Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


КИРИШ. Газ саноатининг ривожланиши ва тармоқлари олдида турган вазифалари



Download 1,49 Mb.
bet2/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

1. КИРИШ. Газ саноатининг ривожланиши ва тармоқлари олдида турган вазифалари.
Режа:
1. Газ саноатининг ривожланиш тарихи
2. Газнииг пайдо бўлиши ва унинг қазиб олиниши

Ёнувчи газлар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар қадимий ёдгорликлар ва тарихий қўлёзмаларда учрайди. Қадимий юнон тарихчиси Херодот эрамиздан бир ярим минг йил илгари Кичик Осиё ҳудудида жойлашган Ҳимар тоғларида «ўчмас оловлар» бўлганлиги тўғрисида маълумотлар ёзиб қолдирган. Ҳозирги Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Ҳиндистон давлатлари ҳудудларида қадимдан ёнувчи газларнинг манбалари бўлганлиги этироф этилган ва кенг ҳудудларда алангаларнинг пайдо бўлганлиги, бу халқларини оловга сиғинишига олиб келган.


Ҳозиргача ҳам Апшерон ярим оролидаги Сураханахда, Ҳиндистон республикаси Панжоб вилоятида «оловга сиғиниш» ибодатхоналари сақланиб қолган.
Ёнувчи газларнинг амалда кенг миқёсда ишлатилиши аср охири, XIX аср бошларига тўғри келади. Айниқса асрнинг иккинчи ярмида немис химиги Роберт Бунзен (1811-1899й.) томонидан (1850 йил) газ горелкасининг ихтиро қилинганлиги, газдан фойдаланиш миқдорининг тезлик билан кўпайишига олиб келди. Дастлабки пайтларда ёнувчи газдан йирик шаҳарларда кўчаларни ёритиш учун фойдаланилади.
Ҳозирги пайтда газ ёқилғиси аҳолининг кундалик турмушида, коммунал-маиший корхоналар ва саноат корхоналарида кенг миқёсда ишлатилмоқда.
Газ ёқилғисини ҳеч бир муболағасиз ноёб ёқилғи деб айтиш ҳам мумкин. Сабаб бошқа турдаги ёқилғиларга нисбатан газ бир қанча қулайликларга эга; уни истеъмолчиларга узоқ масофаларга ҳам етказиб бериш осон, газ ёқилғиси ёрдамида ишлайдиган ускуналарни ишга тушириш қулай. Газ горелкалари конструктив тузилишига қараб, турли хил талабларга жавоб беради, ёнув жараёнини автоматлаштириш мумкин ва ҳ. к.
Бизга маълумки, мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги (МДҲ) давлатлар жаҳон мамлакатлари орасида газ қазиб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 1950 йилда умумий ёқилғи тенглигининг 2,3% газ ёқилғисига тўғри келган бўлса, 1983 йилда 2,7%, 1990 йилда эса қарийиб 33% ташкил этган. Илмий изланишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатаяпдики дунё энергияси таъминоти яқин келажақдаги 30-50 йил ичида асосан органик ёқилғилар (табиий газ, тошкўмир ва нефть маҳсулотлари) ҳисобидан таъминланади.
Ўзбекистон Республикасида табиий газни қазиб чиқариш ва ундан фойдаланиш ўтган асрнинг 50-йилларнинг охири 60-йиллардан бошланди.
60-йиллар бошида собиқ Иттифоқнинг қарийиб 40% табиий газ ёқилғиси Ўзбекистон ҳудудидан олинган. Ўша йилларда Ўзбекистон Республикаси шаҳар, қишлоқларини табиий газ билан таъминлаш режаси тўлиғича амалга ошмади. Республика ҳудудидан қазиб олинган газ асосан Россиянинг марказий саноат районларини (Ўрал саноат районини, Екатеренбург, Челябинск, Магнитагорск ва бошқа шаҳарларни) газ билан таъминлаш учун етказиб берилди. Бу эса Россиянинг минг-минглаб гектар ўрмонларини ёнилғи сифатида кесилишдан сақлади ва экологик аҳволни яхшилаш имконини берди. Сифатли газ ёқилғиси ҳисобидан ҳарбий саноат комплексларининг ишлаб чиқариш қувватини тезкорлик билан ошишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун қолдирилган табиий газнинг асосий қисми эса, саноат корхоналарини таъминлаш учун ишлатилди. Газ заҳираларидан марказнинг ҳукмронлиги асосида фойдаланиш оқибатида Республика аҳолисини газ билан таъминланишида социал муаммолар келтириб чиқарди. Бу муаммоларни тўғри ва тезкорлик билан ҳал қилиш учун 1990 йилга келиб Республика ҳукумати томонидан аҳолини табиий газ, тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг мукаммал лойиҳаси ишлаб чиқилди ва собитқадамлик билан амалга оширила бошланди.



Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish