Махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника университети «нефт ва газ» факультети


Газ тақсимловчи бекатларнинг вазифалари



Download 1,49 Mb.
bet32/44
Sana14.07.2022
Hajmi1,49 Mb.
#799579
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
газ таъминоти ва газ тизимлари1

13. Газ тақсимловчи бекатларнинг вазифалари
Режа:
1. Газ қувурлари ва газ бошқарув шаҳобчалари

  1. Газ тармоқларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги

Шаҳар газ таъминоти тармоқларидан фойдаланишдан асосий мақсад истеъмолчиларни узлуксиз газ билан таъминлаш, фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш, газ тармоғида керакли бўлган газ босимини таъминлаб туриш, ўз вақтида носозлик, газ қувурлари ва курилмаларининг шикастлашганлигини аниқлаш ва бартараф этиш, қурилган газ қувурини қабул қилиш ва фойдаланишга топишришлар киради.


Газ таъминоти системаларидан фойдаланишни ташкил этиш структураси бажарилаётган ишнинг ҳажмига ва истеъмол қилинаётган газнинг миқдорига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам йирик шаҳарларда газдан фойдаланиш бошқарма ёки трестлар орқали амалга оширилса кичик шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пункларида газдан фойдаланишни ташкил этувчи туман ёки вилоят газ бошқармасига қарашли ташкилотлар ёки хўжалиги бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Газдан фойдаланишни ташкил этувчи бундай ташкилотларнинг таркибига ер ости газ қувурларидан фойдаланиш хизмати, бино ички газ жиҳозлари ва диспетчер-авария хизмати бўлинмалари киради.
Ер ости газ қувурларидан фойдаланиш хизматига тармоқланган ташқи газ қувурларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, ер ости газ қувурларини каррозиядан ҳимоялаш, янги газ қувурларини ҳаракатдаги газ қувурларига боғлаш, ГБШ ва ГБК хизмат кўрсатиш ва уларни фойдаланишга қабул қилиш, пайванд ишларини бажаришлар киради.
Бинонинг ички газ жиҳозларидан фойдаланиш хизматига, турар жой бинолари, коммунал-маиший ва саноат корхоналаридаги газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, фойдаланишга топшириш, тармокдаги газ миқдори ҳисоби; суюлтирилган углеводородли газ қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва фойдаланишга қабул қилиш;
Диспетчерлик-авария хизматига, сутка давомида газ қувурлари ва қурилмаларининг шикастланганлиги тўғрисидаги аризалар қабул қилиш, аварияга учрашнинг олдини олиш, профилактик хизматлар, тармокдаги газ босимини ва уларнинг гидравлик иш тартиби назорат қилиш; авария ва шикастланишни таҳлил этиш ва ҳисобга олиш; тармоқланган газ қувурларида бажарилув ҳужжатларини сақлаш ва ўзгартиришлар киритиш, тўлдиришлар киради.
Ҳар бир хизмат кўрсатувчи бўлинма муҳандис-техник ходимлар ва малакали ишчилар билан таъминланган ва моддий базага эга бўлиши керак.
Газ таъминоти системаларидан фойдаланиш эҳтиёткорликни талаб этади, чунки газ қувурлари ва ускуналаридан газнинг чиқиши, газ ҳаво аралашмасининг ҳосил қилиниши портлашга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, газнинг тўлиқ ёнмаслиги, чиқинди тутун газларнинг чиқиб кетишининг таъминланмаганлиги, газ ускуналари ўрнатилган биноларда ҳаво алмаштириш системаларининг етарли эмаслиги, одамларни заҳарланишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай газ таъминоти билан алоқадор бинолар иншоотларнинг лойиҳаланиши, қурилиши ва улардан фойдаланиш қатъий назоратда, меъёрий ҳужжатлар асосида «газдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари»га риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Газ таъминоти системаларига хизмат кўрсатишда асосий эътибор газнинг чиқишни ўз вақтида аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилади.
Газнинг чиқишига сабаб қуйидаги ҳолатлардир, қувурлар пайвандланган жойининг ажралуви, қувур деворларининг каррозияланиши, газ бошқарув арматураларнинг зич ёпилмаслиги, конденсата йиғувчилар (сборниклар) ва гидразатворларда қувур қисмларга бўлиниши ва ҳ.к.
Бино ички ва ер усти газ қувурларида газнинг чиқишини аниқлашда уларнинг ҳид тарқалиши совун эритмасини пайвандланган жойлар суртиш ёрдамида аниқланади. Ер ости газ қувурларида газнинг чиқиш жойини аниқлаш қийин.
Профилактик хизмат кўрсатишнинг асосида тармоқланган газ қувурларининг ҳолатини ва улар жойлаштирилган иншоотлар вақти-вақти билан газ қувурлари трассалари кўрик- текширувдан ўтказилади. Кўрик текширувда газ қувурлари қудуқларида газ индикагорлари ёрдамида газланиш ҳолати текширилади, бундан ташқари газ тармоғининг ҳар иккала томонидан 15метр масофагача бўлган ҳудудлардаги, телефон, сув, иссиқ сув тармоқлари ва бошқа қудуқлар коллекторлар, бино ер тўлалари ва ҳ.к. текширувдан ўтказилади. Агар бирор бир иншоотда газнинг чиққанлиги аниқланса, газ қувуридан 50метр масофагача бўлган иншоотлар, ер турар-жой бинолари, ертўлалари, ер ости иншоотларида газланиш ҳолати текширувдан ўтказилади ва тезлик билан шу ҳудудда авария-диспетчерлик хизматига ва газланиш бўлган бинолар, иншоотларнинг эгасига хабар етказилади.
Газ билан таъминловчи ташкилотлар тасдиқланган график асосида вақти-вақти билан газ қудуқлари ичидаги газ арматуралари текширувдан ўтказилади, конденсат йиғилувчилардан конденсат чиқариб ташланади, ер ости газ қувурларининг электр потенциатлари ўлчанади, каррозияга қарши қўйилган электр ҳимояланиш қурилмаларининг иш ҳолати, газ тармоқларининг турли ҳил оралиқларидан газнинг назорат ўлчов босими текширилиб турилади, газнинг одаризацияланиш даражаси газ тармоқларинг турли жойларидан намуна олиниб текширувдан ўтказилади.
Профилактик хизмат кўрсатишнинг фойдали ҳисобланиши, ер ости газ қувурлари вақти-вақти билан қазилиб, текширилиб турилишидир. Бундай қазиб текширишлар газ чиқиши бўлганда, ёки бўлмаганда ҳам амалга оширилади. Бунинг учун газ қувур деворлари пайвандланган жойдан 0,5метр оралиқ масофада, газ қувурининг юқори устки қисмигача чуқурлик қазилиб, қиш пайтида эса, қазиш чуқурлиги ернинг музлаш қобиғидан кам бўлмаслиги керак.
Кўчаларда ётқизилган газ қувурларнинг бир-бирига уланган жойларининг тасвири мавжуд бўлмаганда, ҳудди шундай ҳовлилар ва маҳаллаларда жойлашган газ қувурларда ҳам ҳар 2метр оралиқ масофаларда чуқурлик қазилади. Чуқурликдаги газланиш ҳолати газ индикатори ёрдамида ёки кимёвий таҳлил асосида текширилади.
Бурғулаш ёрдамида қувурлар ҳимоя қатламларининг ҳолати ва ташқи, юза ҳолати, 1,5-2метр узунлиқда тармоқланган газ қувурлар учун ҳар 1км. масофада, ҳовли ёки маҳаллалардаги газ қувури очилиб, унинг ҳолати текширилиб кўрилади.
Бурғулаб кўриш муддати аниқ шароитда, газ қувурларидан фойдаланиш вақтига, ҳимояланиш турига, каррозияланиш шароитига ҳ.к. боғлиқ ҳолатда аниқланади. Газ қувурлари аҳоли пунктларига, тупроқнинг зангланиш таъсири юқори бўлган жойларда бурғулаш текширувлари ҳар 5 йилда, зангланиш таъсири кучли бўлмаган, турар жой бинолари қурилмаган жойларда эса ҳар 10 йилда текширилиб кўрилади.
Сув остидан ётқизилган газ қувурларга профилактик хизмат кўрсатишда сув ости ғоввосларидан фойдаланилади.
Сув остида ўтказилган газ қувурларининг узунлиги 30 метрдан ортиқ бўлганда, текширув ишлари 2 йил муддат ичида, қувурнинг узунлиги 30метрдан қисқа бўлганда 5 йил муддат ичида текширувдан ўтказилади. Сув остидан ўтказилган газ қувурларинг ҳолатини текширув махсус кострукцияли аппаратлар ёрдамида амалга оширилади.
ГБШ ва ГБҚ жиҳозларининг иш ҳолати доимий равишда тўғри ишлаётганлиги текширилади, босим регуляторлари, фильтрлар ва сақлагич клапанлар бир йил муддат ичида албатга текширувдан ўтказилиши керак. Манометрлар давлат ўлчов текширилувидан ҳар йили ўтказилади ва белги қўйилади.
Турар жой бинолари, жамоа бинолари ва коммунал-маиший корхоналардаги газ ускуналарини текришувда асосий эътибор газ ускуналари боғланган жойлардан текширувдан ўтказилади. Текширув ва қурув натижалари ускуналардан фойдаланувчи қайд журналига ёзилади, тутун гази чиқувчи йулакларнинг ҳолати, акт қилиниб қайд этилади. Газ жиҳозлари ва ускуналаридан фойдаланувчи журналдаги маълумотлар асосида профилактик ва капитал таъмирлаш ишларининг графиги тузилади.
Газ қувурларида таъмирлаш ишлари. Газ қувурларида таъмирлаш ишлари қуйидаги икки гуруҳга бўлинади. Профилактик (мавсумий) ва капитал таъмирлашга .
Авария ҳолати бу асосан газнинг чиқишини тузатиш билан боғлиқдир, шунинг учун ҳам олиб бориладиган доимий ишдир. Профилактикага газ қувурларининг тамирлаш ишлари, тармоқ қурилмалари ва газ жиҳозлардаги шикастланишларни тузатиш, ер ости газ қувурларни бурғулаш ва қазиб кўриш ишларини бажариш киради. Унчалик қийин бўлмаган тузатиш созлаш, ишлари, масалан резбали ва флянцли боғланишлар орқали газнинг чиқишини тузатиш ишлари, кранларни мойлаш, турмушда ишлатиладиган газ горелкаларининг майда деталларини алмаштириш ва шунга ўхшаш ишлар, чилангар газчи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Бажарилиши қийинроқ тузатиш ишлари (қисман ёки тўлиқ шикастланган қувурларни алмаштириш, конденсата сборникларга кетувчи янги қувурларни пайвандлаш, эскисининг ўрнига, оралиқларида занглаб, чириган газ қувурларини алмаштириш, қувурлар ичида муз қоплами ёки турли хил чиқиндилар тўпланган ҳолда уларни алмаштириш, созлаш ва ҳ.к.) ишлар бригадалар томонидан камида иккита ишчи иштирокида, муҳандис-техник ходимларнинг раҳбарлигида бажариладиган ишлардир. Агарда бажарилаётган ишлар таъмирланаётган оралиқдаги газ қувурида газнинг тўлиқ тўхтатилишини талаб этилганда, таъмирлангандан сўнг, газни қайта юборишдан олдин таъмирланган оралиқ ҳаво ердамида синовдан ўтказилиши керак ва ундан сўнг газ тармоғига уланиши лозим.
Режали капитал таъмирлаш ишларини газ қувурларида бажарилишга қуйидагилар киради. Оралиқ газ қувурларининг кўп қисмини алмаштириш, занглашдан шикастланган оралиқларни алмаштириш, ораликдаги газ қувурлари бошқа диаметрли қувурга алмаштириш, шикастланган, ҳимояланишни қайта тиклашни, арматураларни таъмирлаш ва алмаштириш, газ қудуқларини таъмирлаш ёки қайта жиҳозлаш, газ қувурларини электрли ҳимояланишни таъмирлаш ёки алмаштириш, капитал таъмирланган оралиқдаги газ қувурларини мустаҳкамлиги ва зичлиги қайта синовлардан ўтказилади. Амалга оширилган ишлар актлаштирилиб, қайд этилади.
ГБШ ва ГБҚ нинг профилактик таъмирлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади. Алоҳида жиҳозларнинг қисмлари мойланади, таъмирланади ёки ишлаш ҳолатидан чиққан қисмлар алмаштирилади, қайтадан ечиб олиниб, текширувдан ўказилади. Ускуналар ва жиҳозлар таъмирлангандан сўнг текширувдан ўтади ва фойдаланиш талаби тартибига мослаштирилиб товланади. ГБШ жойлашган бинодаги ҳаводан намуна олиниб, газнинг таркиби таҳлил этилади. Газнинг чиқиши бўлганда, излаб топилади ва газ чиқиши бартараф этилади. ГБШ ва ГБҚ нинг капитал таъмирлаш ишларига қуйидагилар киради: эски жиҳозларни янгисига алмаштириш, жойлашган бинони капитал таъмирлаш, биноларда иситиш тармоқларни пайвандлаш, қайта таъмирлаш технология айланма (обвязка) қувурларни қайта тиклаш ишлари киради. ГБШ ва ГБҚларда капитал таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг технологик айланма қувурлар мустаҳкамлик ва зичлик синовларидан ўтказилади. Бажарилаган ишлар ва бажарилган ишларнинг лойиҳа чизмалари актга кўшилиб қайд этилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish