Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари


Елимланган элементлардан тайёрланган металл-ёғоч фермалар



Download 17,82 Mb.
bet48/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

9.2.Елимланган элементлардан тайёрланган металл-ёғоч фермалар


Елимланган элементлардан тайёрланган металл - ёғоч фермалар завод шароитида бажариладиган конструкциялар турига киради ва равоқ оралиги 18...30 м бўлган иморатларни ёпишда қўлланилиб, баландлиги узунлигининг 1/6 нисбатига тенг (учбурчакли, сегмент, бешбурчакли) бўлади. Юқори белбоғлари тўғри ва эгри чизиқли кўринишида бўлиб, том ёпмасидан тушаётган юкларни қабул қилиш қобилиятига эгадир. Нормага асосан, юқори белбоғ кесим юзаларининг эни 17 см ва ундан кичик қилиб танланади. Бу эса уларни яхлит элементлардан тайёрлаш имконини беради.
Кесим юзасининг баландлиги эса елимланадиган тахталар сонига мос равишда ҳисоблаш асосида аниқланади. Пастки белбоғлари металл элементлардан, кўп ҳолларда жуфт бурчак профилли элементлардан тайёрланади ва шу сабабли улар металл-ёғочфермалар деб аталади [11].
Учбурчакли фермалар асосан, қуйидаги кўринишда бўлади (9.1-расм).

9.1-расм. Панжара стерженлари чўзилишга (а) ва сиқилишга (б) ишлайдиган фермалар.
Бу турдаги фермаларда юқори белбоғининг қиялиги нисбатан катта қабул қилинади ва ясси ёки тўлқинли варақлар билан ёпиладиган биноларда қўлланилади.
Юқори белбоғлари 4 ёки 6 та тўғри чизиқли элементлардан, пастки белбоғлари эса жуфт бурчак профилли пўлат элементлардан тайёрланади.
Биринчи турдаги (а) ферманинг устунлари чўзилишга ишлаганлиги сабабли металл стерженлардан тайёрланса, иккинчисида (б) эса ёғоч элементлардан тайёрланади. Кесим юзалари эса таъсир қилаётган юкларга мос равишда ҳисоблаш асосида аниқланади.
Сегмент шаклидаги металл ёғоч фермаларрулонли том ёпмали иморатларда кенг қўлланилади ва панжаралари кўп ҳолларда уч бурчакли кўринишда бўлади. Бу турдаги фермалар юкларнинг юқори белбоғда тақсимланишига қараб энг самарадор ферма ҳисобланади.
Юқори белбоғлари 4 та бир хил узунликдаги елимланган эгри чизиқли элементлардан тайёрланади. Эгри чизиқли юқори белбоғлар учун қалинлиги 33 мм гача бўлган юпқа тахта материаллардан фойдаланилади. Чунки, бундай қалинликдаги материаллардан фойдаланиш уларни эгишни осонлаштиради. Бу эса элемент кесим юзаларида ички кучланишларни камайтириш имконини беради. Юқорида қайд қилинганидек, пастки белбоғлари жуфт бурчак профиллардан тайёрланади (9.2-расм).
Ферма юқори белбоғининг эгри чизиқлилиги сабабли уларнинг кесим юзаларида ўзгарувчан ишорали эгувчи момент пайдо бўлади. Бу ҳолат кесим юзалари ўлчамларининг камайишига ва шу асосда материал сарфини камайтириш имконини беради.

9.2-расм. Сегмент шаклидаги металл-ёғоч фермалар.
Бешбурчакли елимланган фермаларҳам 2хил кўринишда бўлиб, кичик нишабликдаги кўп равоқли иморатларни ёпишда фойдаланилади. (9.3-расм)

9.3-расм. Бешбурчакли елимланган фермалар.
Панжаралари учбурчакли кўринишига эга бўлиб, элементлар таъсир қилаётган зўриқишларнинг йўналишига қараб, елимланган ёғоч материаллардан ёки металл элементлардан тайёрланади.
Бу фермалар асосан кўп равоқли иморатларда қўлланилганлиги сабабли кам самарадор ҳисобланади.

Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish