«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»


  КИМЁВИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ УСУЛИ



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

302 
КИМЁВИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ИНТЕРФАОЛ УСУЛИ 
Бахриддинов Н.С., Мамадалиев Ш.М.
НамМҚИ 
 Маълумки, ҳозирги замон педагогикаси ўқитиш усулларини қулай ва 
тушунарли ҳамда содда, қолаверса, кўрсатмалилик принципи асосида 
бўлишини тақозо этади. Ушбу педагогика ўқитувчи билан талаба ўртасидаги 
муносабатларни яхшилаш, айниқса, ўқувчининг фаоллигини ошириш асосида 
ўқитишни йўлга қўйишни талаб этади. Бунинг асосида ўқитишнинг дарс 
жараёни асосий ўринда туради. Чунки педагогик мулоқот ўқувчи тарбиясида 
муҳим омил бўла олади. 
Ҳар бир фанни ўқитиш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш йўлини 
белгилаш, кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини қайта кўриб чиқиш, бу 
борада қатор чоралар кўриш заруратидан амалга оширилади. Шу муносабат 
билан, энг аввало, таъкидлаш лозимки, ўқитишнинг фанга доир тушунчаларини 
талабаларга сингдириш лозим.
Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанини ўқитишнинг муҳим томони шундаки, 
талабаларнинг ўқиш йўналиши, қолаверса, соҳалар бўйича асосий юзага 
келиши мумкин бўлган зарарли ва хавфли омилларни инсон организмига 
кўрсатадиган таъсири, бунинг натижасида ишчининг саломатлиги бузилиш 
томонларини англаб етмоқ лозим. 
Кимёвий фанларни ўқитиш жараёнида мавзуга доир бўлган зарарли 
омилларни шу мавзуда ўргатиладиган кимёвий реактив ва реагентлар асосида 
тушунтирилиши талабага қулай бўлиб ҳисобланади. Масалан, ишлатиладиган 
реактив ёки реагентларнинг агрегат ҳолати, уларнинг ишлаш шароитидаги 
ҳолати – иссиқлик таъсиридан буғланиши, кимёвий моддалар билан ишлашда 
хавфсизлик техникаси қоидаларини бузишлик оқибатида уларнинг тўкилиши 
натижасида инсонга кўрсатадиган таъсирлари инсон организмнинг ҳар бир 
органлари бўйича тушунтирилиши мумкин. Чунки, айрим моддалар нафас 
олиш органларига, айримлари кўзга, айримлари терига ва ҳоказо таъсир этиши 
мумкинлиги олдиндан билиб бориладиган тушунчалар ҳисобланади. 
Маълумки, кимёвий фанларнинг лаборатория машғулотлари даврида 
хонада кислота, мой ва бошқа суюқликлар туманлари – яъни уларнинг буғлари 
юзага келиши мумкин. Бундай моддаларнинг таъсири натижасида ўпка, кўз ва 
оғиз-бурун шиллиқ қаватлари зарарланиши мумкин. Шунинг учун ҳам 
буғланиб, туманлар ҳосил қилувчи моддалар билан мўрили шкафларда 
ишланади. Талабалар билан лаборатория машғулотларини олиб боришдан 
олдин талабаларга шу тушунчаларни беришда уларда айнан қандай таъсир 
кўрсатишига қизиқиш уйғониши табиий. Шу борада интерфаол ўқитиш методи 
асосида кўргазмалилик принциплари асосида айнан моҳияти ва хоссаси 
жиҳатидан алоҳидалиликка эга бўлган айрим моддалар бўйича тушунчалар 
қўшимча берилиши мумкин. Масалан азот кислотаси билан ишлаш жараёнида 
азот (
II
) оксиднинг ҳосил бўлишини тушунтириш мумкин. Бу қўнғир газсимон 
модда бўлиб инсоннинг нафас олиш органига, шиллиқ қаватларга тез таъсир 


303 
кўрсатади. Айниқса, бу инсонга таъсир этиш жойларидаги намлик, сувли 
эритмалар билан реакцияга киришиб азотли бирикмалар ҳосил қилиши мумкин. 
Буни англаб етганидан кейин, айнан шу каби газлардан иш жойи ҳавосини 
тозалаш усуллари тушунтирилади.
Лаборатория хонасида мўрили шкафларда ишлаш тушунарли. Бироқ, 
йирик масштабли ишлаб чиқариш корхоналарида бундай усулни қўллаш 
мумкин эмас. Чунки, кимё саноатида кўп ишлатиладиган азот кислота 
мисолида оладиган бўлсак, ҳосил бўладиган азот оксидлари тўғридан-тўғри 
ташқарига чиқарилса, атмосфера ҳавосини ифлослантириш даражаси юқори 
бўлади. Шунинг учун кимёвий жараёнлар даврида ажралиб чиққан чиқинди 
газлар тозаланади.
Чиқинди газларни тозалаш учун толали ва турли хилдаги туман 
тутгичлардан фойдаланилади. Бунда тутиб қолинган суюқлик туманлари 
томчига айланиб, томчи оғирлик кучи ҳисобига туман тутгич идишига оқиб 
тушади. 
Ҳавони зарарли газлардан тозалашда турли адсорбентлардан ҳамда турли 
катализаторли қурилмалардан ҳам фойдаланилади. Бунда зарарли газ тутиб 
қолинади ёки бошқа зарарсиз газга айлантириб юборилади. Масалан, азот
оксиди платина Pt, никель Ni, мис Cu каби катализатор ёрдамида зарарсиз азот 
N
2
га айлантириб юборилади: 
2
2
2
1

+



+

C
C



+



+

2
2
2
2
1

2
2
2
1



+

C
C



+








 +
+

2
2
2
2
4
m
nC
m
n
C
m
n
Бунда асосан катализатор ёки юқори ҳароратли тўла ёндиргичлар кўпроқ 
ишлатилади.
Чанг миқдори меъёридан ортиқ бўлган, чангли иш шароитларида 
ишловчилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг XIII бобдаги 211-
223-моддалар бўйича муҳофаза қилинади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, кимёвий фанларни ўқитишда асосан 
инсон организмига салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддалар ва чиқинди 
газлар ишлаб чиқаришга қўйилган экологик талаблар асосида атроф-муҳитни 
зарарлаши, яъни ифлослашини олди олиниши кераклигини талаба англаб 
етиши керак. Бу билан шу соҳада ишловчилар саломатлиги сақланади, 
атмосфера ҳавоси ифлосланиши олди олинади. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish