«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

 
 


144 
ЗАҲАРЛИ ОҒИР МЕТАЛЛАР ИОНЛАРИ МИҚДОРИНИ СОРБЦИОН- 
СПЕКТРОФОТОМЕТРИК УСУЛДА АНИҚЛАШ 
Тиллаев Х.Р., Жумаева З.Э., Холбоев О.З. 
Термиз давлат университети
Бугунги кунда табиий сувлардаги оғир ва заҳарли металларнинг (ОЗМ) 
микромиқдорларини аниқлашда қўлланиладиган кўплаб усуллар мавжуд. Шу 
билан бирга, ҳозирда кенг тарқалган физик-кимёвий усуллар ҳам намуна 
таркибидаги макро ва микрокомпонентларнинг анализ натижаларига таъсири, 
шунингдек, аниқланадиган элементлар концентрациясининг жуда кам бўлиши 
сабабли ҳар доим ҳам ушбу муаммонинг тўғридан-тўғри ечимини таъминлай 
олмайди. Шунинг учун ОЗМ ионларини аниқлаш учун самарали сорбцион-
фотометрик ва спектрофотометрик усулларни ишлаб чиқиш бугунги кунда 
муҳим аҳамият касб этади. Ўрта Осиё давлатлари худудида қишлоқ хўжалиги 
ва ичимлик суви сифатида ишлатиладиган сувнинг тақчиллиги табиатни 
муҳофаза қилиш ва унинг мониторингини ўтказиш долзарбдир. 
Муаллиф ўз ишида никел, кобальт, рух, кадмий ионларининг 
сорбцияланиш фаоллиги олинган ионитлар ва пиридин асосидаги ионитлар 
билан бир хил натижани сақлаб қолади. Мисни ютилиши ушбу қонуниятга 
бўйсунмайди деб кўрсатиб ўтган [1]. 
Ушбу ишда ионит-метал комплексларини хосил қилиш ИҚ-
спектроскопия усули маълумотларига асосланган. N–Me бирикиши спектр 
чизиқларининг таснифи бўйича ҳамма ҳолатларда ўзига хос таснифи 
ўрганилган [2]. 
Никель (0.1 н, pH=6,5), кобальт (0.1 н, pH=5,5), рух (0.1 н, pH=5,5), 
кадмий (0.1 н, pH=5,5), мис сульфат (0,05 н, pH=3,5-3,8), эритмалари асосидаги 
ионитларни статистик усулда ўрганиб чиқдик. Спектрофотометрик усулда 
бошланғич ва назорат эритмаларида металлар катионлари миқдори 
тахлилларини ўтказдик. Ушбу тадқиқотда Сурхондарё дарёсининг сувлари 
таркибидаги оғир заҳарли металл ионларини аниқлашнинг спектрофотометрик 
ва сорбцион-фотометрик усулларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган 
усулларнинг метрологик тавсифлари ҳамда уларни реал объектларда қўллаш 
имкониятларини ўрганиш натижаси келтирилган. 
КФГ-1 ва ТФГ-1 ионитларининг сорбцион аниқлаш учун оғир металлар 
ионларини эритмалардан сорбциялагандан сўнг қолдиқ эритмалардаги 
миқдорини аниқлаш спектрофотометрик усулда амалга оширилган. Сорбциядан 
сўнг ОЗМ нинг қолдиқ концентрациялари, шунингдек десорбциядан кейин 
уларнинг концентрациялари 4-(2-Пиридил-азо)- резорцин (ПАР) реактиви 
билан стандарт эритмалар учун аниқланди. 
Тадқиқотлар металлар ионларининг индивидуал эритмаларидан статик 
шароитларда олиб борилди. Дастлабки ва мувозанат эритмалар таркибидаги 
металл ионларининг миқдори спектрофотометрик усул ёрдамида аниқланган. 
Ютилган металл ионларининг миқдори (mM) бошланғич ва мувозанат 


145 
концентрациялари ўртасидаги фарқдан ҳисоблаб чиқилган. Ионитларнинг 
эритмалар билан контакт вақти 2 соатни ташкил қилди, эритманинг pH қиймати 
потенциометрик усул билан аниқланди. Олинган тадқиқот натижалари Dowex 
ва Chelex каби ионитларнинг саноат намуналари билан билан таққосланди. 
Тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилган. 
1-жадвал 
Ионитларнинг модел эритмалари таркибидаги ОЗМ ионлари учун оптимал 
эритма pH ларида сорбцион сиғими,
СОЕ, мг-экв/г, С=0,1 н., t=20 
o

Ионитлар 
Ионоген 
гурухлари 
Кўрсатг
ичи 
ОЗМ ионлари 
Cu
2+
Hg
2+
Pb
2+
Zn
2+
Cd
2+
Cr
3+
КФГ-1 
=NH, 
-СООН 
СОЕ 
3,7 
3,2 
2,8 
2,2 
3,4 
2,4 
pH 
4,5 
4,12 4,12 4,28 5,11 4,78 
ТФГ-1 
=NH, 
-СООН 
СОЕ 
3,9 
3,5 
2,6 
2,5 
3,5 
2,5 
pH 
4,7 
4,14 4,61 4,35 4,56 4,35 
Dowex 
=NH, 
-СООН 
СОЕ 
3,7 
3,3 
2,5 
2,6 
3,3 
2,7 
pH 
4,6 
4,50 4,16 4,31 4,50 4,28 
Chelex 
=NH, 
-СООН 
СОЕ 
3,8 
2,7 
2,9 
2,7 
3,6 
2,4 
pH 
4,5 
4,11 4,27 4,65 4,08 4,36 
Амалиётда, мис ионларини динамик шароитда сорбция қилиш 
истиқболли ҳисобланади. Шу мақсадда, тадқиқ этилаётган эритмаларнинг оқим 
тезлиги, концентрацияси, ҳарорат ва бошланғич эритманинг pH даражасига 
қараб, КФГ-1 ва ТФГ-1 ионитларида тажриба ўтказилди. Шуни таъкидлаш 
керакки, ионитларнинг H+ шаклини танлаш статик шароитда, сорбцияни 
ўрганаётганда туз шаклига қараганда кўпроқ самарали бўлади. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish