4.3. Миллий ўйинлар асосида 7‐ ёшли ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш бўйича услубий кўрсатмалар
7‐ ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлигини такомиллаштириш, шу асосда жисмоний сифатларини ривожлантириш мақсадида жисмоний тарбия тизимидаги шакллари, машғулот турлари аниқланди: 1. Ўқув ишларига (жисмоний тарбия бўйича машғулотлар) ҳафтада уч маҳал доимий ажратилган вақт мобайнида ( 7ёшли ўқувчиларга 2 соат) барча ўқувчилар билан халқ ҳаракатли ўйинлари ўтказилди. Машғулотлар давомида турли ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар ва бошқа ҳаракат билан боғлиқ бўлган машқлар ўтилди. Ўзбекистоннинг келажагини таъминловчи соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш учун бу соатлар миқдорини кўпайтириш масаласини кун тартибига қўйиш зарур деб ҳисоблаймиз . Ўқитувчининг ижодий дастурига кўра буни унинг ўзи кенгайтириши ҳам мумкинлигини тавсия этамиз 2. Кун тартибида жисмоний соғломлаштириш ишлари: а) ҳар куни 7. ёшли ўқувчилар билан 15 дақиқа давомийлигида эрталабки бадан тарбия ўтказиш; б) ҳар куни ўтказиладиган 15 дақиқалик машғулотларда халқ миллий ўйинларидан фойдаланиб, кичик машқлар ташкил қилиб бориш, иложи борича кўпроқ очиқ ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланишга эътибор қаратиш; в) жисмоний тарбия машғулотларида кўпроқ халқ миллий ўйинларидан фойдаланишга ҳаракат қилиш; 3. Ойида 1‐2 марта халқ миллий ўйинларига асосланган мусобақалар ташкил этиш: а) ўқувчиларнинг ёшига мос ҳолда танланган миллий ўйинлардан фойдаланиб, турли тадбирлар ўтказиш; б) йил давомида 2‐3 марта халқ ҳаракатли ўйинларига асосланган жисмоний тарбия байрамлари ўтказишга эътибор қаратиш; в) болалар соғлигини йил давомида мактаб ҳакими ва ҳамширалар ёрдамида тузилган дастур асосида камида икки марта ўтказиш; г) саёҳат‐олдиндан тайёрланган режа асосида мактаб атрофида жойлашган музей ва спорт иншоотларига сайрлар уюштириш. 4. Ўқувчилар ҳаракат фаолияти, мустақиллигининг давомийлиги уларнинг талабига, қизиқишига, уларнинг тавсифига боғлиқ ҳолда ва назорат остида ташкил қилиш (турли халқ ўйинларига асосланган жисмоний машқлар, эрталабки бадан тарбия). 5.Оммавий спорт ишлари: а) турли халқ миллий ҳаракатли ўйинларини ўргатиш; б) халқ ҳаракатли ўйинларига асосланган соғломлаштириш спорт тўгаракларини ташкил қилиш; в) миллий ҳаракатли ўйинларга асосланган спорт тўгаракларига жалб қилиш ва жадвал асосида уларни уюштириш; Тиббий‐педагогик назорат йилида икки марта ўтказилди. Педагогик тажрибагача олинган оғзаки савол‐жавоблар, педагогик кузатишлардан олинган маълумотлардан мактабда жисмоний машғулотларда халқ миллий ҳаракатли ўйинларини тўғри танлаб фойдаланмаслик ва шу ёшдаги ўғил ҳамда қиз болалар учун қизиқарли машғулотлар ташкил қилинмаслиги маълум бўлди. Суҳбат натижаларига кўра, 62,0 фоиз ота‐оналар жисмоний тарбия билан шуғулланмасликлари, 38,0 фоизи эса, ҳар хил даражада турли спорт турлари билан шуғулланиши намоён бўлди. Аммо шуни айтиб ўтиш керакки, камдан‐кам оилаларда ота‐оналар ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинлари билан шуғулланишади ёки бу ҳақда кам билишади. Шу боис ҳам миллий ҳаракатли ўйинларни тўплаш, нашр этиш, ота‐оналарга, мактабгача тарбия муассасаларида тарбиячиларга, мактабда эса ўқитувчиларга дастуриламал бўлиши мумкинлиги кўрсатиб берилди. Ота‐оналар болалар билан бирга жисмоний тарбияни тарбиянинг бошқа турлари билан қўшиб олиб боришга, жисмоний тарбия билан шуғулланишга ота‐оналарнинг 56 фоизи моддий томондан қийинчилик халақит беришини кўрсатган бўлса, 34 фоизи вақти етишмаслигини маълум қилишган. 38,6 фоиз ота‐оналар болаларининг халқ миллий ҳаракатли ўйинлари билан, 18,7 дан 28,8 фоизгача ота‐оналар футбол, сузиш , гимнастика, теннис, кураш турлари билан шуғулланишини хоҳлашади. 40,0 фоиздан 45, 0 фоизгача ота‐оналар мактабда болаларининг соғлом бўлиб ўсиши учун сув ҳавзаси, спорт хоналари ва уларни спорт анжомлари билан таъминлаш керак деб ўйлашса, 44,0 фоизи халқ миллий ҳаракатли ўйинларини мактабда жисмоний тарбия билан назарий жиҳатдан чуқур билимга эга жисмоний тарбия мутахассислари олиб борганда болаларнинг соғлом бўлиш даражаси ортиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Педагогик кузатишлардан олинган маълумотларга кўра, миллий халқ ҳаракатли ўйинларидан жисмоний тарбия тизимида, гимнастика, енгил атлетика , спорт ўйинларида тўлиқ фойдаланил майди. Болаларнинг жисмоний тайёргарлиги кўпгина ҳолларда назорат қилинмайди. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда педагогик тажриба ўтказилди. Педагогик тажрибадан олинган натижалар миллий халқ ўйинларидан самарали фойдаланиш туфайли ўғил ва қиз болаларнинг жисмоний ривожланганлиги ҳамда жисмоний тайёргарлиги даражаси ошганлигини кўрсатди. Тезкорликни ривожлантириш ва тарбиялашнинг асосий йўли янги хилма‐хил ҳаракат малака, кўникмаларини шакллантириб, ҳаракат малакалари заҳираси ортишини кўрсатди, ҳаракатнинг функционал имкониятларига самарали таъсир кўрсатади. Йил охирига келиб бошланғич синф ўқувчилари арғимчоқдан сакраш (30 сония)да тажриба ва назорат гуруҳлари ўғил ва қиз болаларининг натижалари статистик ишончли равишда ўсгани кузатилди. Назорат гуруҳига қараганда тажрибага олинган бошланғич синф ўқувчилари 7 ёшли ўғил болалари 4,1 мартага фарқ қилади ёки 19,4 фоизни ташкил этади. Қиз болаларда 4,8 мартага, бу эса 23,8 фоизни ташкил этади. ёшли ўғил ва қиз болаларнинг антропометрик (гавда узунлиги, ўпкасининг тириклик сиғими, вазни, ўнг ва чап панжаларининг кучи) кўрсаткичлари бўйича қуйидаги маълумотлар олинди. Тажриба ўтказилаётган мактаблардаги ўғил ва қиз болаларнинг гавда узунлиги ҳамда вазни бўйича фарқли статистик ўсишга эга бўлмаса‐да, назорат гуруҳидаги ўғил ва қиз болаларга нисбатан ўсиш тезлигининг бир мунча ўзгарганлиги кузатилди. Ўпканинг тириклик сиғими бўйича 7 ёшли қиз болаларда ҳамда 8 ёшли ўғил ва қиз болаларда ўз тенгдошларига нисбатан Р < 0,05 фарқли ўсган , Юқоридагилардан кўриниб турибдики, миллий ҳаракатли ўйинларини тўғри танлаш шунга асосланган машғулотларни қизиқарли ўтишга ёрдам берди. Ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги даражасини оширди. Шунингдек , олинган маълумотлар режалаштириш ва назоратнинг тўғри олиб борилганлигини кўрсатди. Шу билан бирга тажриба гуруҳидаги ўғил ва қиз болаларнинг саломатлиги ошди ва касал бўлиш даражаси камайди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин: халқ миллий ўйинларидан кўпроқ ва самарали фойдаланиш ўқувчилар саломатлигига ҳам таъсир қилади, уларни кенг тадбиқ этиш жисмоний маданиятни ривожлантиришга катта ёрдам беради. Тажриба‐синов мактаблари гуруҳларида ташкил қилинган турли педагогик шароитлар билан ўқувчилар жисмоний тарбия тизимини такомиллаштиришда яхши натижаларга эришилди ва қуйидагиларни мажмуа ҳолда ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлиги тасдиқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |