Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


Газ таъминоти тармоқлари учуи ишлатиладиган газ қувурлари, бошқарув арматуралари ва ускуналари



Download 1,49 Mb.
bet9/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

4.2. Газ таъминоти тармоқлари учуи ишлатиладиган газ қувурлари, бошқарув арматуралари ва ускуналари
Газ қувурлари: Газ таъминоти системаларида газ қувурлари учун асосан пўлатдан тайёрланган қувурлар ишлатилади. Баъзи бир ҳолларда пластмассали ва асбестцементли, чўян қувурлар ҳам ишлатилиши мумкин. Пўлатдан тайёрланган газ қувурлари бир қанча қулайликларга эга яъни: юқори мустаҳкамликга эга, эгилувчан ва яхши пайвандланади, турли хил кўринишли формада қайрилиш хусусиятига эга. Шу билан биргаликда қуйидаги камчиликларга ҳам эга, яъни: занглашга мойил, катта қийматдаги ҳарорат кенгайишига эга ва баҳо қиймати юқори.
Пўлат қувурлар тайёрланиш усулларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: чоксиз ва тўғри чокли; чоксиз қувурларнинг диаметри 100-150ммгача бўлиб, совуқ прокатли усулида тайёрланади. Катта диаметрли қувурлар диаметри 426ммгача бўлганлари чокли кўринишда бўлиб, иссиқ прокатли усулда тайёрланади. Тўғри чокли пайвандланувчи йирик диаметрли (қувурнинг диаметри 426ммдан катта бўлган) қувурлар қалин ўлчамли пўлат листлардан, пресслар ёрдамида қолипли кўринишга келтиришда амалга оширилади. Спирал чокли қувурлар кенглиги 1000-1500мм бўлган рулонли пўлат листлардан тайёрланиб, оралиғи пайвандловчи машиналар ёрдамида пайвандланади. Спирал чокли қувурлар, тўғри чокли қувурларга нисбатан арзон бўлиб, катга узунликдаги қувурлар тайёрланади. Ҳозирги пайтда газ таъминоти системаларида газ қувурлари учун асосан пўлатдан тайёрланган қувурлар ишлатилади, қувурлар мустаҳкам, эгилувчан ва яхши пайвандланувчи бўлиши керак.
Ташқи ер остида, ер устида ётқизилган ва ички газ қувурлари ўртача ва юқори босим учун мўлжалланган бўлса улар давлат стандарт ўлчамлари (ГОСТ)га жавоб бериши керак. Паст босимдаги газ қувурлари учун талаб этилган стандарт ўлчамлар мавжуд. Қувурлар ишлаб чиқарилган заводларда ҳар бири гидравлик синовдан ўтказилади. Қувурлар синовидан ички синов босими қуйидаги формула орқали аниқланади.

Бу ерда: Рс-синов босими, МПа: R-кучланишнинг ҳисобли қиймати, чегара барқарорлик қийматининг 85%га тенг деб қабул қилинади, МПа; δ-қувур девори қалинлигининг минимал қиймати, мм; Дич-қувурнинг ички диаметри, мм.
Газ таъминоти системалари учун ишлатиладиган газ қувурларига заводда ишлаб чиқарилганлиги ҳақида сертификат бўлиши ва сертификатда қувурнинг номинал ўлчами, пўлат маркаси синовдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар ва ҳ.к. кўрсатилган бўлиши керак.
Тармоқди газ қувурлари учун ишлатиладиган қувурнинг диаметри 50ммдан, истеъмолчиларга келаётган тармоқлар учун эса 25ммдан кам бўлмаслиги керак. Ер остида ётқизилган газ қувурлари учун қувур деворининг қалинлиги 3ммдан, ер устидан ўтказилган газ қувури деворининг қалинлиги 2ммдан кам бўлмаслиги керак.
Сув остидан ўтувчи қувур деворларининг қалинлиги, ҳисобланиш қалинлиги қийматидан 2мм ортиқча бўлиши, яъни 5ммдан кам бўлмаслиги керак. Қувурларнинг ўлчамини уларнинг ички ва ташқи диаметрлари, қувурнинг қалинлиги, узунлиги ва шартли ўтиш ўлчами характерлайди. Шартли ўтиш ўлчами Дш деганда, қувурнинг номинал ички диаметри тушинилади. Бу қийматдан кўпинча ҳисобланишга мос равишда газ арматураларини, турли хил кўринишли фасон қисмларини танлашда фойдаланилади. Қувурларнинг номинал ички диаметри яъни шартли ўтиш қиймати яхлитлаштирилган қийматда: 10; 15; 20; 25; 32; 40; 50мм ва ҳ.к. ўлчамда қабул қилинади.
Қувурларнинг массасини қуйидаги тенглама орқали аниқлаш мумкин.
G=2,47∙δ∙(Д0+δ)∙l кг (4.1)
Бу формула металлдан ясалган қувурнинг зичлиги 7850кг/м3 бўлган ҳолда тўғридир. Бу ерда: Д0-қувурнинг ички диаметри, см; δ-қувур деворининг қалинлиги, сантиметр (см) ҳисобида; l-қувур узунлиги, (м).

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish