -Ўзбекистоннинг пойтахти эмас.
Бу мулоҳазалар биргаликда чин ҳам хато ҳам бўла олмайдилар. Улардан бири чин, иккинчиси хато учинчи мулоҳазага ўрин йўқ. Учинчиси истисно қонуни ўзаро зид умумий мулоҳазалар доирасида амал қилмайди. Чунки умумий мулоҳазаларда буюмлар синфига ва шу синфга мансуб ҳар бир буюмга нисбатан фикр билдирилади.
Масалан: Ҳамма файласуфлар нотиқдир.
Ҳеч бир файласуф нотиқ эмас.
Бу мулоҳазалардан бирининг хатолигидан иккинчисининг чинлиги ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Бундай ҳолатда «Баъзи файласуфлар нотиқдир» деган учинчи бир мулоҳаза чин ҳисобланади.
Сон ва сифатига кўра ўзаро зид мулоҳазалар баён қилинганда, буюм ва ҳодисаларининг синфи ҳақида тасдиқлаб баён қилинган мулоҳаза билан шу синф буюм ва ҳодисаларининг бир қисми ҳақида инкор этиб баён қилинган мулоҳазалардан бири чин, иккинчиси хато, учинчига ўрин бўлмайди.
Масалан: Ҳамма файласуф табиатшуносдир
Баъзи файласуфлар табиатшунос эмас
Бу икки мулоҳаза бир вақтда чин ҳам, ҳато ҳам бўла олмайди. Улардан бири (Баъза файласуфлар табиатшунос эмас) албатта чин, иккинчиси хато, учинчи мулоҳазага ўрин йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |