Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


Тўйинган газ нам сақланмасининг ҳароратига боғлиқлиги



Download 1,49 Mb.
bet7/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

Тўйинган газ нам сақланмасининг ҳароратига боғлиқлиги
3.1- жадвал

Кўрсатгичлар

0°С ҳарорат

0

10

20

30

40

50

60

70

80

90

Нормал шароитда (0°С, 101.3кПА) 1м3 куруқ газдаги нам сақчанманинг микдори, гр

5

10.1

19.4

35.9

64.6

114

202

370

739

1950

Ёнувчи газлар пайдо бўлишига ва олинишига қараб табиий газлар ва сунъий газларга бўлинади.
Газнинг физикавий хусусиятлари
3.2- жадвал

Газлар

Кимёвий
формуласи

Молекуляр
массаси

Н.ф.ш.
(00 C.101,3кПа)да
молекуляр ҳажми

Н.ф.ш.
(00С,101,3 кПа)да
зичлиги кг/м3

Ҳавога нисбатан
нисбий зичлиги

Азот

N2

28,016

22.4

1,2505

0,9673

Ацеителин

С2 Н12

26.038

22,24

1,1707

0,9653

Водород

Н2

2.016

22,43

0.08999

0.0695

Cув буғи

H20

18,016

23,45

0,768

0,5941

Ҳаво (СО,сиз)

-

28,96

22.4.

1.2918

1

Олтингугурт икки оксиди

2

64,066

21,89

2,9263

2,2635

Углерод икки оксиди

СО2

44,011

22,26

1.9768

1.5291

Кислород

02

32

22,39

1,429

1,1053

Углерод оксиди

СО

28,011

22,41

1,25

0.9669

Водород сульфиди

Н2С

34,082

22,14

1.5392

1,1906

Метан

СН4

16,043

22,38

0,7168

0,5545

Этан

С2Н6

30,07

22,18

1,3566

1.049

Пропан

С3Н8

44,097

21,84

2,019

1,562

Н-бутан

С4Н10

58,124

21,5

2,703

2,091

Изобутан

С4Н10

58,124

21,78

2,668

2,064

Пентан

С5Н12

72,151

-

3,227

2,491



3.2. Суюлтирилган углеводородли газлар
Суюлтирилган углеводородли газлар (СУГ) деб атроф муҳит ҳароратида ва атмосфера босимида газ ҳолатдаги кўринишга эга бўлиб, босимнинг бир оз ошиб бориши (ҳарорат пасаймасдан) билан суюқ ҳолатга ўтадиган, углеводородлар ёки уларнинг аралашмасига айтилади.
Суюлтирилган углеводородли газларнинг асосий манбалари-газ конденсати пайдо бўлган жой ва «ҳамроҳликда» нефть маҳсулотлари билан бирга чиқувчи газлар ҳисобланади.
СУГ газларнинг асосий таркибига (компонентларига) тўйинган углеводородли газлар, очиқ тузилишга бўлган «алкан»лар киради. Уларнинг умумий химиявий формуласи қуйидаги кўринишга эга булади: С2Н2n+2.
Алканлар рангсиз модда бўлиб, нефть маҳсулотининг ҳидини тарқатади, сувда эримайди. Улар бошқа моддалар билан бирикмайди ва секинроқ реакцияга киришади. Метан (СН4) ва этан (С2Н6)лар газдир, метан -82.10С, этан эса +32,3°Сдан паст бўлганда конденсатланади.
Пропан, нормал бутан ва изобутан мўътадил шароитда газ ҳолатида бўлиб, босими бир оз оширилса, яъни босими (МПа)да 0,47 (пропан), 0,115 (бутан) ва 0,161 (изобутан) ва ҳарорати t=0°C бўлганда конденсатланиб, суюқ ҳолатга ўтади.
СУГнинг бундай хоссаси, яъни пропан-бутан аралашмаси газ таъминоти тизими учун фойдаланишда энг сифатли манба ҳисобланади. Бу газларни, айниқса истемолчиларга етказилиб берилиши ва уларнинг сақданиши суюқ ҳолатда бўлиб, улардан ёқиш учун фойдаланиш жуда қулайдир.
Ҳозирги пайтда катта миқдордаги енгил углеводородлар (этан, пропан, этилен, пропилен ва ҳ.к.) кимё саноати учун энг керакли хом ашёдир. Шунинг учун ҳам СУГлар коммунал маиший корхоналари истеъмолчиларига ишлатилишда таркибида бутан миқдорининг кўп бўлганлиги учун маъқулдир. Суюлтирилган техникавий углеводородли газлар таркибига кирувчи баъзи бир газларнинг физик-кимёвий хоссалари 3.3-жадвалда келтирилган.


Техникавий суюлтирилган углеводородли газларнинг таркибига кирувчи углеводородларнинг физик-кимёвий хоссалари
3.3. жадвал

Газлар

Кимёвий формуласи

Критик ўлчамлари

Қайнаш ҳарорати
(Р=0.1013 МПа)

Ҳарорати 0С

Босими, МПа

Зичлиги,
кг/м3 н.ф.ш

Метан

СН4

-82.6

4.64

0.7168

-162.6

Пропан

С3Н8

95.7

4

2.019

-42.1

Н-бутан

н-С4Н10

152.8

3.66

2.703

-0.5

Изобутан

и-С4Н10

134

3.45

2.668

-10.2

Н-ненган

С5Н12

197.2

3.24

3.221

+36.2

Суюлтирилган углеводородли газларнинг таркиби давлат стандарт ўлчами (ГОСТ) орқали аниқланади. Бу ўлчамларга асосан СУГнинг уч хил тури истемолчиларга ёқилги сифатида етказилиб берилади.
Биринчиси: Техникавий қишги пропан-бутан аралашмаси (ТҚПБА)
Иккинчиси: Техникавий ёзги пропан-бутан аралашмаси (ТЁПБА)
Учинчиси: Техникавий бутан (ТБ)
Углеводородли суюлтирилган газларнинг таркиби қишги ва ёзги бўлиши ташқи атмосфера ҳаво ҳарорати билан боғланган. СУГнинг балон ичидаги буғланиш жараёни унинг очиқ ҳавода ёки ер остида ўрнатилганлигига ҳам боғлиқ. Қиш фаслида ҳарорат паст бўлганида керакли босимни сақлаш учун СУГнинг таркибида енгил компонентлар (пропан)нинг миқдори кўп бўлиши керак. Ёз фаслида эса пропаннинг миқдори кам бўлгани маъқул. Кейинги пайтларда Республикамизда СУГдан турли хил автотранспортлар учун мотор ёқилғиси сифатида кенг миқиёсда фoйдаланилмоқда. Бу эса мамлакатимиз иқтисоди учун тежамли ёқилғи бўлиши билан биргаликда, атроф-муҳитнинг транспорт воситаларидан ифлосланишининг камайишига олиб келади.


3.3. Сунъий газлар
Сунъий ёнувчи газлар ишлаб чиқариш усулига қараб икки асосий гуруҳга бўлинади:
1. Юқори ҳароратли (1000°Сгача) ва ўртача ҳароратли (600°Сгача) бўлиб, қаттиқ ёки суюқ органик ёқилғини кислородсиз қайта ишлов натижасида олинади.
2. Қаттиқ ёқилғидан қолдиқсиз ишлов бериш натижасида ажратиб олиш йўли билан ҳосил бўладиган газ.
Биринчи гуруҳга кирувчи газлар-коксли, торфли (сланцевий) газлар бўлиб, термик печларда қаттиқ ёки суюқ ёқилғини ҳавфсиз қиздириш натижасида олинади. Бундай ҳолатда, яъни ёнувчи газларни термокимёвий ажратишда, манбавий ёқилғидан ташқари кокс, тошкўмир, битум эритмаси, бензин, керосин ва ҳ.к.лардан ҳам катта миқдорда ёнувчи сунъий газлар ажралиб чиқади.
Масалан: бир тонна тошкўмирни қайта ишлаганда 300-350м3 кокисли ёнувчи газ олиш мумкин, бир тонна сланецдан эса 350-400м3 сланецли ёнувчи газ олиш мумкин. Сунъий газлар ёнганда ундан ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори Qён.паст=16000-18000кЖ/м3 ташкил этади ва унинг зичлиги р=0,45÷0,5кг/м3га тенг бўлади.
Газлаштириш, яъни суъний газ ҳосил қилиш учун ёқилғига қайта ишлов бериб, термокимёвий ажратиш усули қўлланилади. Бунинг натижасида ёқилғидан углерод, кислород, сув буғи ажралиб чиқиб, ёнувчи газлар пайдо бўлади. Газлаштиришнинг маҳсули бу ёнувчи газ, кул ва қуримдир.
Ёқилғидан ёнувчи газ ажратиб олувчи ускунага газ генератори деб айтилади, бундай усул билан олинган газларга генераторли газ деб айтилади. Сунъий газлар асосан йирик металлургия саноати мавжуд бўлган ҳудудларда, металларни эритувчи, шиша эритувчи, йирик қувватли печлар мавжуд бўлган корхоналардан кўпроқ олинади ва ишлатилади. Суъний газларнинг асосий камчиликлари, уларнинг ўта заҳарлилиги ва ажралиб чиққан иссиқлигининг паст миқдорда эканлигидир. Мамлакатимизда сунъий газ ишлаб чиқариш кейинги пайтларда тугатилган бўлиб ундан фойдаланиш тежамли эмас.
4. Газ таъминот тизимини лойихалаш
Режа:
1.Шаҳар газ таъминоти системалари
2.Газ таъминоти тармоқлари учуи ишлатиладиган газ қувурлари, бошқарув арматуралари ва ускуналари

Шаҳар газ таъминоти системаларига қўйилган асосий талаб шундан иборатки, шаҳар истеъмолчилари учун керакли бўлган газ миқдори билан таъминлаш системалари ишончли ва узлуксиз таминлаб туриши, фойдаланиш учун қулай, фойдаланиш даврида хавфсизлиги таъминланган, авария ҳолатида ҳам тезкорлик билан қайта тикланиши мумкинлиги, тежамкор бўлиш керак.


Газ таъминоти системаларини лойиҳалашда қуйидагиларни эътиборга олиш, яъни лойиҳаланаётган шаҳарнинг жойлашиши, қурилиш майдонининг зичлиги, кўча-йўлакларнинг кенглиги, турли хил муҳандислик коммуникацияси тармоқлари билан оралиқ масофалари, иқлимий ва геологик шарт-шароитлар ҳ.к. ҳисобга олиниши шарт.
Газ қувурлари фойдаланиш хизматига қараб магистрал, шаҳар ва саноат корхоналари учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Шаҳар газ қувурлари ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади:

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish