«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

Фойдаланилган адабиётлар 
1. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сонли фармони. 
2. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи (Нью-Йорк шаҳри, 2017 йил 
19 сентябрь), Халқ сўзи 21.09.2017 
3. 
Ишматов Қ.Р. Умумкасбий фанларда ўқитиш методи ва педагогик 
технологияларни шакллантиришнинг илмий-амалий асослари: Ўқув қўлланма. – 
Наманган: НамМПИ, 2006. 


300 
КИМЁВИЙ ИДИШЛАРГА ОИД ТАРИХИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
Ражабов Х.М., Эшчанов Э.У 
(УрДУ кимё кафедраси доцентлари)
Тарихнинг сирли саҳифаларида неча-неча авлод тадқиқотчилари ва илм 
фидоийларининг 
меҳнатлари 
яширинган. 
Улар 
ҳақидаги 
тарихий 
маълумотларнинг ҳар бири бугунги авлод учун ибрат оларлик даражадаги 
хазиналардир.
Кимёга оид барча турдаги лаборатория машғулотларида таълим 
мазмунини 
тарихийлик 
тамойилига 
кўра, 
фикримизча, 
идишларда 
“муҳрланган”, лаборатория жиҳозларида қолган, формулаларда акс этган
моддалар ва реагентлар, қонун, назария ва қоидаларда сақланиб қолган, 
методларда абадиятга юз тутган, индивидуал нарса ва ҳодисаларга боғланган, 
олимлар, кашфиётчилар, ихтирочилар, тадқиқотчилар ва фан фидоийларининг 
илмий-ижодий ҳамда ҳаётий фаолиятлари билан боғлиқ қизиқарли тарихий 
маълумотлардан фойдаланган ҳолда бойитиб бориш мақсадга мувофиқ. Қуйида 
кимё таълимида фойдаланишга мўлжалланган баъзи шиша идишлар ҳақидаги 
тарихий материалларни эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик. 
Кимёвий идишлар тўғрисида гап кетганида биринчи навбатда 
лаборатория колбаси ва пробирка кўз олдингизга келади. Уларнинг яратилиш 
тарихи барчага қизиқарли бўлиши табиий. Даставвал, ҳар қандай кимёгар учун 
муҳим бўлган мослама пробиркага тўхталсак. Ушбу мосламанинг рус 
тилида(пробирка) ва инглиз тилида 
(test tube)ги
номлари маъно жиҳатдан “уруниб 
кўрмоқ”, "тадқиқ қилмоқ", "текширмоқ", "синамоқ" каби сўзларга яқин. 
Пробирка сўзи қимматбаҳо металларнинг сифатини анализ қилиш билан боғлиқ 
бўлган намуна, намуна платаси, намунавий назорат, тош намунаси каби сўз ва 
сўз бирикмаларини эслатади.
Пробиркани ким ва қачон ўйлаб топганлиги ҳақидаги савол ҳали 
ҳанузгача очиқлигича қолмоқда. Масалан, А. Либавий (1555-1616) томонидан 
ёзилган "Алкимё" (1597-1606) рисоласида иллюстрация сифатида 
алкимёгарлар томонидан амалга оширилган тадқиқотларда ишлатилган турли 
хил асбоблар келтирилган бўлса-да, аммо ушбу, барча асбоблар батафсил 
тавсифланган рисолада пробирканинг тасвири келтирилмаган. Алкимёгарлар 
амалда қўллаган алкимёвий белгилар орасида ҳам пробиркани ифодаловчи 
махсус белги йўқ. Табиатшунослар ичида биринчи бўлиб Майкл Фарадей 
(1791-1867) кимёгарлар ўзларининг кўпчилик тажрибаларида амалда ишлатиб 
келаётган вино солишга мўлжалланган стаканлар (расм-1) ўрнига пробиркадан 
фойдаланган. 
1-расм. XVIII-XIX синов реакцияларида фойдаланилган стаканлар 


301 
Пробирканинг расми ва унинг тавсифи М. Фарадейнинг 1854 йилда 
немис-швейцар кимёгари Фридрих Кристиан Шёнбейнга (1799-1868) ёзган 
хатида келтирилган. Шу даврда, яъни 1852 йилда Фарадейнинг дўсти, инглиз 
математиги, механик ва физик-назариётчи олим Георг Габриель Стокс (1819-
1903) ўзининг Фарадейга йўллаган хатида пробирка ҳақида ёзган ва уни 
тасвирлаган.
Фарадей қайрилган шиша трубкалардан тайёрланган қурилмаларнинг 
тўлиқ тўпламини ўйлаб топди ва уларни тавсифлаб берди. (расм-2). 
2-расм. М.Фарадейнинг трубкалар (пробиркалар)ига мисоллар. 
Ушбу трубкаларда иситиш, ҳайдаш, возгонка, кам миқдордаги 
моддаларни экстракциялаш, шунингдек турли реакцияларни ўтказиш мумкин 
эди. Бу каби қурилмаларни ишлатиш қулай бўлиши учун Фарадей штативни 
ўйлаб топди. Бундай қурилмаларда сифат реакцияларни ўтказилиши «test 
tube»(сўзма сўз таржима қилинганда -«синов трубкаси» ёки «пробирка» - 
«синов ўтказмоқ» ибораси) номи келиб чиқди. Бундай қурилмалар учун 
ишлатиладиган штатив пробиркалар учун штатив дея номлана бошланди.
Лаборатория жиҳозларида атоқли олимлардан кўпчилигининг номлари 
қолган. Бунзен, Вюрц, Кляйзен, Арбузов, Фаворский, Кьельдал, Эрленмейер ва 
Фернбах колбалари(расм-3), Бюхнер воронкаси, Либих совуткичи, Гофман 
қисқичи, Тищенко склянкаси, Бунзен горелкаси ва клапани, Винклер ва Мор 
бюреткалари, Шотт воронкаси, Дьюар идиши, Сокслет ва Кипп аппаратлари ва 
бошқа шу кабилар бунга яққол мисол бўла олади. 
3-расм. Вюрц колбаси / Энглер колбаси/Кляйзен колбаси/Арбузов колбаси 
Фаворский колбаси Эрленмейер колбалари Бунзен колбаси 
Немис органик кимёгари Карл Освальд Виктор Энглер (1842-1925 йил) 
нефть фракцияларини чиқишини аниқлайдиган ўз колбасини, нефть ва унинг 
маҳсулотларидаги олтингугурт миқдорини аниқлайдиган асбоб - Энглер 
лампаси ва суюқликларнинг қовушқоқлигини аниқлайдиган шартли 
бирликларига эга вискозиметр – Энглер градусларини амалиётга киритган. 



Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish