Махматқулов турдимурод ёғоч конструкциялари



Download 17,82 Mb.
bet4/70
Sana25.12.2022
Hajmi17,82 Mb.
#895970
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

5-бобда бугунги кунда республикамизда кенг қўлланилаётган турар жой бинолари учун долзарб бўлган стропил конструкциялар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
6-бобда яхлит ва елимланган элементлардан тайёрланган тўсинларни ҳисоблаш, фанера деворли тўсинларни лойиҳалаш, арматуралар билан жиҳозланган тўсинларни ҳисоблаш юзасидан тавсиялар ва ҳисоблаш учун мисоллар тақдим этилган.
7-бобда яхлит ва елимланган устунлар, уларни турлари бўйича маълумотлар, кўндаланг рамани ҳисоблаш, устунларнинг пойдевор билан бирикиш қисмининг вариантлари, улардан фойдаланиш бўйича тавсиялар баён қилинган.
8-бобда юқори белбоғи тўғри ва эгри чизиқли элементлардан тайёрланган аркалар, уларни ҳисоблаш усуллари ва вариантлар тақдим этилган. Аркаларда бўйлама кучдан пайдо бўладиган кўндаланг зўриқишларни қабул қилиш бўйича тавсиялар келтирилган.
9-бобда яхлит ва елимланган элементлардан тайёрланган учбурчакли, сегмент шаклдаги ва трапециясимон металл-ёғоч фермаларни ҳисоблаш бўйича мисоллар келтирилган. Фермаларнинг юқори белбоғларига таъсир қилувчи том юкларини аниқлаш бўйича тавсиялар берилган.
Ҳар бир боб охирида талабаларга мустақил ечиш учун вариантлар ҳамда олинган назарий ва амалий билимларни ўзлаштирилишини таъминлашга мўлжалланган назорат саволлари ҳам берилган.
Ўқув қўлланманинг якуний қисмида фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар қисмида эса ёғоч конструкцияларни лойиҳалаш ва ҳисоблашга доир қўшимча маълумотлар ҳамда муаллиф ҳақида қисқача маълумот келтирилган.

КИРИШ


Маълумки, ёғоч қисқа муддатларда ўз ўрнини тўлдириш қобилиятига эга бўлган, енгил қурилиш конструкцияларини тайёрлаш учун кенг қўлланиладиган қимматбаҳо ўрмон материали ҳисобланади. Ёғоч материаллардан тайёрланган енгил қурилиш конструкцияларидан унумли фойдаланиш, қурилиш самарадорлигини ошириш ва қурилиш жараёнларини муддатини бир неча баробарга қисқартириш имконини бермоқда.
Ёғочнинг қурилиш материали сифатида бошқа материалларга қараганда бир қатор муҳим афзалликлари, шу жумладан, енгиллиги, қайта ишлов беришнинг осонлиги, ташиш ва жойига ўрнатишдаги меҳнат ҳаражат- ларининг кичиклиги, улардан турли ёғоч конструкциялар, яъни ёпмалар, тўсинлар, устунлар, рамалар, аркалар, фермалар, ёғоч иморатларнинг синчлари ва фазовий конструкциялар тайёрлаш имконини беради [2].
Ёғочнинг энг муҳим афзалликларидан яна бири материалларга қайта ишлов беришнинг осонлигидир.Шу сабабли республикамизда ёғоч материаллардан фойдаланиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.
Охирги йилларда ёғоч конструкцияларнинг самарадор тури ҳисобланган, завод шараоитида бажариладиган елимланган конструкциялар тайёрлаш ва улардан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Елимланган ёғоч конструкциялардан фойдаланишнинг энг муҳим йўналишларидан бири катта равоқли иморатларни ёпиш учун қўлланилиши, кесим юзаларини яхлит, қутисимон, тўртбурчакли, қўштавр кўринишларида тайёрлаш имкониятининг мавжудлигидир.
Елимланган ёғоч конструкциялардан самарали фойдаланиш орқали меъморлар томонидан таклиф этилаётган замонавий бино ва иншоотларнинг ноёб лойиҳалари ва конструктив ечимларини амалиётга жорий этиш имконияти пайдо бўлди.
Бунинг тасдиғи сифатида бугунги кунда ҳамдўстлик ва хорижий мамлакатларда қурилган ва фойдаланилаётган бир қатор катта равоқли замонавий иморат ва иншоотларни кўрсатиш мумкин. Масалан, Россиянинг Архангельск шаҳридаги ёпиқ муз спорт саройи (равоғи 63 метр), Финляндиянинг Виерумаки шаҳридаги спорт зали (87 метр), Канаданинг Квебек минтақасидаги омбор биноси (93метр), Австриянинг Клагенфурте шаҳридаги ёғоч конструкцияли савдо павильони (96 метр), Бельгиянинг Ганте шаҳридаги ёпиқ бозор биноси (98 метр), Франциянинг Туре шаҳридаги кўргазмалар павильони (100 метр) ва бошқалар шулар жумласидандир [11].
Бугунги кунда дунёамалиётида замонавий елимланган ёғоч конструкциялардан фойдаланиш орқали бир қатор ноёб иморат ва иншоотлар қурилди. Худди шундай бинолардан бири АҚШнинг Флагстаффе шаҳрида қурилган махсус елимланган ёғоч конструкциялардан тайёрланган, равоғи 158 метр бўлган дунёдаги энг катта ёғоч синчли стадион (1 расм) ва Норвегиянинг Брумунддал минтақасидаги Меьёс кўли бўйида қурилган баландлиги 85 метр бўлган 18 қаватли, умумий майдони 11000 м2 бўлган дунёдаги энг баланд ёғоч синчли бино (1.2-расм) ҳисобланади.
Ўрта Осиёнинг Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларда қурилган тарихий биноларда фойдаланилган яхлит ёғоч конструкцияларнинг бир неча асрлардан буён хизмат қилиб, бугунги кунгача яхши сақланганлиги ёғоч конструкцияларнинг мустаҳкамлигини ва узоқ муддатга чидамлилигини тасдиқловчи манбалардир.
Ўзбекистон шароитида яхлит ёғоч конструкциялар билан бир қаторда панель типидаги ҳажмий блоклардан тайёрланган бинолардан фойдаланиш, стропил конструкцияларни замонавий турларини қурилишга кенг жорий этиш, кам қаватли тез барпо этиладигануйларни қуриш ва фойдаланиш ишлари амалга оширилмоқда. Ёғоч конструкциялар тайёрлашда замонавий асбоб, ускуна ва технологияларни жорий этилиши материаллар сарфини ва чиқиндилар сарфини кескин камайтирмоқда.


Download 17,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish