Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,78 Mb.
bet16/51
Sana08.02.2023
Hajmi0,78 Mb.
#909248
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
portal.guldu.uz-Мантиқ

Муҳокама учун саволлар:


1.1. Қадимги Ҳинд мантиқшуносларининг мантиқ илмига қўшган хиссаларини


тушунтиринг?
1.2. Логика терминини қайси мактаб вакиллари биринчи бўлиб қўллашган?
1.3. Қадимги Грек мутафаккирлари мантиқий таълимотларининг асосий хусусиятларини
санаб ўтинг?


2-савол бўйича дарс мақсади:
Талабаларга мантиқ фанини ўрта асрларда Шарқ давлатларида хусусан Марказий Осиёдаги рифвожланишини тушунтириш.


Идентив ўқув мақсадлари:

2.1. Форобийнинг мантиқий қарашларини тушунтиради.


2.2. Ибн Сино ва Берунийнинг мантиқий қарашларининг аҳамиятини тушунтиради.


2-асосий саволнинг баёни:

Ўрта асрларда мантиқ масалаларини кенг ва изчил тадқиқ этган мутафаккир ал – Форобий (873-950) ҳисобланади. У Сирдарё бўйидаги Ўтрор шаҳрида туғилган. У Қадимги Юнон ва Ҳинд фалсафасини чуқур ўрганган. Илмнинг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асарлар ёзган. Форобий асарларининг катта қисми фалсафа ва мантиққа оиддир. Форобийда мантиқий билимлар системаси «Мақулот» (категория), «Ибора» (ҳукм), Қиёс (силлогизм), Бурхон (исботлаш, иккинчи аналитика), Жадал (диалектика), Сафсата (Софистик раддия), Хитоба (Риторика), Шеър (поэтика) асарларини ўз ичига олади.


Мутафаккирнинг таъкидлашича, мантиқ санъати интелектнинг мукаммаллашувига олиб келувчи ва инсонни ҳақиқат тамон йўналтирувчи қонунларнинг мажмуасини ўрганади. Бу қонунлар инсонларнинг билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. Инсон бу қоидалар ёрдамида билимларини текшириб уларнинг чин ёки хатолигини аниқлаш имконига эга бўлади.
Форобий фикрича, силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри ҳақиқатга олиб келувчи усул бўлиб, илм-фан, фалсафа шуларга асосланади. Форобий асосий мантиқий шакллар бўлган тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари хулоса чиқариш, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини чуқур таҳлил қилиб, улар тўғрисида изчил таълимот яратди. У тўғри тафаккурлашнинг асосий принциплари айнанлик, ҳукмларнинг ўзаро зид бўлмаслиги, изчиллиги ҳар қандай хулосанинг етарлича асосланганлиги каби муҳим мантиқий масалаларни ҳар томонлама ишлаб чиқди.
Унинг таълимоти мантиқ илми ривожига катта таъсир кўрсатди. Хусусан IX-X асрларда ал-Ҳоразмий, Яҳъё ибн Али Абу Сулаймон, Абу Хайян кабилар Форобийнинг мантиқ соҳасидаги ғояларини давом эттирдилар.
Абу Али Ибн Сино ҳам Форобий мантиқий ғояларининг давомчиси бўлиб турли илм соҳаларига оид 400 дан ортиқ асарлар ёзган. Ибн Сино (980-1037) Буҳоро яқинидаги Афшона қишлоғида туғилган. Унинг асарларининг 150 дан ортиғи фалсафа ва мантиқ илмига бағишланган. Ибн Синонинг мантиқ фанининг барча масалаларини ўз ичига олган асари «Китоб аш шифодир», «Китоб аш-шифо» мантиққа оид қисми 9 бўлакдан иборат бўлиб номланиши Форобийники кабидир. Унинг «Ишорат ва танбиҳот», «Ан-нажот», «Донишнома» асарларида ҳам фалсафа ва мантиққа оид масалалар баён этилади. Ибн Сино мантиқ фанини маълум билимлардан номаълум билимларни келтириб чиқариш, уларни бир-биридан фарқ қилиш, чин ва ҳато билимлар, уларнинг турларини ўрганувчи фан ёки назарий санъатдир, - деб таърифлайди. Ибн Сино фалсафа, билиш назарияси ва мантиқ муаммоларини аралаштириб юбормайди, уларни алоҳида-алоҳида баён қилади. Бу жиҳатдан Ибн Синонинг мантиқ фани Арастуникига кўра жуда янги маълумотларни беради. Мантиқий масалалалрни ўрганишда турли белги (символ)лардан фойдаланиш унинг ютуғи ҳисобланади.
Унинг мантиқ илмида тафакккур шакллари бўлган тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш, уларнинг тузулиши, турлари, шунингдек исботлаш масалалари кенг ва ҳар томонлама таҳлил этилади.
Яна бир Ўрта Осиёлик мутафаккир Абу Райҳон Беруний бўлиб, мантиққа оид асарлар ёзмаган бўлса ҳам, унинг қонун қоидаларидан кенг фойдаланган. Мисол учун илмий методнинг асосий принциплари унинг «Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида кўрсатиб ўтилган. Бу қуйидагилардан иборат.

  • Ақлни бекорчи фикрлардан тозалаш.

- Тажрибага асосланиш.
- Билишни, аввало, предметни ташкил этувчи элементлардан бошлаш.
- Ҳиссий билишга асосланган дедукциядан фойдаланиш.
- Мантиқий фикрлаш; анализ қилиш ва умумлаштириш.
- Кузатиш, таққослаш, қиёслаш орқали ҳақиқатни аниқлаш.
- Маълум нарсалардан номаълум бўлганлигига яқиндагисидан узоқдагисига қараб фикр
юритиш.
- Узоқ ўтмишни билиш учун предметнинг, ҳодисанинг тарихи ва у ҳақда бошқаларнинг
берган маълумотларини ўрганиш.
Айтиш мумкинки Беруний, Р.Декарт ва Ф.Беконлардан аввалроқ илмий билиш методининг зарурлигини таъкидлаган ва унинг асосий қоидаларини принципларини ишлаб чиққан. Мантиқ илмининг кейинги ривожи айниқса Европа давлатларида яққол кўзга ташланади. Европада уйғониш, янги ва энг янги давр мутафаккирлари мантиқ илмига самарали ҳиссаларини қўшганлар.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish