«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»


  ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КИМЁ ФАНИДАН



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

298 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КИМЁ ФАНИДАН 
«ЭЛЕКТРОЛИЗ» МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА 
ИНТЕРФАОЛМЕТОДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
М.А.Юлдашева., О.А.Олимова 
НамМҚИ 
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепцияси олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва 
иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва 
ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим 
сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион 
фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 
мақсадида ишлаб чиқилган [1]. 
Таълим жараёнида дарс машуғлотлари ўқитишнинг интерфаол 
усулларидан фойдаланиб ташкил этилса, ўқувчи-талабаларнинг машғулот 
давомида фаоллиги ошади, мустақил фикрлаш қобилиятлари ривожланади, 
ижодий тафаккури кучаяди, муаммоларнинг ечимининг энг мақбулларини 
танлаш фаолияти мустакамланади, айниқса илм олишга бўлган интилиши янада 
ошади [2]. 
Дарсларда интерфаол методлардан фойдаланишнинг мақсадидан келиб 
чиқиб, олий таълим муассасаларида ўқитилаётган “Электролиз” мавзусини 
назарий ва амалий таҳлил қилиш, ўқитишда интерфаол методлардан 
фойдаланиш йўлларини ёритиш ҳамда ўқитишни янада такомиллаштириш 
юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мухим вазифалардан бири 
хисобланади. Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва 
талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, 
уларга: 
- талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мутақил фикрлаш, ижод 
қилиш ва изланишга мажбур этилиши; 
- талабаларнинг 
ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини 
доимийлигини таъминланиши; 
- талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ёндашган ҳолда кучайтирилиши; 
- педагог ва талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий равишда 
ташкил этилишлари киради.
Талабаларнинг ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлашларига имкон 
берувчи интерфаол таълимнинг самарали усуллари жумласига − кейс−стади, 
чалкаштирилган мантиқий занжирлар кетма-кетлиги, эркин ёзиш, мулоқот, 
зинама-зина, қора қути, Бумеранг, ўқитиш бўйича қўлланма, ёзма ва оғзаки 
“давра суҳбати”, концептуал жадвал, Т-чизма ва шу каби технологиялар киради 
[3]. 
 


299 
«Электролиз» мавзусини ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланиш 
натижасида қуйидаги натижаларга эришилади: 
1. 
Электролиз мавзусибўйича маъруза машғулотини технологик ёндашув 
асосида режалаштириш ва лойиҳалаш машғулотларни самарали ташкил 
этилишини, мазкур жараёнда мақсадга эришишга имкон берувчи исталган 
мақбул методлардан фойдаланиш мумкинлиги, катта ҳажмдаги ахборотни 
қисқа муддатда ва тўла ҳажмда талабаларга етказишнитаъминлайди. 
2. 
Электролиз мавзусини ўқитишда интерфаол методлардан фойдаланиш 
талабаларда аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил этиш ва ижтимоий аҳамиятга 
эга натижаларга эришиш, муаммоли вазиятлар ҳақида мушоҳада юритиш, 
тафаккурни ўстириш, мустақил фикрлаш, кўпроқ ўйлаш, олинган билимларни 
амалиётда қўллаш, жараённи тизимли таҳлил қилиш ва уларнинг самарали 
ечимларини топиш юзасидан аниқ қарорлар қабул қилиш бўйича малака ва 
кўникмаларига эга бўлади. 
3. 
«Электролиз» мавзусига оид назарий маълумотларни интерфаол 
методлардан фойдаланиб тақдим этиш натижасида талабалар электрокимёвий 
жараёнларнинг бориш механизмларини, шарт-шароитларини ҳамда уларда 
кечадиган оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг қай тартибда боришини, 
оксидланиш потенциали қийматлари ва унинг мазмун-моҳиятини, эритма ва 
суюқланмаларда борадиган электролиз жараёнларининг қандай қоидаларга 
амал қилишини, Фарадей қонунларини мустақил тарзда ёза олиш ва тасаввур 
этиш кўникмаларига эга бўлади. Назарий маълумотлар юзасидан берилган 
топшириқларни амалий бажариш асосида олган билимлари бўйича фикрлашни, 
мушоҳада қилишни, тушунчаларни анализ ва синтез қилишни, уларни 
баҳолашни ўрганиш, назарий маълумотлардан фойдаланган ҳолда улaрни 
амалиётда қўллай олиш, дaстурдa кўрсaтилгaн ишлaр бўйичa тaжрибaлaр 
ўткaзишни ўрганиш, мавзуга оид мaшқ - мaсaлaлaрни мустaқил ечa билиш, 
амалий кўникмa вa мaлaкaлaрига эга бўлишдан иборатдир. 
4. 
Ўқув машғулотларини олиб боришда шахсга йўналтирилган ва ўзаро 
ҳамкорликдаги таълимни самарали ташкил этилишига ҳамда гуруҳдаги ҳар бир 
талабанинг машғулотларда фаол иштирокини, яъни реал вазият ечимига доир 
ўз вариантларини тақдим этишларига, танланган ҳаракатлар йўлларини 
изоҳлашларига ва ечимнинг тўғрилигини асослашларига, бошқа гуруҳ 
аъзоларининг саволларига жавоб беришлари ва ўз таклифларини 
асослашларига эришилади. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish