Паст босимдаги ҳалқа тасвирида газ қувурининг гидравлик ҳисоби
11.7-жадвал
Opалиқлар
|
Оралиқ
|
Газ миқдори м3/соат V
|
Йўқолаётган солиштирма босим, мм.сув.уст.
|
Оралиқ диаметри мм. d
|
Йўколаётган босим мм,сув.уст.
|
Хатолик
|
Ҳақиқий йўколаётган босим
|
Ораликда
|
Маҳаллий карш. ҳисобга олганда
|
Мм.- сув уст.
|
%
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
1-2
2-3
I
1-4
4-3
|
200
200
200
200
|
50,82
6,54
104,71 6,54
|
0.275
0.275
0,144
0.406
|
75.5x4
38x3
108x4
38x3
|
0.25
0,25
0,16
0.31
|
50
50
32
62
|
55
55
110
35,2
68 1 103.4
|
6,6
|
6
|
5
6
II
4-7
7-6
|
160
400
400
160
|
5,96
14,9
61,59
5,96
|
0.144
0.144
0.203
0144
|
42,3x3 2
57x3,0
89x3 42.3x3,2
|
0,125
0,612
0.110
0.12
|
20
48
44
19,2
|
+22 +52,8
48,4 21.2
|
5.2
|
6,9
|
1-4
4-7
III
1-8
8-7
|
200
400
400
200
|
104,71 61,59
106,44 08,7
|
0,144
0.203
0.203
|
108,4
83x3
108x4 42,3x3.2
|
0,142
0.19
0,15
0.24
|
28.4
76,0
60,0
48,0
|
+31,24 +83.6
252,8 118,8
|
3,96
|
3.4
|
1-10 10-8
IV
1-8
|
300
520
400
|
116,41 14,56
106,44
|
0,22
0,084
0,157
|
102x3
60x3
95x4
|
0,28
0,08
0,3
|
84
41,6
120
|
+92,4 +45,7
-132
|
6,1
|
4,5
|
10-8
8-9
V
10-9
|
520
300
400
|
14,56
8,4
11,2
|
0,084
0,157
0,11
|
60x3
45x3
48x3,5
|
0,08
0.15
0,21
|
41.6
45,0
84.0
|
+45,7 +49,5
-92,4
|
2.8
|
2.95
|
1-10 10-11
VI
1-2
2-11
|
300
200
200
300
|
116,41
7,82
50,82 11,73
|
0,22
0.22
0.275
0,183
|
102x3 42.3x3,2
75.5x4
48,3.5
|
0,28
0,21
0.26
0,225
|
84
42
52
67.5
|
+92,4 +46.2
-57,2
-74.25
|
7,1
|
5.2
|
Бундай абонентдан олдинги босим, максимал босимга нисбатан катта бўлади (Pам>Pмин> P0N Pмин). Алоҳида ҳолларда, яъни унчалик катта бўлмаган бинолар ГБШ га яқин жойлашганда, босимлар фарқининг ҳисобли қиймати унчалик катта бўлмайди, шунинг учун ҳам бундай босимни бир хил яъни максимал қийматга тенг деб айтиш мумкин (Рмак=Рбош). Газ ускуналаридан олдинги босимлар фарқининг ҳисобини фойдаланиш даражаси боғлиқлигига қараб, қурилмалар M'-R'-M" майдонда (12.1-расмга қаранг) қурилмалардан олдинги босимлар майдонида тармоқнинг максимал ҳисобли юкига тенг бўлади.
Максимал юкдаги босим тасвирга мос тушади.
Истеъмолчиларга газ сарфи Рбош босимни ўзгармаганда газ қувурининг пезометрик бир чизиққа, яъни М"-г" келиб қўшилади.
Бундан кўриниб турибдики, босимнинг ўзгариш майдони, истеъмолчилардаги горелкадан олдинги газнинг босими қуйидаги чегара майдонига (M"-r"-r'-М") эга бўлади, алоҳида ускуналарнинг ҳаракат кенглиги ҳисобли босимлар фарқидан фойдаланиш даражасига боғлиқдир. Биринчи ускуна учун ҳаракатланиш кенглиги (а'-а") га тенг, иккинчи б-ускуна учун бу қиймат (б'-б") га тенгдир.
Босимнинг максимал ҳаракатланиш кенглиги, босимлар фарқининг ҳисобли қийматига тенгдир. Агарда бошлангич босим ўзгартирилса, истеъмолчиларга газ сарфининг тартибига мос равишда, ускуналарнинг бир хилда барқарор ишлашини ошириш мумкин. Ҳақиқатан ҳам, юкнинг камайиши билан тармоқдан олинаётган нуқтадаги босим камайса, ускуналар ва газдан фойдаланувчи қурилмалар олдида босим кўпаймайди. Газ сарфи бўлмаганда (бошланғич ҳолатда) бошланғич босим охиригача камаяди, бу ҳолат пезометрик кўринишда битта тўғри чизиққа келиб қушилади (М-2') (12.1.-расмга қаранг).
Шундай қилиб, газдан фойдаланувчи қурилмалар тўғридан-тўғри тармоққа боғланганда газ босимининг максимал ҳаракатланиш ҳамма тармоқлар учун босимлар фарқининг ҳисобли қийматига тенг бўлади.
Газдан фойдаланувчи қурилмаларнинг кам ёки кўп миқдорда газдан фойдаланганлиги даражасининг намунал қувватига нисбатини белгилаб, қуйидагиларни ҳосил қиламиз, яъни:
Рмакс=к1·Р0 Рмин=к2·Р0 (11.1)
Бу ерда: к1 ва к2-мос равишда газнинг кам ва кўп истеъмол қилиш қийматлари; Р0-қурилма ҳисобланган газ босимининг номинал қиймати.
Газ қурилмаларининг кам ёки кўп миқдорда газдан фойдаланиш даражаси, технологик жараёнларнинг талабига ва газ горелкаси қурилмаларининг техник кўрсаткичлари орқали аниқланади. Газ қурилмалардан олдинги газнинг максимал ўзгаришдан, тармоқ учун босимлар фарқининг ҳисобли миқдори тенг бўлади.
ΔРх=Рмакс–Рмин=(к1–к2) P0; (11.2)
Бу формулада босимлар фарқининг ҳисобли қийматини аниқлашда, газ курилмаларидан олдинги наминал газ босимининг К1 ва К2 қийматлар орқали, Р0 газ босимининг ўзгариш майдонидан аниқланади. Юқоридаги тенглама тахлилидан кўриниб турибдики, босимлар фарқининг ҳисобли қийматини ошириш, газ қурилмалари олди газ босими ҳаракатининг майдони ўлчами сақланган ҳолда (K1=const, k2=const), қачонки фақатгина газ босимининг номинал миқдорини ошириш йўли билан, яъни лойиҳаланган газ ускуналари горелкаларидаги босимни кўпайтириш билан амалга ошади.
Номинал газ босими қанчалик катта бўлса, қурилмаларнинг конструкиияларига, уларнинг тайёрланиш ва жиҳозларнинг монтаж қилишга талаб ҳам жуда катта. Тармоқлардан фойдаланиш баҳоси ҳам юқори.
Номинал босимни танлашда юқорида қайд этилганларни ҳисобга олиш керак. Газ қурилмаларининг қуввати, улардаги ускуна олди газ босимига боғлиқ.
Гидравлик қаршиликлар қонуни газдан фойдаланувчи ускунатарда квадратли боғланишда деб ҳисоблаб, қуйидаги боғликликни ёзишимиз мумкин:
Р=аV2 V= (11.3)
Бу ерда: Р- қурилма (ускуна) дан олдинги газнинг босими; а-қурилманинг қаршилиги; v- қурилманинг газ сарфи қуввати; b-қурилманинг газ ўтказувчанлиги.
Қурилмадан олдинги газнинг максимал босими унинг максимал қувватига мос келади, минимал босим эса минимал қувватга мос келади. Газ қурилмасидан олдинги газнинг максимал босимини бошланғич босимга тенг деб, минимал охирги босимга тенг деб қуйидаги тенгламани ёзиш мумкин:
Рбош=Рмакс=а·V2 (11.4) Рох=Рмин=а·V2мин (11.5)
Истеъмолчиларга газ босимининг максимал микдори, тapмоқда минимал сарфланишда бўлади. Алоҳида ускуналарда максимал сарфланиш бўлиши мумкин, қачонки кўпчилик истеъмолчилар газдан фойдаланмаган ҳолда газдан фойдаланувчи абонентлар ошиб борса, газ ускуналари олдидаги газнинг босими камаяди. Истеъмолчиларга максимал газ сарфланишнинг ҳисобли тартиби деб қабул қилинади, Газ тармоқтарининг газ ўтказиш қуввати максимал юкга ҳисобланиб, бунда газдан фойдаланувчи агрегатлардан олдин номинал босим Р0 ҳосил қилинади. Бундай шарт истеъмолчиларга максимал (ф.и.к) газ сарфланиш вақтида, газ ускуналарига берилаётган газ миқдоридан фойдаланишда газ тармоқларининг газ ўтказиш қувватини мос равишда таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |