7 ёшли ўқувчиларнинг тажрибадан кейин бўлган жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари
№
|
Тестлар
|
Жин си
|
Тажриба
|
Назорат
|
1
|
Гавда
узунлиги (см)
|
Ў
Қ
|
120,3 ± 0,37
120,3 ± 0,42
|
119,7 ± 0,47
118,5 ± 0,38
|
2
|
Оғирлик (кг)
|
Ў
Қ
|
19,6 ± 0,27
19,3 ± 0,38
|
19,7 ± 0,39
18,2 ± 0,31
|
3
|
Ўпканинг
тириклик
сиғими(мл)
|
Ў
Қ
|
1231,6 ± 1,58
1211,0 ± 1,27
|
1150,0 ± 1,61
1142,3 ± 1,57
|
4
|
Ўнг панжа
кучи (кг)
|
Ў
Қ
|
10,7± 0,28
9,9 ± 0,32
|
9,1 ± 0,26
9,1 ± 0,27
|
5
|
Чап панжа
кучи (кг)
|
Ў
Қ
|
10,6 ± 0,31
9,7 ± 0,32
|
9,6 ± 0,22
9,2 ± 0,32
|
Шу ёшдаги тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўғил ва қиз болаларнинг оғирликлари 7 ёшли ўғил болаларда назорат гуруҳи болалар ўртасида унчалик фарқ қилмаган. Қиз болаларда эса 1,1 кг ошганлиги кузатилди. 8 ёшли ўғил болаларда оғирлик 2,3 кг.га ошган бўлса, шу ёшли қиз болаларда эса, 0,6 кгга ошган. Ўпканинг тириклик сиғими бўйича 7 ёшли ўғил ва қиз болаларнинг тажриба ва назорат гуруҳи ўқувчилари тажрибадан кейинги жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари қуйидагича: 81,6 мл.л. қизлар эса 68,7 мл.л.га ўсди. 8 ёшли ўғил ва қиз болаларнинг 84,7 мл.л.га ва 126,9 мл га ошган. 7‐8 ёшли ўғил болаларнинг ўнг ва чап панжа кучларини аниқлаганимизда қуйидаги натижани кузатдик. 2,3 кг.га ва 2,4 кг. қиз болаларда эса 1,4 кг ва 1,6 кг.га тенг.
Жисмоний ривожланишда ўпканинг тириклик сиғими тажриба гуруҳи ўқувчилари кўрсаткичларининг ўсиш тезлиги назорат гуруҳи ўқувчилари кўрсаткичларининг ўсиш тезлигига қараганда юқори, фарқли равишда яхшиланганлиги маълум бўлди. Шундай қилиб, педагогик шароитларнинг яратилиши, жисмоний машқлар мажмуасининг тўғри ташкил қилиниши миллий ҳаракатли ўйинларга асосланган жисмоний тарбия машғулотларини юқори сифатли ўтказишга имконият яратади ҳамда машғулотларни қизиқарли ўтказишга ёрдам беради. Жисмоний тарбия иш режаларининг усулий нуқтаи назардан тўғри тузилишига ёрдам беради. Юқорида қайд этилганлар асосида тўпланган маълумотлар педагогик кузатишлар ва назорат меъёр кўрсаткичларининг таҳлили бўйича маълум бўлдики, 7‐ ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиши тажриба‐синов мактабида юқори даражада, шу билан бирга уларнинг саломатлиги нисбатан юқори ва болаларнинг касалга чалиниши камайди. Жисмоний сифатларни тарбиялаш, биринчидан , мувозанатни ўлчаш жиҳатдан мураккаб ҳаракатларни ўзлаштириб олиш қобилиятини тарбиялашдан, иккинчидан, ҳаракат фаолиятини тўсатдан ўзлаштириш лозим бўлган талабларга мувофиқ равишда қайта кўриш қобилиятларини тарбиялашдан иборатдир. Масалан, болаларда чаққонликни тарбиялаш учун асосий ҳаракатлардаги халқ миллий ҳаракатли ўйинларига асосланган турли жисмоний машқлардан фойдаланилади. (буюмлар орасидан юриш ва югуриш, турли тўсиқларни енгиб, ҳалқадан ўтиш, скамейкада қаршидан келаётган бола билан тўқнашиб ажрашиш, турли предметлар устидан сакраш ва ҳ.к). 7.ёшли бошланғич синф ўқувчиларининг юқори стартдан 30 м. га югуришда кўрсатган дастлабки ва якуний натижалари 7 ёшли назорат гуруҳининг ўғил болаларига қараганда тажриба гуруҳ ўғил болалари ўз натижаларини йилнинг охирида келиб 1 сонияга яхшилашди, бу эса 13 фоизни ташкил қилиб, ишончли статистик ўсишга эришилди. Қиз болалар эса йил бошига қараганда t =1,16; Р < 0.05 1,2 сонияга ўз натижаларини яхшиладилар. Бу натижа 15 фоизни ташкил қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |