Электрокимёвий емирилишда ҳимояланиш усуллари. Ер ости пўлат қувурларини электрокимиёвий емирилишдан ҳимояланишнинг қуйидаги асосий иккита усули мавжуд. Биринчиси-пассив ҳимояланиш, яъни метал қувурларни атрофда ўраб турган тупроқ таъсиридан ҳимоялаш. Иккинчиси-илғор ҳимояланиш. Бу қувурларни ер остидаги турли хил дайди токлар таъсиридан емирилишдан ҳимоялаш. Электрли ҳимояланишга дренажли, катодли ва протекторли ҳимояланишлар киради.
Электродренажли ҳимояланиш-усулдаги ҳимояланишда ер ости қувурларига келиб тушадиган дайди токлар ўз манбасига қайтарилади.
Қувурнинг юзаси бўйича занглаш нотекис тақсимланади. Кўпгина ҳолларда қувур ер остида ётқизилганда, дайди токларни ўтказувчи қурилмага ҳам айланиб қолади. Бундай ҳолатда дайди ток қувур орқали тупроққа ўтади ва бу майдонга катодли майдон деб айтилади. Дайди токлар қувурга айнан катод майдони орқали келиб тушади. Анодли майдонда эса дайди токлар қувурни тарк этиб, темирнинг эриш ҳолати пайдо бўлади.
Тупроқ таъсирида қувурнинг емирилиш хавфи, тупроқнинг занглашга таъсир даражасига боғлиқдир. Дайди токлар таъсирида қувурнинг емирилиш хавфи, милливольтметр ёрдамида ўлчаниладиган қувурдаги потенциал ток кучи қиймати орқали аниқланади.
Электр дренажли ҳимояланиш бу усулдаги ҳимояланишда ер ости қувурларига келиб уриладиган дайди токлар ўз манбасига қайтарилади, яъни ер ости қувурлари билан махсус ўрнатилган дренажли манфий қийматли подстанция қурилмаси орасида электрли боғланиш ҳосил қилинади.
Электродренажли ҳимояланишда дренажли токнинг минимал (кам) қиймати ҳосил қилинади. Электродренажнинг тўғри кўринишли, полярлашган ва юқори талабли электродренажли кўринишларда бўлади.
Тўғри дренажлида икки томонлама ток ўтказувчанлик бўлиб, яъни ток оқими ер ости қувур орқали ток манбасига ва тескари йўналишда бўлади. Бундай кўринишли электродренажлар камдан-кам ҳолатларда ишлатилади. Масалан: ток оқими темир йўл рельси тармоғи орқали, ҳимояланаётган қувурга келиб тушиши мумкин бўлмаган ҳолатларда.
Тўғри электродренажли қурилмалар саноатда ишлаб чиқарилмайди, керак бўлган ҳолда газ қувурларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ўзлари тайёр қисмларни олиб монтаж қилиб ўрнатадилар.
Полярлашган дренажлар ток оқимининг қувурдан дренаж таъсири орқали таъминлаш учун хизмат қилади. Темир йўл рельсида мусбат потенциал пайдо бўлганда, полярлашган дренажлар автоматик равишда ўчирилади. Бу қурилмалар агарда ҳимоя қилинаётган қувурнинг потенциал релс тармоғига ва ерга нисбатан мусбат бўлганда, ёки қувурлардаги потенциаллар фарқи-рельсларникидан, ерникидан катта бўлганда, полярлашган дренажлар тузилиши соддалиги ва қўшимча истеъмол манбалари йўқлиги сабабли улардан фойдаланиш жуда қулайдир.
Ҳозирги пайтда полярлашган дренажларнинг (ПД) қуйидаги серияларидан фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |