Глоссарий
А В ёки В эмасдир - истисно қонуни формуласи (фикрнинг тўлиқ мазмунини қамраб олиб баён қилинган икки зид фикрдан бири чин, бошқаси хато, учинчисига ўрин йўқлигини ифодалайди).
А ҳам В, ҳам В эмас бўла олмйди - нозидлик қонуни формуласи (предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган икки қарама-қарши ёки зид фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлмаслигини ифодалайди).
А-А дир - айният қонуни формуласи (предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикрайни бир муҳокама доирасида айнибир вақтда ўз-ўзига тенгдир).
Агар В мавжуд бўлса унинг асоси сифатида А ҳам мавжуд - етарли асос қонуни формуласи (буюм ва ҳодисаларнинг асосий бўлгани каби унинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши лозим).
Аналогия (мослик) - бир хусусий ҳолатдан бошқа хусусий ҳолатга ўтиш.
А - умумий тасдиқ ҳукм белгиси.
Баъзи S - P - жузъий тасдиқ ҳукм формуласи.
Баъзи S - P эмас - жузъий инкор ҳукм формуласи.
Гипотеза - ўрганилаётган ҳодисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги билим шакли.
Дедуктив хулоса чиқариш - умумий билимдан жузъий билимга ўтиш.
Диалектик мантиқ
- тафаккурни мазмуни, шакли ва тараққиёти бирлигида ўрганувчи фан.
Е - умумий инкор ҳукм белгиси.
Индукция - якка мисоллар асосида умумий тушунчалар ҳосил қилиш.
Логика - грекча “logos” сўзидан келиб чиққан бўлиб “фикр”, “ақл”, “сўз”, “таълимот” маъноларини англатади.
Мантиқ - тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан.
Математик мантиқ - тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этувчи фан.
Муаммо - жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган савол.
Мураккаб ҳукм - таркибида икки ёки ундан ортиқ мулоҳазаларни ифода этган ҳукм.
Назария - маълум бир соҳага
оид тушунча, қонун ва
гипотезаларни системага солиб, у ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қиладиган, янги фундаментал умумлашмалар яратишга олиб келадиган ишончли билим шакли.
Норма (меъёрий қоида) - амалга оширилиши зарур бўлган ёки истисно қилинадиган ҳатти ҳаракатлар.
О - жузъий инкор ҳукм белгиси.
Оддий ҳукм - таркибида фақат бир мулоҳазани ифода этган ҳукм.
Тафаккур - арабча сўз бўлиб маъноси бўйича ақлий билиш сўзининг синоними.
Тушунча - предмет ва ҳодисаларнинг умумий муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли.
Формал мантиқ - тўғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан.
Ҳамма S – P – умумий тасдиқ ҳукм формуласи.
Ҳамма S – P эмас – умумий инкор ҳукм формуласи.
Ҳукм (мулоҳаза) -
предметга маълум бир хоссанинг, муносабатнинг хослиги ёки хос эмаслигини англатувчи тафаккур шакли.
Хулоса чиқариш – бир ва ундан ортиқ чин мулоҳазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат тафаккур шакли.
S – субъект (мантиқий эга).
P – предикат (мантиқий кесим).
- – мантиқий боғлама.
I – жузъий тасдиқ ҳукм белгиси.